Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 703

2021-12-15 15:28:01
Сербиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш жараёнидаги муҳим қадами

Белгия пойтахти Брюсселда Европа Иттифоқи ва Сербия ўртасида ўтказилган 13-Қўшилиш конференциясида Белградга огоҳлантириш юборилди.

Брюсселнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун Болқон давлати ўзининг собиқ минтақаси Косова билан муносабатларни нормаллаштириши керак.

Конференциядан кейин Европа Кенгаши томонидан қилинган ёзма баёнотда, Европа Иттифоқининг Сербия билан "Яшил кун тартиби ва барқарор алоқа" бўлим кластерини очгани маълум қилинди.

@burchakostida
15.2K views12:28
Ochish/sharhlash
2021-12-15 14:53:01
#биласизми

Дунё бўйича муомаладаги пулларнинг атиги 8 фоизи нақд кўринишда, қолгани эса электрон шаклда мавжуд.

@burchakostida
14.7K views11:53
Ochish/sharhlash
2021-12-15 14:26:01
Жаҳон сиёсатчилари Беларусь мухолифати етакчиси Сергей Тихановскийнинг 18 йиллик қамоқ жазосини қораламоқда

Бир нечта жаҳон сиёсати вакиллари мухолифат етакчиси Сергей Тихановскийга нисбатан 18 йиллик максимал хавфсизлик жазосини қоралади. Тихановский 2020 йил августида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Беларусь етакчиси Александр Лукашенкога рақиб бўлиши кутилган эди, бироқ овоз беришдан олдин ҳибсга олинди. Яна беш айбланувчи, жумладан 2010 йилги президентлик сайловларида Лукашенкога қарши курашган Николай Статкевич 14 йилдан 16 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар беради AFP.

@burchakostida
14.6K views11:26
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:58:35 Путин ва Си Цзиньпин бошқа давлатлар таъсирида бўлмайдиган мустақил молиявий тузилма яратишга келишиб олди. Бу ҳақда Россия президентининг ташқи сиёсат бўйича ёрдамчиси Ушаков маълум қилди.

@burchakostida
14.4K views10:58
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:58:01 Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари Россияга қарши янги санкциялардан кўра музокараларни афзал кўрмоқда — Bloomberg.

@burchakostida
14.2K views10:58
Ochish/sharhlash
2021-12-15 13:32:01 ​​NASA Parker зондини Қуёшга юборди. Бу Қуёшга "тегадиган" биринчи космик кема бўлади

12 август куни NASA космик агентлиги коинотга Parker зондини Қуёшга етказиши керак бўлган Delta IV Heavy ракетасини учирди. Ҳажми кичик автомобилдек бўлган қурилма 1950 йилларда дунёда биринчилардан бўлиб қуёш шамолини – қуёшдан доимий равишда чиқариладиган зарядланган зарралар оқимини тасвирлаган астрофизик Евгений Паркер номи билан аталган.

NASA Parker қуёш зондини қуёшга "тегадиган" биринчи космик кема сифатида таърифламоқда. Олимларнинг режасига кўра, етти йилга мўлжалланган миссия давомида зонд юлдуз атрофида 24 марта айланиб, унга рекорд масофада 6,1 миллион километр яқинлашади; ҳозирда рекорд 1976 йилда Қуёшдан 43,4 миллион километр узоқликда учган немис-америка ҳамкорлигидаги Helios-2 зондига тегишли. Ернинг Қуёшдан ўртача масофаси 149,6 миллион километрни ташкил қилади.

Parker қуёш зонди юлдузнинг юқори атмосфераси бўлган қуёш тожига кирган биринчи космик кема бўлди. Проб эриши олдини олиш учун у 11 см қалинликдаги CFRP экран билан ҳимояланган бўлиб, тахминан 1300 даража ҳарорат учун мўлжалланган; автоном датчик тизими пробнинг ҳимояланган томонидан қуёшга бурилишини таъминлайди. Зонд яратувчилари, Jons Hopkins университети амалий физика лабораторияси ходимларининг сўзларига кўра, илгари космик аппаратлар Қуёшга яқинлаша олмаган, чунки технология уларни етарли даражада иссиқлик муҳофазаси билан таъминлашга имкон бўлмаган.

@burchakostida
14.6K viewsedited  10:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 22:26:49 #дайжест

Россиядаги мигрантларнинг даромади, Янги Зеландияда тамаки чекиш таъқиқланиши, Светлана Тихановскаянинг турмуш ўртоғи Сергей Тихановскийга тайинланган жазо: 14 декабр кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
1.4K views19:26
Ochish/sharhlash
2021-12-14 20:54:19 Лукашенко Беларусга қарши санкция қўллаш чақируви учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Олти йилгача озодликдан маҳрум қилиш — агар мурожаатлар оддий одамларга қаратилган бўлса; Ўн йилгача — агар бу хорижий давлатлар ва ташкилотларга…
13.5K views17:54
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:32:01
#бурчакдашахс

Лучано Леджио 1925 йилда Карлеоне шаҳрида туғилган. Мафия оиласидан бўлмагани учун эътиборни жалб қилган Леджио ўзининг жиноий ҳаётини 1945 йилда мафия сардорларидан бири Мишел Наварра томонидан жамоасига қабул қилинганида бошлаган.

Унинг интеллектуал билимлари ва дунё қараши анча кенг бўлгани учун уни "профессор" деб аташган. Лекин, 1958 йилда Наварра одамлари уни кўча ўртасида ўлдиришга уринишади, аммо буни уддалай олишмайди. Сўнгра Леджио қасос олиш мақсадида Наваррани ўлдиради.

Наварра вафотидан кейин у "Карлеонелар Оиласи"нинг "Отаси"га айланади. У тобора жаҳлдор ва шафқатсиз бўлиб борди. Унинг бундай хулқи жамиятнинг норозилигига сабаб бўлди ва рақиб оилалар ўртасида кескинликни келтириб чиқарди.

Леджио 1977 йилда Наварранинг ўлдирилиши айби билан судда қатнашди ва ўзига-ўзи адвокатлик қилди. Леджио умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 1993 йилда юрак хуружидан вафот этди.

@burchakostida
14.7K viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:03:01
Дунёнинг энг бой одами Илон Маск ўзига тегишли бўлган Тесла компанияси маҳсулотларини Dogecoin (DOGE) криптовалютаси билан сотиб олиш мумкинлигини маълум қилди.

"Тесланинг баъзи товарларини Doge билан сотиб олиш мумкин бўлади ва биз нима бўлишини кўрамиз", — деди Маск ўз Twitter саҳифасида.

@burchakostida
15.0K viewsedited  16:03
Ochish/sharhlash