Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.74K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 702

2021-12-19 15:27:29 Ғарб давлатлари янги совуқ урушни қўзғатмаслик учун Россия билан кескинлашмаслиги керак, аксинча, Москва билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттириш зарур, деди Франция қуролли кучлари вазири Флоранс Парли.

"Биз Совуқ урушга қайтишни истамаймиз. Бунга йўл қўймаслик учун биз кескинлашмаслигимиз ва хотиржамликни сақлашимиз керак", — деди Парли хоним.

@burchakostida
14.7K views12:27
Ochish/sharhlash
2021-12-19 14:44:01
#бурчакстат

Кўп соатлаб ишлаш соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин, баъзилар ҳатто бунга дош бера олмайди

ЖССТ ва Халқаро Меҳнат ташкилоти ўтказган тадқиқотга кўра 2016 йилда узоқ вақт ишлаш туфайли 745 минг киши ҳалок бўлган, бу 2000 йилга нисбатан 29 фоизга кўп.

Иш билан боғлиқ касалликлар эркакларда энг кўп учрайди, бу ҳолатдаги ўлимнинг 72%и эркаклар орасида. ЖССТ маълумотларига кўра, ўлимларнинг аксарияти
45 ёшидан 74 ёшигача ҳафтасига 55 соат ёки ундан кўп ишлаган одамлар орасида содир бўлган.

Бу ҳолат бўйича 1-ўриндаги Жануби-Шарқий Осиёда узоқ иш соатлари туфайли 300,000дан ортиқ ўлим қайд этилган бўлса, Ғарбий Тинч океани минтақаси 200,000дан кўп кўрсаткич билан 2-ўринни эгаллади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, узоқ вақт ишлайдиган ходимлар сони ортиб бормоқда, бу эса иш билан боғлиқ касалликлар ва ўлим хавфини оширади. Қайд этиш жоиз, COVID-19 иш вақтини узайтириш тенденциясини таъминлади.

Тадқиқот ҳукуматларга ишчиларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун чоралар кўришни тавсия қилади.

@burchakostida
15.9K views11:44
Ochish/sharhlash
2021-12-19 14:11:59
Ла Палма ороли уч ойлик вулқон отилишидан кейин қандай кўринишга келди?

Кумбре Виежа вулқонининг отилиши орол тарихидаги 1500 йилдан бери энг узоқ давом этган вулқон отилиши бўлди. Минглаб одамлар уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлди, уч мингга яқин бинолар вайронага айланди, Ла Палма иқтисодиёти экспортига боғлиқ бўлган банан плантациялари ер билан бир бўлди.

Оролнинг кўриниши эса апокалиптик ландшафтларга ўхшайди: қора вулқон кули билан қопланган уйлар, далалар ва стадионлар.

@burchakostida
14.3K views11:11
Ochish/sharhlash
2021-12-19 13:33:26 «Уйда ёлғиз» — Кевин ва унинг оиласи янги йил арафасида ва байрамдан кейин бутун дунё бўйлаб ҳар бир уйда энг ёқимли меҳмонлардир. «Уйда ёлғиз» филми ҳикояси ҳақида сиз билмаган нарсаларни айтиб бериш вақти келди. Сиз учун жуда қизиқарли маълумотлар тайёрлаганмиз.

Ушбу видеода, албатта, барчанинг суюкли қаҳрамони Маколей Калкин роль ўйнаган дастлабки икки фильм ҳақида суҳбатлашамиз.

@fayzboguz
3.9K views10:33
Ochish/sharhlash
2021-12-19 13:23:03 Озарбайжон 10 нафар арман аскарини Арманистонга топширди. Улар 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашув вақтида қўлга олинган

Озарбайжон Европа Иттифоқи воситачилигида 16 ноябрь куни икки давлат чегарасида содир бўлган тўқнашувда қўлга олинган 10 нафар арман ҳарбий хизматчисини якшанба куни Арманистонга топширди. Бу ҳақида Республика ҳарбий асирлар, гаровга олинган ва бедарак йўқолган фуқаролар бўйича давлат комиссияси маълум қилди.

"Озарбайжон Республикаси инсонпарварлик тамойилларига содиқлик ифодаси сифатида Европа Иттифоқи воситачилигида 19 декабрь куни Арманистонга 10 нафар арман ҳарбий хизматчисини топширди", — дейилади хабарда.

Давлат комиссиясининг аниқлик киритишича, "ўтказилган шахслар 2021 йил 16 ноябрь куни давлат чегарасининг Калбажар йўналишида Арманистон қуролли кучларининг провокациясини бостириш вақтида қўлга олинган".

Аввалроқ, 4 декабрь куни Боку ҳам 16 ноябрдаги тўқнашувлар чоғида асирга олинган 10 нафар арман ҳарбийларини Арманистонга топширган эди. Бу тадбир Россия томонининг воситачилигида бўлиб ўтди. Бунинг эвазига Ереван Қорабоғдаги мина майдонлари хариталарини Бокуга топширди.

16 ноябрь куни Арманистоннинг Сюник вилояти чегарадош ҳудудларида Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари ўртасида шиддатли жанглар бўлиб ўтди. Ереван Озарбайжон ҳарбийлари Арманистон ҳудудига ҳужум уюштирганини билдирди. Республика пойтахтини мамлакат жанубий вилоятлари ва Эрон билан боғловчи давлат автомобиль йўли хавф остида эди. Боку воқеада Арманистонни айблаб, арман қуролли кучларини провокацияда айблади. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, арман ҳарбийлари Озарбайжон ҳарбийлари постларига ҳужум қилган.

Ушбу воқеалар муносабати билан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўз навбатида Арманистон ва Озарбайжонлик ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқот қилди. Шундан сўнг Россия мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Озарбайжон ва Арманистон мудофаа вазирликлари раҳбарлари чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш чораларини кўргани ва вазият нормал ҳолатга қайтгани ҳақида хабар берди.

@burchakostida
14.5K views10:23
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:53:01 Россия "Очиқ осмон шартномаси"дан чиқди

Россия Федерацияси энди НАТО иттифоқчилари ҳудуди устидан кузатув парвозларини амалга ошира олмайди. Москва уларнинг ҳарбий объектлари ҳақида сунъий йўлдошлар орқали маълумот олади.

@burchakostida
2.6K views06:53
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:26:01 Россия Мудофа вазирлигининг икки самолёти жами 36 тонналик озиқ-овқат ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини Кобулга етказди.

@burchakostida
4.5K views06:26
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:03:01
#бурчакдаиқтибос

Ахлоқ бўлмаган ерда, қонун ҳеч нарса қилолмайди.

Наполеон Бонапарт.

@burchakostida
6.0K views06:03
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:31:01 Роскомнадзор YouTube'га немис RT каналини ўчириб ташлагани учун блоклаш билан таҳдид қилди

Роскомнадзор Google раҳбариятига мактуб йўллаб, эфир бошланганидан сўнг дарҳол блокланган немис тилидаги RT auf Sendung YouTube-каналидан чекловларни олиб ташлаш ва блоклаш сабабларини тушунтиришни талаб қилди.

YouTubе видеохостингининг ҳаракат бўлими "цензура акти билан", регулятор таъкидлаганидек, Россия Федерацияси Конституцияси томонидан тақиқланган. Вазирлик маълумотларига кўра, 2020 йил бошидан бери YouTubе Россия оммавий ахборот воситалари ва уларнинг материалларига кириш ҳуқуқини 25 марта чеклаб қўйган, айниқса бошқаларга нисбатан кўпроқ RT блокланган.

Москва ЕХҲТ ва ОАВ эркинлиги бўйича ташкилот вакили Тереза Рибейрудан, Германия расмийларининг мамлакатда немис тилидаги RT телеканали кўрсатувини очишга тўсқинлик қилаётганлигини қоралашни қатъий талаб қилмоқда — Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

@burchakostida
7.9K viewsedited  05:31
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:04:01 Афғонистон мустақил ҳукумат томонидан бошқарилиши керак. Бу ҳақда Эрон президенти Иброҳим Раисий Венгрия ташқи ишлар вазири билан учрашувда Ғарб давлатларининг Афғонистондаги фаолиятини қоралаган ҳолда айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, НАТОнинг бу мамлакатдаги 20 йиллик фаолиятининг натижаси фақатгина қотиллик, жиноятчилик, қон тўкиш бўлди. Афғон халқи ночор аҳволга тушиб, 30 минг бола ногирон бўлиб қолди.

"Бундан ташқари, Ғарб Эрондаги афғон қочқинларига ёрдам кўрсатиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармади, мамлакатда афғон қочқинларининг сони аллақачон 4 миллион га етган (бошқача айтганда, ҳар ўнинчи афғон Эронда яшайди). Шу билан бирга, Теҳрон қочқинларнинг мамлакатда қолиш ёки бошқа жойга боришни хоҳлашидан қатъи назар, уларни қўллаб-қувватлашни ўзининг исломий бурчи деб билади", — деди Эрон раҳбари.


@burchakostida
9.1K views05:04
Ochish/sharhlash