Расман: CEFR имтиҳони 21-октябрдан бошланади. Натижаси эса 11 ноябргача эълон қилинади Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича октябр ойида бўлиб ўтадиган тест синови саналари эълон қилинди. Унга кўра тест синовининг ёзма қисми 21-22-октябр кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 24-октябр – 4-ноябр кунлари бўлиб ўтади. Натижалари қачон чиқади? Тест синови натижалари Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафтада, яъни 11-ноябрга қадар эълон қилинади. Сафимизга қўшилинг! @davlattestmarkazi 14.2K viewsedited 17:23