Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 704

2021-12-14 18:32:55 Лукашенко Беларусга қарши санкция қўллаш чақируви учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни тасдиқлади.

Олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш — агар мурожаатлар оддий одамларга қаратилган бўлса;

Ўн йилгача — агар бу хорижий давлатлар ва ташкилотларга мурожаатлар бўлса;

Ўн икки йилгача — агар бундай ҳаракатлар Беларуссиянинг мансабдор шахси томонидан амалга оширилса;

@burchakostida
15.6K views15:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:03:01 ​​БМТ: Афғонистонда оилалар ўз фарзандларини умидсизликдан сотаётгани ҳақида янги хабарлар олаяпмиз

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Афғонистон энг оддий инсон ҳуқуқларига ҳам таҳдид соладиган жиддий гуманитар инқирозга юз тутаётганидан огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги томонидан қилинган баёнотда, мамлакатдаги оилаларнинг чорасизликдан болаларини сотаётгани ҳақида хабарлар келгани таъкидланди.

Баёнотда, болаларнинг мажбуран турмушга чиқарилгани ва оилалари томонидан оғир меҳнатга мажбурланганига ҳам диққат қаратилди.

Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Толибон режими Афғонистонда 70 дан ортиқ одамни судсиз қотиллик билан ўлдирганига ишончли далиллар борлигини эълон қилди.

@burchakostida
15.7K views15:03
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:38:01 Швецияда ноябрь ойида электр энергияси ва ёқилғи нархларининг кўтарилиши туфайли инфляция 3,6 фоизга етди, бу сўнгги 28 йилдаги рекорд даражадаги кўрсаткичдир, дея хабар берди мамлакат статистика идораси.

@burchakostida
15.5K views14:38
Ochish/sharhlash
2021-12-14 17:18:06
#бурчакдагитарих

2003 йил 14 декабр — Саддам Ҳусайн қўлга олинган кун

Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн АҚШ аскарлари томонидан ҳибсга олинган. "Хонимлар ва жаноблар, биз уни қўлга олдик", — дея хабар берган эди АҚШ маъмури Пол Бремер Бағдодда журналистларга.

Саддам Ҳусайн ўзининг туғилган шаҳри Тикритдан 15 км жанубда жойлашган фермадаги кичкина бункерда яширинган ҳолда топилади.

АҚШ ҳарбийи, генерал-майор Раймонд Одиернонинг айтишича, операция Саддам Ҳусайннинг оила аъзоларидан бирининг хабаридан сўнг бошланган.

“Охирги 10 кун ичида биз ушбу оиланинг 5-10 нафар аъзосини олиб келдик ва ниҳоят бу шахслардан биридан якуний маълумот олдик”, — деган эди у.

@burchakostida
15.7K viewsedited  14:18
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:43:01 Жанубий Суданда 89 киши номаълум касалликдан вафот этди, деб хабар берди Жанубий Африканинг SABC радиостанцияси.

@burchakostida
15.7K views13:43
Ochish/sharhlash
2021-12-14 16:20:37 Эрон ядровий келишуви: Теҳрон Ғарб давлатларини музокараларда "ёмон ниятли" эканлигида айблади

Австрия пойтахти Венада Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича олиб борилаётган музокаралар барбод бўлиш арафасида.

Эроннинг бош музокарачиси Али Багҳери Кани Ғарб давлатларини музокараларда "ёмон ниятли" эканликда айблади.

Али Багҳери Канининг таъкидлашича, келишув АҚШ ўз муваффақиятсизликларини тан олса ва дипломатияга ҳақиқатан ҳам йўл берсагина мумкин бўлади.

@burchakostida
15.6K views13:20
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:54:01
Россия Миллий Мудофаа Назорат Марказидан берилган баёнотга кўра, Россия армияси Қора денгизга кирган Францияга тегишли Auvergne ҳарбий кемасини кузатишга киришган.

@burchakostida
15.7K views12:54
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:36:01 Мухолифат етакчиси, Александр Лукашенконинг рақиби, Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановский 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. @burchakostida
15.7K views12:36
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:18:02 Ўзбекистон Афғонистон билан ҳаво қатновини тиклади

Sputnik хабарига кўра, Кобулдан Тошкентга парвозлар ҳафтасига 2 марта амалга оширилади. Шунингдек, биринчи рейс аллақачон Ўзбекистонга етиб келгани ва қайтиб кетгани маълум қилинди.

@burchakostida
15.8K viewsedited  12:18
Ochish/sharhlash
2021-12-14 15:10:20
#бурчакстат

Кўпчилик "Қабул қилиш" тугмасини босишдан олдин шартнома шартларини ўқиб чиқмайди. Агар уларни ўқиб чиқмоқчи бўлсангиз, бир соатдан кўпроқ вақт кетиши мумкин.

Энг машҳур 21 та онлайн платформани ўз ичига олган Visual Capitalist томонидан ўтказилган таҳлилга кўра, 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган одамларнинг 97 фоизи шартнома шартларини ўқимай туриб қабул қилади. Ҳатто, таҳлил қилинган онлайн хизматларнинг энг қисқа хизмат шартномаси ҳам бир неча минг сўздан иборат бўлиб, уларнинг кўпчилиги тўлиқ махфийлик сиёсатини ўз ичига олмайди.

Малумот ўрнида, ўртача дақиқасига 240 сўзни ўқиш тезлигидан фойдалансак ҳам, Microsoft'нинг тўлиқ тўпламидан фойдаланиш шартларини ташкил этувчи 15 200 дан ортиқ сўз билан танишиш учун бизга бир соатдан кўпроқ вақт керак бўлади. Кейинги ўриндаги Spotify ва TikTok шартларини ўқиш учун кетадиган вақт мос равишда 35 ва 31 дақиқага тенг.

@burchakostida
15.8K views12:10
Ochish/sharhlash