Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2023-11-28 20:13:29 Кейинги ўқув йилидан нималар ўзгаради?

Президент қарорига кўра 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб:

олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшириш «аввал тест, сўнг танлов» тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади;

умумтаълим фанлари бўйича халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат олий таълим муассасаларига қабул қилишда инобатга олинади. Бунда, тан олинган халқаро сертификатлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарори билан тасдиқланади;

юқори салоҳиятли академик лицейлар ўқув дастурлари халқаро дастурлар («International Advanced Levels», «International Baccalaureate») асосида ишлаб чиқилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.8K viewsedited  17:13
Ochish/sharhlash
2023-11-28 12:37:02 ​​Тайёргарликни энди бошлаган абитуриентлар йўл қўядиган 7 хатолик

1. Кейинга қолдириш

Ўқув йилининг бошида вақт бемалолдек кўринади. Имтиҳонларга тайёргарликни эса кейинроқ бошласа ҳам бўлади, деган фикр бўлади.
Лекин ишни бугундан эмас, балки бир ойдан кейин бошласангиз, тайёргарлик янада қийинлашади. Ярим йилдан кейин бошласангиз, ўрганиш учун шунчалик мавзулар кўплигини кўриб, шунча вақтдан бери ҳеч нарса ўрганмагандек ўзингизни ҳис қиласиз.

2. Ўзингизга бўлган ортиқча ишонч

Ҳаттоки, доимо аъло баҳоларга ўқиган ўқувчилар ҳам тестларда юқори натижалар олишади, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Имтиҳондаги натижангиз фанни қанчалик яхши ўзлаштирганингизга, мисол ва масалаларни қанчалик еча олишингизга ва маълумотларни қанчалик яхши эслаб қолганингизга боғлиқ.

3. Пулни ортиқча тежаш

Имтиҳонга ҳеч қандай харажатларсиз мустақил тайёрланиш ҳам кўпинча ўз натижасини бермайди. Телеграмда бепул ёки жуда кичик суммага ўқитаман, бепул видеодарслар орқали ўрганасиз деган одамларга ишониб қолманг. Малакали ўқитувчиларга талаб доим юқори. Тажрибадан ўтган ўқитувчиларнинг курсларига таянинг.

4. Бошқа машғулотларга вақт ажратиш

Имтиҳонларда яхши натижага эришиш учун, ўзингиз учун энг устувор мақсадларингизни ажратиб олинг.
Бир у нарса билан, бир бошқа нарса билан шуғулланиб, қанчалик кўп нарса йўқотаётганингизни билмай, вақтни ўтказиб юборишингиз мумкин.

5. Силла қуригунча тайёрланиш

Дамсиз ва уйқусиз тайёрланиш ҳам асаб тизимингизга салбий ва психологик ҳолатингизга таъсир ўтказиши мумкин. Имтиҳонга муваффақиятли тайёрланиш учун ҳамма нарсани тўғри тақсимлай олишни билиш керак. Дўстлар билан учрашиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратиш ўта муҳим.

6. Бошқаларнинг муваффақиятига ҳасад қилиш

Бошқалар билан ўзингизни солиштиришингиз яхши ҳолат эмас. Ҳар кимнинг ўз ўзлаштириш тезлиги, ўрганиш қобилияти бор. Эътиборни ўзингизга ва эришаётган натижа ва ютуқларингизга қаратинг.

7. Ўз ютуғингизга ишонмаслик

Ўз эришаётган натижаларингизни эътиборсиз қолдирсангиз ва ҳар кунлик меҳнатингизни назар-писанд қилмай қадрини тушурсангиз, қўрқув ва ишончсизлик сизга қуршаб олади. Ундан ташқари билим олиш ва эслаб қолиш қобилиятингиз ҳам пасаяди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.6K views09:37
Ochish/sharhlash
2023-11-27 16:26:14
Расман: Талабалар қишки таътили 25-декабрдан бошланади

Барча олий, ўрта ва профессионал таълим (давлат, нодавлат, хорижий) муассасаларида қишки таътил 2023-йилнинг 25-декабридан бошланиб, 2024-йилнинг 7-январига қадар давом этади.

Дарслар 8-январ, душанбадан бошланади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.7K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2023-11-25 18:49:56
Ана холос!



Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.4K viewsedited  15:49
Ochish/sharhlash
2023-11-25 15:37:282024-йилдан абитуриентлар аввал тестда қатнашади, сўнг танлов қилади!

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб ОТМ, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади.

Умумтаълим фанларидан халқаро имтиҳон натижалари бўйича сертификатлар давлат ОТМга қабул қилишда инобатга олинади.

Ушбу тартиб келаси йилдан амалга оширилиши кутилмоқда

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.5K views12:37
Ochish/sharhlash
2023-11-22 18:35:42
Расман: Навбатдаги CEFR имтиҳони 25-ноябрдан бошланади. Натижаси эса 14-декабргача эълон қилинади!

Тест синовларининг ёзма қисми 25-26-ноябр кунлари, гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса 27-30-ноябр ва 1-, 4-7-декабр кунлари бўлиб ўтади.

Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг “Менинг аризаларим” бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
13.5K viewsedited  15:35
Ochish/sharhlash
2023-11-18 20:09:39 ДЕКАБР ОЙИДАН БОШЛАБ ПEДАГОГ ХОДИМЛАР ҚАНЧА ОЙЛИК ОЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги 196-сонли фармонига кўра, жорий йил 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар 7% га оширилмоқда.

Улуғбек Пўлутовнинг маълум қилишича, ошириладиган маошлар бўйича ҳисобланганда педагог ходимлар декабрь ойидан бошлаб қуйидагича ойлик оладилар:

Мактаб директори:
4 млн 084 минг 179 сўм (400 ўқувчигача)
4 млн 360 минг 917 сўм (401-880 ўқувчигача)
4 млн 624 минг 262 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 891 минг 647 сўм (1600дан ортиқ)

Директор ўринбосарлари: (ММИБДЎ, ЎТИБДЎ):
3 млн 814 минг 502 сўм (400 ўқувчигача)
4 млн 084 минг 179 сўм (401-880 ўқувчигача)
4 млн 360 минг 917 сўм (881-1600 ўқувчигача)
4 млн 624 минг 262 сўм (1600дан ортиқ)

Директорнинг ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
1 млн 618 минг 065 сўм (400 ўқувчигача)
1 млн 765 минг 457 сўм (401-880 ўқувчигача)
1 млн 919 минг 114 сўм (881-1600 ўқувчигача)
2 млн 078 минг 589 сўм (1600дан ортиқ)

ЧҚБТ раҳбари: 2 млн 948 минг 543 сўм

2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбари:
Мутахассис – 2 млн 948 минг 543 сўм;
Иккинчи тоифали – 3 млн 301 минг 055 сўм;
Биринчи тоифали – 3 млн 678 минг 381 сўм;
Олий тоифали – 4 млн 064 минг 865 сўм

Психологлар:
Олий маълумотли психолог – 2 млн 653 минг 689 сўм
Иккинчи тоифали психолог – 2 млн 841 минг 780 сўм
Биринчи тоифали психолог – 3 млн 034 минг 666 сўм
Олий тоифали психолог – 3 млн 219 минг 374 сўм

Ўқитувчилар:
Ўрта махсус маълумотли ўқитувчи – 2 млн 756 минг 194 сўм
Олий маълумотли ўқитувчи – 2 млн 948 минг 543 сўм
Иккинчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 301 минг 055 сўм
Биринчи тоифали ўқитувчи – 3 млн 678 минг 381 сўм
Олий тоифали ўқитувчи – 4 млн 064 минг 865 сўм

Мактаб лаборанти (1 ст)– 1 млн 458 минг 770 сўм

Кутубхона мудири:
Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 941 минг 691 сўм
Олий маълумотли – 2 млн 118 минг 548 сўм

Кутубхоначи:
Ўрта махсус маълумотли – 1 млн 683 минг 734 сўм
Олий маълумотли – 1 млн 772 минг 354 сўм

Изоҳ: 2024 йил 15 январдан бошлаб ЧҚБТ раҳбарларига ҳам бошқа фан ўқитувчилари цингари малака тоифаси бериш тартиби йўлга қўйилади. Шундан сўнг уларнинг ойлик маоши ҳам малака тоифасига кўра фарқланади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
15.3K views17:09
Ochish/sharhlash
2023-11-15 06:36:00
Тошкент тиббиёт академиясига университет мақоми берилади!

*Клиникаси номи хам ўзгаради!

Президентнинг Тошкент тиббиёт академиясинт Тошкент давлат тиббиёт университети этиб қайта ташкил этишга доир қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Шунингдек, Тошкент тиббиёт академиясининг Марказий илмий-текшириш лаборатория негизида Экспериментал тиббиёт илмий-текшириш институти ташкил этилади.

Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси эса Тошкент давлат тиббиёт университети клиникаси этиб қайта ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2005 йилга қадар Тошкент тиббиёт институти номи билан юритилган мазкур ўқув даргоҳи 2005 йил Тошкент тиббиёт академияси этиб қайта ташкил этилган.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.3K viewsedited  03:36
Ochish/sharhlash
2023-11-13 12:46:51
1.500 доллар тўлаб хусусий олийгоҳда 3-курс бўлиб ўқишга кириш имкони борми?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан фуқаролар Ғ.А. ва М.П. фуқаро А.Х.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.3K viewsedited  09:46
Ochish/sharhlash
2023-11-09 06:49:52
Расман: CEFR имтиҳони натижалари эълон қилинди

21-октябрдан 6-ноябрга қадар бўлиб ўтган CEFR натижалари эълон қилинди.

Талабгорлар “Mening arizalarim” бўлимидан ўз натижалари билан танишишлари ва муваффақиятли ўтганлар ўз сертификатларини my.gov.uz сайти орқали электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
16.0K viewsedited  03:49
Ochish/sharhlash