Get Mystery Box with random crypto!

Расман: Мактаб ўқувчилари ўзига керакли фанларни танлаб ўқиш т | Davlat Test Markazi

Расман: Мактаб ўқувчилари ўзига керакли фанларни танлаб ўқиш тизими ишга тушди

Мактабларнинг 10- ва 11-синф ўқувчилари учун 4 та йўналишда танлов фанлари белгиланди. Ушбу фанлар ўқувчиларга чуқурлаштириб ўқитилади.

Йўналишлар қуйидагича:
математика-физика;
она тили-чет тили;
кимё-биология;
математика-чет тили.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги xaбар беришича, ҳозир тажриба-синов тариқасида математика-физика йўналишида 16 та, она тили-чет тили йўналишида 51 та, кимё-биология йўналишида 40 та, математика-чет тили йўналишда 30 та синфда ўқувчилар таълим олмоқда.

2024-2025-ўқув йилидан ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятига қараб янги йўналишлар тавсия этилиши режалаштирилган.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi