Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 701

2021-12-19 13:23:03 Озарбайжон 10 нафар арман аскарини Арманистонга топширди. Улар 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашув вақтида қўлга олинган

Озарбайжон Европа Иттифоқи воситачилигида 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашувда қўлга олинган 10 нафар арман ҳарбий хизматчисини якшанба куни Арманистонга топширди. Бу ҳақида Республика ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссияси маълум қилди.

"Озарбайжон Республикаси инсонпарварлик тамойилларига содиқлик ифодаси сифатида Европа Иттифоқи воситачилигида 19 декабрь куни Арманистонга 10 нафар арман ҳарбий хизматчисини топширди", — дейилади хабарда.

Давлат комиссиясининг аниқлик киритишича, "ўтказилган шахслар 2021 йил 16 ноябрь куни давлат чегарасининг Калбажар йўналишида Арманистон қуролли кучларининг провокациясини бостириш вақтида қўлга олинган".

Аввалроқ, 4 декабрь куни Боку ҳам 16 ноябрдаги тўқнашувлар чоғида асирга олинган 10 нафар арман ҳарбийларини Арманистонга топширган эди. Бу тадбир Россия томонининг воситачилигида бўлиб ўтди. Бунинг эвазига Ереван Қорабоғдаги мина майдонлари хариталарини Бокуга топширди.

16 ноябрь куни Арманистоннинг Сюник вилояти чегарадош ҳудудларида Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Ереван Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон ҳудудига ҳужум уюштирганини билдирди. Республика пойтахтини мамлакат жанубий вилоятлари ва Эрон билан боғловчи давлат автомобиль йўли хавф остида эди. Боку воқеада Арманистонни айблаб, арман қуролли кучларини провокацияда айблади. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, арман ҳарбийлари Озарбайжон ҳарбийлари постларига ҳужум қилган.

Ушбу воқеалар муносабати билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз навбатида Арманистон ва Озарбайжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди. Шундан сўнг Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Озарбайжон ва Арманистон мудофаа вазирликлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўргани ва вазият нормал ҳолатга қайтгани ҳақида хабар берди.

@burchakostida
14.5K views10:23
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:53:01 Россия "Очиқ осмон шартномаси"дан чиқди

Россия Федерацияси энди НАТО иттифоқчилари ҳудуди устидан кузатув парвозларини амалга ошира олмайди. Москва уларнинг ҳарбий объектлари ҳақида сунъий йўлдошлар орқали маълумот олади.

@burchakostida
2.6K views06:53
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:26:01 Россия Мудофа вазирлигининг икки самолёти жами 36 тонналик озиқ-овқат ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини Кобулга етказди.

@burchakostida
4.5K views06:26
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:03:01
#бурчакдаиқтибос

Ахлоқ бўлмаган ерда, қонун ҳеч нарса қилолмайди.

Наполеон Бонапарт.

@burchakostida
6.0K views06:03
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:31:01 Роскомнадзор YouTube'га немис RT каналини ўчириб ташлагани учун блоклаш билан таҳдид қилди

Роскомнадзор Google раҳбариятига мактуб йўллаб, эфир бошланганидан сўнг дарҳол блокланган немис тилидаги RT auf Sendung YouTube-каналидан чекловларни олиб ташлаш ва блоклаш сабабларини тушунтиришни талаб қилди.

YouTubе видеохостингининг ҳаракат бўлими "цензура акти билан", регулятор таъкидлаганидек, Россия Федерацияси Конституцияси томонидан тақиқланган. Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йил бошидан бери YouTubе Россия оммавий ахборот воситалари ва уларнинг материалларига кириш ҳуқуқини 25 марта чеклаб қўйган, айниқса бошқаларга нисбатан кўпроқ RT блокланган.

Москва ЕХҲТ ва ОАВ эркинлиги бўйича ташкилот вакили Тереза Рибейрудан, Германия расмийларининг мамлакатда немис тилидаги RT телеканали кўрсатувини очишга тўсқинлик қилаётганлигини қоралашни қатъий талаб қилмоқда — Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

@burchakostida
7.9K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:04:01 Афғонистон мустақил ҳукумат томонидан бошқарилиши керак. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий Венгрия ташқи ишлар вазири билан учрашувда Ғарб давлатларининг Афғонистондаги фаолиятини қоралаган ҳолда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг бу мамлакатдаги 20 йиллик фаолиятининг натижаси фақатгина қотиллик, жиноятчилик, қон тўкиш бўлди. Афғон халқи ночор аҳволга тушиб, 30 минг бола ногирон бўлиб қолди.

"Бундан ташқари, Ғарб Эрондаги афғон қочқинларига ёрдам кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармади, мамлакатда афғон қочқинларининг сони аллақачон 4 миллион га етган (бошқача айтганда, ҳар ўнинчи афғон Эронда яшайди). Шу билан бирга, Теҳрон қочқинларнинг мамлакатда қолиш ёки бошқа жойга боришни хоҳлашидан қатъи назар, уларни қўллаб-қувватлашни ўзининг исломий бурчи деб билади", — деди Эрон раҳбари.


@burchakostida
9.1K views05:04
Ochish/sharhlash
2021-12-18 07:39:30 Дунёдаги вазият Москва ва Пекин ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда — Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов.

@burchakostida
10.7K views04:39
Ochish/sharhlash
2021-12-18 06:59:05 Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва НАТО билан хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувлар лойиҳаларини эълон қилди. Шартлардан бири — Украинанинг НАТОга аъзо бўлмаслиги НАТО билан келишув қуйидагиларни ўз ичига олади: — Россия НАТОга Украинанинг иттифоққа…
12.4K viewsedited  03:59
Ochish/sharhlash
2021-12-17 23:02:01 #дайжест

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида отишма, Япониядаги ёнғин, Россиянинг АҚШ ва НАТО билан келишув лойиҳаси: 17 декабрь кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
4.6K views20:02
Ochish/sharhlash
2021-12-17 21:27:01
Европа тиббиёт агентлиги COVID-19 га қарши янги “Xevudy” дори воситасини тасдиқлади

EMA (European Medicines Agency) томонидан берилган баёнотда, GlaxoSmithKline ва Vir Biotechnology компаниялари томонидан ишлаб чиқилган "Xevudy" препарати 12 ёшдан ошган ва 40 килограммдан оғир бўлган беморларда қўлланилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, уни касаллик кучайиши хавфи ва кислородли терапияга муҳтож бўлмаган беморларда ҳам қўллаш кераклиги таъкидланди.

Ушбу маъқуллаш билан EMA ноябрь ойида тасдиқланган Regkirona ва Ronapreve'дан кейин COVID-19 ни даволаш учун учинчи дорини тавсия қилди.

@burchakostida
15.9K views18:27
Ochish/sharhlash