Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2024-04-26 20:43:42
Киевдаги иккита касалхона Беларус КГБ раҳбарининг таҳдидидан кейин эвакуация қилинди

Аввалроқ Беларус КГБ(хавфсизлик хизмати) раиси Иван Тертель Минскда сўзлаган нутқида "террорчилар Киевдаги касалхоналарини ўз бошпаналари сифатида танлаганлар" дея таъкидлаган эди.

"Беларус хавфсизлик кучлари уруш қонунларига мувофиқ, қатъий ва иккиланмасдан ҳаракат қилади ва керак бўлса зарба бериши мумкин", — дея таҳдид қилган Тертель.

Киев расмийлари Беларус КГБ раҳбарининг сўзларини "мутлақо ёлғон ва провокация" деб атади. 

"Касал болалар, уларнинг ота-оналари ва тиббиёт ходимларини ҳимоя қилиш мақсадида пойтахт ҳукумати ҳозирда беморлар ва шифокорларни пойтахтдаги бошқа тиббиёт муассасаларига кўчириш учун барча имкониятларни ишга солмоқда", — дейилади Киев шаҳар маъмурияти баёнотида.

@burchakostida
14.4K views17:43
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:55:12
АҚШнинг қуроллари Украинага шу ҳафтада етказиб берилади

Бу ҳақда Қўшма Штатлар президенти Жо Байден ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

"Биз шу ҳафтада Украинага қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни жўнатамиз", — деб ёзади Байден.

@burchakostida
14.0K views16:55
Ochish/sharhlash
2024-04-26 19:18:12
Хитой АҚШни "душман эмас, ҳамкор" бўлишга чақирди

ХХР ташқи ишлар вазири Ван И жума куни Пекинда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди.

"Хитойнинг талаблари изчил, у доимо асосий манфаатларни ўзаро ҳурмат қилиш тарафдори. АҚШ Хитойнинг ички ишларига аралашмаслиги, Хитойнинг ривожланишини тиймаслиги даркор, улар шунингдек Пекиннинг ХХР суверенитети, хавфсизлиги ва тараққиёти манфаатларига оид „қизил чизиқлар“ни кесиб ўтмаслиги лозим", — дея таъкидлади Ван И ушраувда.

Ўз навбатида, Блинкен ўз сўзларида анча эҳтиёткорлик қилган. Унинг сўзларига кўра, Пекин ва Вашингтон “фаол дипломатия” орқали икки томонлама муносабатларни ривожлантириш учун масъул.

Жума куни Энтони Блинкен ХХР раиси Си Жинпин билан ҳам учрашди. ХХР раҳбари Хитой ва АҚШ "рақиблар эмас, ҳамкорлар" бўлиши лозимлигини таъкидлаб, ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш ва мағлубиятсиз ҳамкорликни АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг "учта устуни" деб атади.

Кузатувчилар фикрича, қатор масалалардаги келишмовчиликларга қарамай, мазкур ташриф Пекин ва Вашингтон ўртасидаги мулоқот ҳамда дипломатияни фаоллаштиришнинг муҳим қисмидир.

@burchakostida
14.2K viewsedited  16:18
Ochish/sharhlash
2024-04-26 18:27:41
F-16 қирувчи самолётлари ва уларни бошқаришни ўрганган учувчилар жорий йилда Украинага етиб боради — Пентагон раҳбари Ллойд Остин.

@burchakostida
13.7K views15:27
Ochish/sharhlash
2024-04-26 18:06:52
Bloomberg: Европа Иттифоқи учинчи давлатлар учун мўлжалланган суюлтирилган газни реэкспорт қилиш учун ЕИ портларидан фойдаланишни тақиқлаш масаласини муҳокама қилмоқда

Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг 14-санкция пакетида ЕИ доирасида ушбу турдаги ёқилғидан фойдаланишга тақиқ қўйилмайди, дея қайд этади агентлик.

Германиянинг Tagesschau нашри маълумотларига кўра, Россиядан Европага ёки Европа давлатлари орқали транзитда суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажми қиймати йилига тахминан 12 миллиард еврони ташкил қилади.

@burchakostida
13.9K views15:06
Ochish/sharhlash
2024-04-26 15:38:52 Тожикистон ўз фуқаролари сўнгги бир неча ҳафта ичида Россия чегарасини кесиб ўтишда дуч келаётган муаммолардан хавотирда

Республика ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти ходимига кўра, бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Содиқ Имоми ва Россиянинг Душанбедаги элчиси Семён Григорев ўртасида ўтказилган учрашувда маълум қилинган.

@burchakostida
13.3K viewsedited  12:38
Ochish/sharhlash
2024-04-26 15:13:10 Германия канцлери Олаф Шолц Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан матбуот анжуманида бу йил Озарбойжон ва Арманистон ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигини маълум қилди.

@burchakostida
13.3K views12:13
Ochish/sharhlash
2024-04-26 11:38:04 Хитой ТИВ Украинадаги инқироз учун бевосита НАТО жавобгарлигини қайд этди

"НАТО Украинадаги инқироз учун масъулиятни ўз зиммасига олади. Алянс ўз роли ҳақида ўйлаши, айбни бошқа томонга юклашни тўхтатиши ва инқирозни сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун самарали амалий чоралар кўриши керак", — дея таъкидлади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэнбин.

@burchakostida
15.7K views08:38
Ochish/sharhlash
2024-04-26 11:19:56 Россия ҳеч қачон НАТОга таҳдид қилмаган, бизда алянсга аъзо давлатларга ҳужум қилиш учун на геосиёсий, на ҳарбий манфаат бор — Шойгу

"Биз шунчаки тарихий ҳудудларимиздаги халқимизни ҳимоя қилмоқдамиз", — дея қўшимча қилди у.

@burchakostida
15.7K views08:19
Ochish/sharhlash
2024-04-24 23:12:39
ЦАХАЛ Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум операциясига тайёргарликни якунлади, ҳужум мамлакат раҳбариятидан руҳсат олинганида бошланади — Reuters.

@burchakostida
13.2K views20:12
Ochish/sharhlash