Get Mystery Box with random crypto!

1.500 доллар тўлаб хусусий олийгоҳда 3-курс бўлиб ўқишга кириш | Davlat Test Markazi

1.500 доллар тўлаб хусусий олийгоҳда 3-курс бўлиб ўқишга кириш имкони борми?

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан фуқаролар Ғ.А. ва М.П. фуқаро А.Х.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасасида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Қашқадарё вилоятидаги Ахборот технологиялари ва менежмент университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi