Get Mystery Box with random crypto!

Davlat Test Markazi

Kanal manzili: @davlattestmarkazi
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 36.72K
Kanalning ta’rifi

🔥 Реклама: t.me/Click_Edu/6
🔍 Абитуриентларга оид энг сўнгги расмий янгиликларни билиб бориш учун бизни кузатиб боринг!
Расмий янгиликларни содда тилда бериб борамиз!
💳 Ҳамкорлик: @talim_reklamalari

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2024-02-05 11:05:35
Расман: Эндиликда Давлат тест маркази вазифалари хусусий ташкилотларга хам берилади!

Бундан буён билим ва малакани баҳолаш жараёнлари босқичма-босқич нодавлат ташкилотларга ўтказилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
16.2K viewsedited  08:05
Ochish/sharhlash
2024-02-05 10:57:34
Расман: Эндиликда коллеж-техникумни битириб ОТМга 2-3 курсдан кириш мумкин бўлади!

Янги ўқув йилидан бошлаб техникумларда ўқитиш “Академик” ва “Ишчи касб” таълим компонентларининг узвийлигини таъминлайдиган янги тизим асосида йўлга қўйилади.

Бунда:

коллеж-техникумнинг 1-2 курсидаги таълим дастурлари, дарсликлари, билимни баҳолаш мезонлари ва муаллимларга талаблар олийгоҳлар билан бир хил бўлади;

техникумларда ҳам “кредит тизими” жорий қилиниб, фанни ўзлаштириш бўйича тўпланган “кредитлар” олийгоҳларда тан олинадиган тизим бўлади.

Яъни, коллеж-техникумда икки йил давомида етарли “кредит” тўплаган ўқувчилар “2+2” ёки “2+3” дастурлари асосида олийгоҳларнинг иккинчи ёки учинчи курсларида таълимни давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Коллеж-техникумда ўқиб, фаолиятини ишлаб чиқаришда давом эттирмоқчи бўлганларни соҳадаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги тизим йўлга қўйилади. Энди, коллеж-техникумда “ишчи касб” йўналишида ўқиганлар икки ёки уч йил ишлаб, тажриба орттирганидан кейин, имтиҳон топшириб, “бакалавр”га тенг малака даражасини олиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
15.6K viewsedited  07:57
Ochish/sharhlash
2024-02-01 12:40:29 Расман: Жавоблар варақаси-2024 тасдиқланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан 2024/2025-ўқув йили қабули кириш тест синовларида абитуриентнинг билимини баҳолаш учун жавоблар варақаси намунаси тасдиқланди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
19.2K viewsedited  09:40
Ochish/sharhlash
2024-01-31 12:12:12
Расман: Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам 50% устама тўланади

2024/25 ўқув йилидан бошлаб, аввал эълон қилинганидек она тили ва адабиёт ўқитувчилари билан бирга, тарих ўқитувчиларига ҳам миллий сертификат олган тақдирда 50 фоизлик устама тўланади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
16.0K viewsedited  09:12
Ochish/sharhlash
2024-01-29 06:06:02
Дунёнинг энг яхши ТОП-200 та университети қайси давлатларда жойлашган:

АҚШ: 56
Британия: 25
Германия: 21
Хитой: 13
Австралия: 11
Нидерландия: 11
Канада: 8
Швейцария: 7
Жанубий Корея: 6
Швеция: 6
Франция: 5
Гонг Конг: 5
Япония: 5
Бельгия: 4
Дания: 3
Италия: 3
Сингапур: 2
Австрия: 1
Финляндия: 1
Ирландия: 1
Макао: 1
Янги Зеландия: 1
Норвегия: 1
Россия: 1
Жанубий Африка: 1
Испания: 1
Тайван: 1

Times Higher Education 2024

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
12.6K views03:06
Ochish/sharhlash
2024-01-26 09:42:18
Расман: Энди “PayMe” орқали контракт тўланса комиссия (0%) олинмайди!

Бунинг учун “PayMe” тўлов тизимида “Тўловлар” саҳифасига киринг.

1. “Таълим” бўлимидан “Оплата за ВУЗы”ни танланг.

2. ЖШШИР рақами ҳамда тўлов суммасини киритинг ва тўловни амалга оширинг.

Бунда “Тафсилотлар” тугмасини босиш орқали шартнома бўйича охирги тўлов суммасини ва қарздорликни ҳам кўришингиз мумкин.

PayMe мобил иловасида тўлов амалга оширилганда комиссия (0%) олинмайди.

Шунингдек шартнома тўловини
my.gov.uz портали орқали ҳамда
“Zoomrad” мобил иловаси орқали ҳам комиссиясиз (0%) онлайн тўлаш мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.8K viewsedited  06:42
Ochish/sharhlash
2024-01-20 05:34:43
МИКРОКРЕДИТБАНКДА ТАЪЛИМ КРЕДИТИ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНДИ

Кимларга берилади?
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ёки магистратура таълим йўналиши бўйича тўлов-шартнома асосида ўқишга тавсия этилган талабаларга ажратилади.

Муддати қанча?
- 15 йилгача муддатга.

Бу кредитни фоизи қанча?
- Хотин-қизларга фоизсиз (0%);
- Йигитлар учун 14%.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Юқоридаги расмда кўрсатилган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.4K viewsedited  02:34
Ochish/sharhlash
2024-01-15 17:42:20 Расман: Энди миллий сертификат имтиҳонида 70+ балл тўплаган абитуриент ўқишга киришда максимал баллга эга бўлади

Вазирлар Маҳкасининг тегишли (2024-йил 10-январдаги 17-сон) қарорига мувофиқ, Миллий сертификат имтиҳонида 70 баллдан ўтган абитуриент "А +" даражага эга бўлади ва ОТМга киришда максимал баллга эга бўлади.

Шунингдек, B+, B, C+, C даражага эга бўлган абитуриентларга тест синовларида эгаллаган балларига нисбатан фоиз асосида максимал баллга нисбатан табақалаштирилган балл берилади.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
14.4K viewsedited  14:42
Ochish/sharhlash
2024-01-04 10:36:27 Биласизми?

​​Талаба фарзандли бўлганида унга олий таълим муассасаси томонидан бир марталик суюнчи пули берилади

Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади ва унга раҳбарият томонидан белгиланган нафақа пулини 10 кундан кечиктирмай тўлаб бериш мажбурий ҳисобланади. Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори мехнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.

2023-йил 1-декабрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 050 000 сўм этиб белгиланган.

Керакли ҳужжатлар:

ОТМ ректори номига ариза
Паспорт нусхаси
Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi
13.4K viewsedited  07:36
Ochish/sharhlash
2023-12-22 14:23:12 Келгуси ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Президент Шавкат Мирзиёев Республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилади.

Президент «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига ҳам халқаро сертификатга эга бўлган бошқа фан ўқитувчиларидан кам бўлмаган миқдорда қўшимча ҳақ тўланиши адолатдан бўлишини таъкидлади. Шу мақсадда миллий сертификатга эга бўлган «Ўзбек тили ва адабиёти» фани ўқитувчиларига келгуси ўқув йилидан бошлаб 50 фоиз устама тўланади.

Ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилиши, ғолиб ва совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланиши ҳамда олийгоҳларга ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланди.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi
16.0K views11:23
Ochish/sharhlash