Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 698

2021-12-20 19:26:01 Радикаллар Лондондаги Беларусь элчихонасига ҳужум қилишди

Бир дипломат оғир яраланган, дея хабар берди Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги.

Вазирлик маълумотларига кўра, бир гуруҳ радикаллар элчихона биноси фасадига зарар етказган, сўнг воқеа жойига етиб келган дипломатларга ҳужум қилган.

Улардан бири оғир жароҳатланган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож. Унга бурун синиши, енгил чайқалиш ва тишнинг травматик синиши ташхиси қўйилган.

Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Буюк Британиянинг Муваққат ишлар вакилини чақириб, воқеани текширишни талаб қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум ортида муҳожирлар гуруҳининг радикаллари турибди.

@burchakostida
14.7K views16:26
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:51:13
Германия Марказий банки (Бундесбанк)нинг иқтисод бўйича декабрь ҳисоботи эълон қилинди

Бундесбанк янги турдаги коронавируснинг хавотирли Омикрон штамми Германия иқтисодиётини банк кутганидан кўра кўпроқ секинлаштириши мумкинлигини маълум қилди.

@burchakostida
15.0K views15:51
Ochish/sharhlash
2021-12-20 18:03:30
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко давлатга хиёнатда айбланди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг собиқ котиби Александр Турчинов маълум қилди.

@burchakostida
14.6K views15:03
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:57:35
#бурчакстат

Телефонингизда фитнес иловаси борми?

Фитнесс иловалари бутун дунё бўйлаб катта машҳурликка эришмоқда. Statista Digital Market Outlook маълумотларига кўра 2021 йилда фитнес иловаларидан келадиган глобал даромад 4,025 миллион долларни ташкил этди — 2024 йилга келиб бу кўрсаткич 5,274 миллион долларга кўтарилади.

Statista Global Consumer Survey маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда ушбу фитнес иловаларини ўз смартфонларида мунтазам равишда ишлатадиган 18-64 ёшлилар улуши 24% ни ташкил қилади. Бу Германия ва Хитойдан кўпроқ, аммо Буюк Британия ва Ҳиндистондан камроқ кўрсаткич.
Фитнес даражасини кузатувчи ва таҳлил қилувчи бундай иловалар тадқиқотда қатнашган ҳиндистонлик респондентлар орасида айниқса машҳур ва респондентларнинг 34 фоизи фитнес иловаларидан мунтазам фойдаланишини айтишган. Францияда фойдаланувчилар улуши эса нисбатан паст — атиги 18%.

@burchakostida
14.8K views13:57
Ochish/sharhlash
2021-12-20 16:02:55 Вашингтон зудлик билан Москванинг хавфсизлик кафолатлари бўйича таклифларига жавоб бериши керак, вазият оғир — Россия ТИВ.

@burchakostida
14.6K viewsedited  13:02
Ochish/sharhlash
2021-12-20 15:28:44
Кремль матбуот котиби Песков, агар НАТО Польшада ядро қуролини жойлаштирса, Россия вазиятни барқарорлаштириш учун тегишли чораларни кўришини ва турли вариантлар устида ишлаётганини маълум қилди.

@burchakostida
14.7K views12:28
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:53:09
35 ёшли сўл сиёсатчи Габриел Борик Чилининг янги президенти бўлди

Чили сайлов хизмати маълумотларига кўра, сўл қанот сиёсатчиси Габриел Борик 55,87 фоиз билан ўнг қанот номзоди Хосе Антонио Кастни ортда қолдириб, мамлакат тарихидаги энг ёш президентга айланди.

Борик ўзининг Twitter саҳифасида "Биз бирмиз. Биз умидмиз. Бирга бўлганимизда кўпроқмиз. Давом этамиз!" — дея пост қолдирди.

@burchakostida
14.7K views11:53
Ochish/sharhlash
2021-12-20 14:14:00
Ҳиндистон ва Туркманистон ТАПИ газ қувури қурилишини муҳокама қилишди

Туркманистон ТИВ хабарига кўра, бу масала бошқарма бошлиғи Рашид Мередовнинг ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманиям Жайшанкар билан Нью-Деҳлида бўлиб ўтган учрашувида кўтарилган. ТАПИ лойиҳасини амалга оширишда биргаликдаги ҳаракатлар юзасидан фикр алмашилди ва энергетика соҳаси икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми деб баҳоланди.

@burchakostida
14.9K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2021-12-20 13:42:01
#бурчакдагилавҳа

Польшада оммавий ахборот воситалари ҳақидаги қонунга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Польшада оммавий намойишлар бўлиб ўтди, намойишчилар мамлакатнинг 100 га яқин шаҳрида президентни жамиятнинг бир қисми нодемократик деб ҳисоблаган оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги янги қонунга вето қўйишга чақирди.

@burchakostida
14.9K views10:42
Ochish/sharhlash
2021-12-20 13:17:01
Ҳиндистонлик актриса Айшвария Рай Баччан офшор аккаунтлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган "Панама ҳужжатлари" юзасидан сўроққа чақирилди, деб ёзади The Indian Express. Ҳозирча актрисага расман айблов қўйилмаган.

11,5 миллион Панама ҳужжатларидан камида 12 мингтаси Ҳиндистон фуқароларига тегишли. Рўйхатда Айшвария Рай Баччандан ташқари унинг қайнотаси, актёр Амитабҳ Баччан ҳам бор.

@burchakostida
15.1K views10:17
Ochish/sharhlash