Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 10

2023-09-14 15:32:02Ўқишга киролмаган 6,5 минг нафар Қорақалпоғистонлик абитуриентлар қўшимча квота доирасида ўқишга қабул қилинди

2022-йил 31-августдаги 213-сонли Президент фармони билан Қорақалпоғистон Республикасида доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун давлат гранти асосида қўшимча 3 мингта квота, шунингдек тўлов-контракт асосида қўшимча 6 минг 500 та квота ажратилиши белгиланган эди.

Жорий йилги ўқув йили учун ушбу квоталар тақсимоти охирига етказилди.

Бунда энг аввало Қорақалпоғистон ҳудудлари ҳамда йўналишлар кесимидаги мавжуд эҳтиёжга асосан тўплаган балининг юқорилиги бўйича кетма-кетликда 3 мингта грант ўринлари ажратиб олинди. Яъни юқори балл билан контрактга кирган ёки юқори балл билан ўқишдан йиқилган абитуриентлар грантга ўтказилди.

Шундан сўнг, ўқишдан йиқилган 6 минг 500 нафар абитуриент тўплаган балининг кетма-кетлиги бўйича тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия қилинди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.8K views12:32
Ochish/sharhlash
2023-09-14 09:44:01 Давлат олийгоҳларидаги Профессор ўқитувчиларнинг хусусий олийгоҳларга "кўчиш" даври бошланяпти

Давлат университетларидан хусусий олий таълим масканларига ўтган кўплаб яхши домлалар ҳақида эшитяпман.

Университет ректорат ё деканат эмас, профессорлар атрофида бирлашиши, қурилиши ва ажралиши керак, бу соғлом рақобат пайдо қилади, устозлар қадрини  оширади.

Давлат таълим масканларидаги қоғозбозлик, буйруқбозлик, ойлик маошдаги сезилари фарқлар (асосий) ва бошқа турли  тўсиқлар сабаб  профессорлар қадрдон жойларини тарк этмоқдалиги айтиляпти.

Негадир ТОП га ҳаракат қилаётган Давлат университетлар ойлик маош борасида ҳам  ТОП  нинг ўз талаблари борлигини унутишган.

Ўйлайманки, тез орада Ўзбекистонда хусусий таълим ва Давлат университетлари ўртасида соғлом рақобат даври бошланади, бунда Давлат университетлари иш услуби ва профессорлар рағбатига оид муносабатларини ўзгартирмас экан  шунча базага қарамай курашда мағлуб бўлишлари тайин!


Жавлон Жовлиев, ёзувчи

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.7K views06:44
Ochish/sharhlash
2023-09-12 09:30:43 Расман: Ўқишга киришдаги барча имтиёзлар хатловдан ўтказилади!

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегиясини тасдиқлади

Унга кўра, олий таълим муассасаларига киришдаги имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, ягона ҳужжат билан тугал рўйхати расмийлаштирилади. Бунда имтиёзлар умумий квотага киритилмайди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.8K views06:30
Ochish/sharhlash
2023-09-12 09:00:02
Talaba boʻlish imkoniyati hali sizda bor!

Rasman: Abituriyentlar kirish imtihonlarida to'plagan bali bilan "Navoiy innovatsiyalar universiteti" talabasi bo'lishi mumkin!

Siz kirish imtihonlarida to'plagan DTM ballingiz bilan ushbu havola orqali ro’yxatdan o'ting va talaba bo'ling!

https://www.niuedu.uz

Call-markazimiz 24/7 rejimida faoliyat yuritadi, hoziroq qong’iroq qiling

+998555000043 | @niueduuz

Telegram | Instagram | web-sayt
14.4K views06:00
Ochish/sharhlash
2023-09-11 19:09:12
Болангизни эртага ўқиб кетаолишига ишонсангиз супер контракт тўланг!

Собиқ олий таълим вазири Тошқулов тиббиёт олийгоҳларига супер-контракт билан ўқишга кираётганлар ҳақида гапирганди

Етарли билими йўқ бола супер-контракт билан ўқишга кириши мумкин, лекин битиролмайди.

Нима деб ўйлайсиз?
Бу гаплар қанчалик хақиқат?


Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.6K viewsedited  16:09
Ochish/sharhlash
2023-09-11 09:48:02
Ўқишга умуман кира олмаганларга хушхабар, Супер-контракт бўйича янгилик бўлиши кутилмоқда

Бунда бешта йўналишга ҳам кира олмаганларга исталган йўналишни танлаш ҳуқуқи (ҳозирда фақат биринчи йўналишга мумкин), шунингдек иккинчи ёки ундан кейинги йўналишларга кирганлар учун биринчи йўналишда супер-контрактда ўқиш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Супер контракт қилишга шошмай туринг. Янгилик тасдиқланишини кутинг!

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
16.5K views06:48
Ochish/sharhlash
2023-09-10 06:51:39
#долзарб

Кредит-модул тизими нега Ўзбекистонда тўлиқ ишламаяпти? Аслида бу тизимнинг талабага ва университетга фойдаси қандай?

Ижтимоий тармоқларда кредит-модул тизимининг талаба учун фойдаси ишламаётгани, аксинча фақатгина университет учун фойда келтирадиган қисми ишлаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.8K viewsedited  03:51
Ochish/sharhlash
2023-09-09 18:40:49
Расман: Эртага коллеж ва техникумларга қабул якунланади

Эртага, 10-сентябр — профессионал таълим муассасаларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олишнинг сўнгги куни ҳисобланади.

Шу сабабли ушбу таълим муассасаларида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар эртага 23:59 га қадар рўйхатдан ўтишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Коллеж ва техникумларда ўқишга қизиқадиган ёшлар борми орамизда?

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.3K views15:40
Ochish/sharhlash
2023-09-09 17:20:21 Биласизми?

​​Талаба фарзандли бўлганида унга олий таълим муассасаси томонидан бир марталик суюнчи пули берилади

Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори 682 минг сўмни ташкил этади.

Керакли ҳужжатлар:

ОТМ ректори номига ариза
Паспорт нусхаси
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.6K viewsedited  14:20
Ochish/sharhlash
2023-09-09 09:37:53 Ўқишга кириш учун 4 баллгача етмаганлар қанча миқдорда супер-контракт тўлаш расман белгиланди

2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун базавий тўлов-контракт миқдори белгиланди.

Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:

1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;
1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;
2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;
3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.5K views06:37
Ochish/sharhlash