Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-10-02 20:20:52 Расман: Техникумлар мандати чиқди!

26-30-сентябр кунлари ўтказилган профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди.

Талабгорлар танлов натижаларини my.uzbmb.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.

Эслатма: тест синови натижасидан норози бўлган абитуриентлар икки кун давомида (3-4-октябр кунлари) профессионал таълим муассасасида ташкил этилган апеллация комиссиясига апеллация шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
14.4K viewsedited  17:20
Ochish/sharhlash
2023-10-01 07:53:51
Барча устоз ва мураббийларни байрам билан чин қалбимиздан табриклаймиз!

Борингизга шукр!

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.5K views04:53
Ochish/sharhlash
2023-09-30 14:20:53 География ва Тарих фанларидан миллий сертификат спецификацияси

География намунавий тест

Тарих намунавий тест

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.2K viewsedited  11:20
Ochish/sharhlash
2023-09-28 14:22:46Юридик техникум дипломи билан қаерда ишлаш мумкин?

Маълумот учун, Адлия вазирлигининг республикадаги 14 та юридик техникумлари мавжуд. Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

давлат ҳуқуқий фаолият;
юридик хизмат;
суд-ҳуқуқий фаолият.

Эслатма! Юридик техникумлар битирувчилари нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ва давлат ижрочиси каби 89 та мутахассисликда ишлашлари мумкин бўлади

Ўқиш муддати 2 йил.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
17.6K viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2023-09-28 08:55:26 ​​Тайёргарликни энди бошлаган абитуриентлар йўл қўядиган 7 хатолик

1. Кейинга қолдириш

Ўқув йилининг бошида вақт бемалолдек кўринади. Имтиҳонларга тайёргарликни эса кейинроқ бошласа ҳам бўлади, деган фикр бўлади.
Лекин ишни бугундан эмас, балки бир ойдан кейин бошласангиз, тайёргарлик янада қийинлашади. Ярим йилдан кейин бошласангиз, ўрганиш учун шунчалик мавзулар кўплигини кўриб, шунча вақтдан бери ҳеч нарса ўрганмагандек ўзингизни ҳис қиласиз.

2. Ўзингизга бўлган ортиқча ишонч

Ҳаттоки, доимо аъло баҳоларга ўқиган ўқувчилар ҳам тестларда юқори натижалар олишади, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Имтиҳондаги натижангиз фанни қанчалик яхши ўзлаштирганингизга, мисол ва масалаларни қанчалик еча олишингизга ва маълумотларни қанчалик яхши эслаб қолганингизга боғлиқ.

3. Пулни ортиқча тежаш

Имтиҳонга ҳеч қандай харажатларсиз мустақил тайёрланиш ҳам кўпинча ўз натижасини бермайди. Телеграмда бепул ёки жуда кичик суммага ўқитаман, бепул видеодарслар орқали ўрганасиз деган одамларга ишониб қолманг. Малакали ўқитувчиларга талаб доим юқори. Тажрибадан ўтган ўқитувчиларнинг курсларига таянинг.

4. Бошқа машғулотларга вақт ажратиш

Имтиҳонларда яхши натижага эришиш учун, ўзингиз учун энг устувор мақсадларингизни ажратиб олинг.
Бир у нарса билан, бир бошқа нарса билан шуғулланиб, қанчалик кўп нарса йўқотаётганингизни билмай, вақтни ўтказиб юборишингиз мумкин.

5. Силла қуригунча тайёрланиш

Дамсиз ва уйқусиз тайёрланиш ҳам асаб тизимингизга салбий ва психологик ҳолатингизга таъсир ўтказиши мумкин. Имтиҳонга муваффақиятли тайёрланиш учун ҳамма нарсани тўғри тақсимлай олишни билиш керак. Дўстлар билан учрашиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратиш ўта муҳим.

6. Бошқаларнинг муваффақиятига ҳасад қилиш

Бошқалар билан ўзингизни солиштиришингиз яхши ҳолат эмас. Ҳар кимнинг ўз ўзлаштириш тезлиги, ўрганиш қобилияти бор. Эътиборни ўзингизга ва эришаётган натижа ва ютуқларингизга қаратинг.

7. Ўз ютуғингизга ишонмаслик

Ўз эришаётган натижаларингизни эътиборсиз қолдирсангиз ва ҳар кунлик меҳнатингизни назар-писанд қилмай қадрини тушурсангиз, қўрқув ва ишончсизлик сизга қуршаб олади. Ундан ташқари билим олиш ва эслаб қолиш қобилиятингиз ҳам пасаяди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.9K views05:55
Ochish/sharhlash
2023-09-26 14:02:02
Расман: Барча фанлардан миллий сертификат имтиҳон кунлари аниқ бўлди!

Ўзбек тили ва адабиёти — 29-октябр куни (рўйхатдан ўтиш 16-октябргача)

Қорақалпоқ тили ва адабиёти — 19-ноябр куни (рўйхатдан ўтиш 30-октябр-5 ноябр)

Рус тили ва адабиёти — 24-декабр куни (рўйхатдан ўтиш 4-10-декабр кунлари)

Биология — 19-ноябр куни (рўйхатдан ўтиш 30-октябр-5 ноябр)

Тарих — 3-декабр куни (рўйхатдан ўтиш 13-19-ноябр кунлари)

Физика — 3-декабр куни (рўйхатдан ўтиш 13-19-ноябр кунлари)

Математика — 24-декабр куни (рўйхатдан ўтиш 4-10-декабр кунлари)

География — 2024-йил январ ойида

Кимё — 2024-йил январ ойида

Шунга қараб тайёргарликни бошланг!

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
25.6K viewsedited  11:02
Ochish/sharhlash
2023-09-25 10:29:01
Келаси йилги имтиҳонларда мутахассислик фан блоки 2 тадан 3 тага оширилиши ростми?

Келгуси йилда тест синовларида 3 та мутахассислик фани ва 2 та мажбурий фан бўлиши мумкинлиги ҳақида саволлар кўп тушмоқда.

Ушбу масалада Хушнудбек Худайбердиевнинг масъуллардан аниқлик киритишича, бундай режа йўқ Келгуси йилда ҳам ҳар галгидек 2 та мутахассислик ва 3 та мажбурий фан бўлади.

Абитуриентларни хабардор қилиб қўйинг!

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
16.8K viewsedited  07:29
Ochish/sharhlash
2023-09-23 18:31:45
Чунки бу "ОТА" .....

Топгани хатто ўзига хам етмайди, лекин фарзанд учун у кўпроғини топади...

Бу видеони кўрган виждонли  абитуриентнинг дангасалигидан асар ҳам қолмайди. Қаранг, фарзандини ўқитаман деб ота ва оналар нималар қилмайди?!

Умрлари ва умримиз ўтиб бормоқда, вақтдан унумли фойдаланинг!

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
16.3K viewsedited  15:31
Ochish/sharhlash
2023-09-22 09:16:52
Расман: CEFR имтиҳонига рўйхатдан ўтиш бошланди. Қатнашиш - 445.500 сўм!

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари 2023-йилнинг якунига қадар ҳар ойда - октабр, ноябр ва декабр ойларида ташкил етилади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар бермоқда.

Тест синови учун талабгорларни рўйхатга олиш my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар юқоридаги расмда келтирилган.

Янгилик: Октабр ойидан бошлаб чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида ҳар бир бўлим учун алоҳида вақт белгиланади ва тест материаллари алоҳида тарқатилади.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
17.3K viewsedited  06:16
Ochish/sharhlash
2023-09-21 20:10:18 Имтиёзлар тартибга солиниши эмас, тугатилиши керак

Дипломатия университетига кириш имтиҳонларида максимал балл тўплаганига қарамай, имтиёзхўрлар бюджет ўринларини эгаллаб бўлгани туфайли контрактда ўқиши айтилган талабаларнинг Президент гранти асосида бюджет ҳисобида ўқиши жамоатчилик тарафидан хурсандчилик билан кутиб олинди. Мен ҳам иқтидорли қизлар учун жуда хурсандман. Лекин шу билан адолат тикланди, дейиш ғирт ёлғончилик бўларди.

Муаммонинг илдизи қандай бўлса, шундайлигича турипти. Ҳатто квоталарнинг алоҳидалаштирилиши ёки уларнинг рўйхатини танқидий қайта кўриб чиқиш ҳам ечим эмас. Имтиёзлар бутунлай тугатилиши лозим ва бу ишни айтайлик, рамзий маънода Президент мактабларидан бошлаш зарур. Тўрт мучаси соғ, айниқса ўзини иқтидорли деб билганлар имтиёздан фойдаланишдан уялишлари керак. Таълим мафкураси ҳам шунинг устига қурилиши зарур.

Ўтган сафар шу ҳақда ёзгандим. Темурбеклар мактабими, зулфиячими, мелисанинг ё ўрмончининг боласими, фарқи йўқ. Барчага тенг имкониятлар яратилиши зарур. Яна такрорлайман:

Марҳамат қилиб, рақобатга киришинг. Курашинг. Ютинг. Ҳалоли бўлсин. Ютқазинг. Яна курашга киринг.
13.3K views17:10
Ochish/sharhlash