Get Mystery Box with random crypto!

​​БМТ: Афғонистонда оилалар ўз фарзандларини умидсизликдан сот | 23.5° бурчак остида

​​БМТ: Афғонистонда оилалар ўз фарзандларини умидсизликдан сотаётгани ҳақида янги хабарлар олаяпмиз

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Афғонистон энг оддий инсон ҳуқуқларига ҳам таҳдид соладиган жиддий гуманитар инқирозга юз тутаётганидан огоҳлантирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон Ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги томонидан қилинган баёнотда, мамлакатдаги оилаларнинг чорасизликдан болаларини сотаётгани ҳақида хабарлар келгани таъкидланди.

Баёнотда, болаларнинг мажбуран турмушга чиқарилгани ва оилалари томонидан оғир меҳнатга мажбурланганига ҳам диққат қаратилди.

Шунингдек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Толибон режими Афғонистонда 70 дан ортиқ одамни судсиз қотиллик билан ўлдирганига ишончли далиллар борлигини эълон қилди.

@burchakostida