Get Mystery Box with random crypto!

​​Тайёргарликни энди бошлаган абитуриентлар йўл қўядиган 7 хат | Davlat Test Markazi

​​Тайёргарликни энди бошлаган абитуриентлар йўл қўядиган 7 хатолик

1. Кейинга қолдириш

Ўқув йилининг бошида вақт бемалолдек кўринади. Имтиҳонларга тайёргарликни эса кейинроқ бошласа ҳам бўлади, деган фикр бўлади.
Лекин ишни бугундан эмас, балки бир ойдан кейин бошласангиз, тайёргарлик янада қийинлашади. Ярим йилдан кейин бошласангиз, ўрганиш учун шунчалик мавзулар кўплигини кўриб, шунча вақтдан бери ҳеч нарса ўрганмагандек ўзингизни ҳис қиласиз.

2. Ўзингизга бўлган ортиқча ишонч

Ҳаттоки, доимо аъло баҳоларга ўқиган ўқувчилар ҳам тестларда юқори натижалар олишади, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Имтиҳондаги натижангиз фанни қанчалик яхши ўзлаштирганингизга, мисол ва масалаларни қанчалик еча олишингизга ва маълумотларни қанчалик яхши эслаб қолганингизга боғлиқ.

3. Пулни ортиқча тежаш

Имтиҳонга ҳеч қандай харажатларсиз мустақил тайёрланиш ҳам кўпинча ўз натижасини бермайди. Телеграмда бепул ёки жуда кичик суммага ўқитаман, бепул видеодарслар орқали ўрганасиз деган одамларга ишониб қолманг. Малакали ўқитувчиларга талаб доим юқори. Тажрибадан ўтган ўқитувчиларнинг курсларига таянинг.

4. Бошқа машғулотларга вақт ажратиш

Имтиҳонларда яхши натижага эришиш учун, ўзингиз учун энг устувор мақсадларингизни ажратиб олинг.
Бир у нарса билан, бир бошқа нарса билан шуғулланиб, қанчалик кўп нарса йўқотаётганингизни билмай, вақтни ўтказиб юборишингиз мумкин.

5. Силла қуригунча тайёрланиш

Дамсиз ва уйқусиз тайёрланиш ҳам асаб тизимингизга салбий ва психологик ҳолатингизга таъсир ўтказиши мумкин. Имтиҳонга муваффақиятли тайёрланиш учун ҳамма нарсани тўғри тақсимлай олишни билиш керак. Дўстлар билан учрашиш ва ҳордиқ чиқаришга вақт ажратиш ўта муҳим.

6. Бошқаларнинг муваффақиятига ҳасад қилиш

Бошқалар билан ўзингизни солиштиришингиз яхши ҳолат эмас. Ҳар кимнинг ўз ўзлаштириш тезлиги, ўрганиш қобилияти бор. Эътиборни ўзингизга ва эришаётган натижа ва ютуқларингизга қаратинг.

7. Ўз ютуғингизга ишонмаслик

Ўз эришаётган натижаларингизни эътиборсиз қолдирсангиз ва ҳар кунлик меҳнатингизни назар-писанд қилмай қадрини тушурсангиз, қўрқув ва ишончсизлик сизга қуршаб олади. Ундан ташқари билим олиш ва эслаб қолиш қобилиятингиз ҳам пасаяди.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi