Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 706

2021-12-15 20:42:48
Грузия НАТОга аъзо бўлишни сўрайди — Альянс рад этмайди, лекин охиригача эшикни очмайди хам.

Ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда Грузия бош вазири билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида анъанавий баёнотлар берди.

У Грузиянинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаб, "қўшма машғулотлар"ни тўҳтатмасликка ваъда бериб, ислоҳотларни давом эттиришга чақирди. Столтенбергнинг таъкидлашича, Грузия ҳукумати "мамлакатдаги қутбланишни камайтириш" учун мухолифат билан ҳамкорлик қилиши керак.

Бунга жавобан Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Грузияни НАТОга қабул қилишни тезлаштиришни сўради. "Биз интеграция жараёнларини фаоллаштириш ва аниқ сиёсий қарорлар қабул қилиш вақти келди, деб ҳисоблаймиз", — деди Гарибашвили.

@burchakostida
14.0K viewsedited  17:42
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:28:01
Туркия армияси Бош штаби бошлиғи, генерал Яшар Гулер Анқарага ташриф буюрган Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедовни кутиб олди.

@burchakostida
14.7K views16:28
Ochish/sharhlash
2021-12-15 19:04:01
#бурчакдагилавҳа

Навальныйнинг қизи Европа парламентида нутқ сўзлади

Чоршанба куни Страсбургда Европарламент томонидан россиялик мухолифатчи Алексей Навальныйга берилган Сахаров мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади. Мукофотни унинг қизи Даря олади.

@burchakostida
15.0K views16:04
Ochish/sharhlash
2021-12-15 18:39:01 Байден Путин билан яна бир суҳбатни режалаштираётганини маълум қилди.

@burchakostida
14.9K views15:39
Ochish/sharhlash
2021-12-15 18:11:01 Давлат Думаси россияликларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун санкцияларни нафақат АҚШ фуқароларига, балки барча хорижликларга ҳам кенгайтиришни таклиф қилувчи қонунни биринчи ўқишда қабул қилди.

@burchakostida
15.2K views15:11
Ochish/sharhlash
2021-12-15 17:46:52 ​​Претория суди Жанубий Африканинг собиқ президенти Зумани қамоқхонага қайтаришни буюрди

Претория Олий суди Жанубий Африка Республикаси жазони ижро этиш департаментининг судланган собиқ президенти Жейкоб Зумани соғлиғи сабабли шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда SABC хабар бермоқда.

"Зумани шартли равишда озод қилиш ҳақидаги қарор ноқонунийдир", — дейилади суд баёнотида. Зумага жазони ўташни давом эттириш учун қамоқхонага қайтиш буюрилди. Сиёсатчининг адвокатлари апелляция шикояти берган.

Mаълум бўлишича, 5 сентябрь куни 79 ёшли Зума Жанубий Африкадаги ахлоқ тузатиш ишлари департаментига келиб тушган тиббий хулоса асосида соғлиғи туфайли муддатидан аввал жазодан озод этилган.

Жанубий Африканинг собиқ президенти жазо муддатини 8 июлда ўтай бошлади. Суд уни 2009 йилдан 2018 йилгача президентлик даврида содир бўлган коррупция фактлари бўйича кўрсатма беришдан бош тортгани, судга ҳурматсизлик қилгани учун 15 ойга озодликдан маҳрум қилди.

Зума суднинг барча айбловларини қатъиян рад этди.

@burchakostida
15.5K views14:46
Ochish/sharhlash
2021-12-15 17:17:01
#бурчакстат

Дунё бўйлаб 15 ва ундан катта ёшдаги эркаклар аёллардан 5 баравар кўпроқ нисбатда чекишини билармидингиз?

Ўтказилган тадқиқотлар чекувчилар сони йилдан йилга сезиларли даражада камаяётганини кўрсатди.

Жамиятда чекишни босқичма-босқич тарк этиш мақсадида Янги Зеландия келажак авлодларга тамаки сотишни тақиқлашни ва қонуний равишда тамаки сотиб олиш учун минимал ёшни босқичма-босқич оширишни режалаштирмоқда. 2022 йилда қабул қилиниши кутилаётган янги қонун 2008 йилда ёки ундан кейин туғилганларга тамаки маҳсулотларини сотишни тақиқлайди. "Биз ёшлар ҳеч қачон чекишни бошламаслигига ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз", деди мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ойша Вералл.

2020/21 йилги Соғлиқни сақлаш тадқиқоти маълумотларига кўра, чекувчилар ҳозирда дунё аҳолисининг 10,9 фоизини ташкил этади, аммо этник гуруҳлар ўртасида фарқ бор. Масалан, Маори аҳолисида (22,3%) кунлик чекиш даражаси Европанинг Янги Зеландияликларига (8,3%) қараганда анча юқори.

@burchakostida
15.4K views14:17
Ochish/sharhlash
2021-12-15 16:44:01 НАТО давлатлари Украинага қурол етказиб беришни кўпайтиришда давом этмоқда, вазият хавотирли — Захарова.

@burchakostida
14.9K views13:44
Ochish/sharhlash
2021-12-15 16:19:01
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг амакиси Ким Ёнг Жу 100 ёшида вафот этди

Бир пайтлар мамлакатнинг иккинчи нуфузли ва қудратли арбоби сифатида танилган Ёнг Жу жияни Ким Чен Ин раҳбарлик лавозимини эгаллаганидан кейин давлат бошқарувидаги вазнини йўқотганди. Унинг вафоти юзасидан баёнот берган Ким Чен Ин чуқур қайғуда эканини билдирди.

"Ким Ёнг Жу ўз партиясининг йўналишлари ва сиёсатини амалга ошириш учун фидокорона курашди, узоқ йиллар партия ва давлатда муҳим лавозимларни эгаллаб, социалистик қурилишни жадаллаштириш ҳамда корейсча давлат тузумини ривожлантиришга ҳисса қўшди”, — деб хабар берди Корея марказий ахборот агентлиги.

@burchakostida
15.4K views13:19
Ochish/sharhlash
2021-12-15 15:52:01 ​​ Путин ва Си Цзиньпин ўртасидаги видеоконференц алоқа ниҳоясига етди

Россия ва Хитой раҳбарларининг суҳбати 1,5 соат давом этди, деди Россий Федерацияси президенти ёрдамчиси Ушаков.

Москва Пекинни АҚШ ва НАТО билан Россия учун хавфсизлик кафолатлари бўйича музокараларнинг бориши ҳақида хабардор қилади.

Хитой Россиянинг хавфсизлик кафолатлари бўйича АҚШ ва НАТОга қўйган талабларини қўллаб-қувватлайди.

Путин ва Си Цзиньпин савдо операциялари учун бошқа давлатлар таъсирида бўлмайдиган мустақил молиявий тузилма яратишга келишиб олдилар.

АҚШ томонидан ташкил этилган "Демократия саммити" муҳокама қилинди.

@burchakostida
15.3K views12:52
Ochish/sharhlash