Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.86K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 705

2021-12-16 14:41:01
#биласизми

Қизил пандалар хавфни сезганда, одатдагидан каттароқ кўриниш учун ўрнидан туриб, панжаларини кўтарадилар.

@burchakostida
14.1K views11:41
Ochish/sharhlash
2021-12-16 14:15:20
Европа Иттифоқи Афғонистон ва унинг қўшниларига ёрдам бериш учун 227 миллион евро ажратди

Бу ҳақда чегарадош Термиз шаҳрида Афғонистонга ёрдам кўрсатиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва тайёрланиши билан танишган Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотта Адриан маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи мамлакатда содир бўлаётган гуманитар фалокатнинг олдини олиш учун барча имкониятларни ишга солади.

12 октабрь куни Европа комиссияси раҳбари Афғонистон ва қўшни давлатларга умумий қиймати 1 миллиард еврога яқин ёрдам пакетини ваъда қилган эди.

@burchakostida
14.4K viewsedited  11:15
Ochish/sharhlash
2021-12-16 13:03:42 Халқаро миграция ташкилотига кўра, АҚШ-Мексика чегараси - Ер юзидаги энг хавфли чегара. Бу йилнинг ўзида уни кесиб ўтишга уринган 650 одам ҳалок бўлган. Бу - Халқаро миграция ташкилоти талафотларни санай бошлаганидан бери энг юқори кўрсаткич.

Аммо, бу хавф-хатарга қарамай, Мексикадан АҚШга ўтиш илинжида чегарага йўл олаётганлар сони 2021 йилда мисли кўрилмаган даражада ошиб кетди. Улар энди нафақат қашшоқ Марказий Америка ва Кариб ороллари давлатлари фуқаролари, балки бутун дунёдан келган муҳожирлардир. Ва улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

АҚШ-Мексика чегарасидаги даҳшатли йўл: ўзбекистонликлар «америка орзуси»га эришиш учун нималарга тайёр? — батафсил видеода

@fayzboguz
4.3K views10:03
Ochish/sharhlash
2021-12-16 12:46:21 НАТО Украинани қўллаб-қувватлашини Россияга таҳдид деб ҳисобламайди — Йенс Столтенберг.‌‌

@burchakostida
13.8K views09:46
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:53:37 Бир қатор АҚШ сенаторлари Украинада вазият кескинлашган тақдирда 2022 йилда Украинага 450 миллион доллар ҳарбий ёрдам беришни, "Шимолий оқим 2"га қарши санкцияларни кучайтиришни ва Россияни "терроризм ҳомийси" деб эълон қилишни таклиф қилмоқда.

@burchakostida
14.5K views08:53
Ochish/sharhlash
2021-12-16 11:26:01 Россия Ўзбекистонга биолаборатория яратишда ёрдам беради

Роспотребнадзор мутахассислари учинчи хавфсизлик синфига эга биологик лабораторияни ишлаб чиқадилар.

У Ўзбекистонда вакциналар, жумладан, коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш лойиҳасининг бир қисми бўлади. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 53 миллион долларни ташкил этади.

Ноябрь ойи охирида Ўзбекистонга Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова ташриф буюрганди.

@burchakostida
14.8K views08:26
Ochish/sharhlash
2021-12-15 23:06:02 #дайжест

Дубайнинг қоғозсиз ҳукуматга айланиши, Россия ва Хитой президентларининг суҳбати, Навальныйга Сахаров мукофотини топшириш маросими: 15 декабр кунидаги энг муҳим хабар ва янгиликлар аудиодайжестимизда.

@burchakostida
1.4K views20:06
Ochish/sharhlash
2021-12-15 22:03:01 Қайси мамлакатларда энг катта кемалар бор? Америка? Япония? Россия? Ёки Германиядами?

Муҳандислар мамлакатларнинг техник ва денгиз имкониятларини кенг миқёсда намойиш қилиш учун сон-саноқсиз ҳарбий кемалар қурдилар. Урушда қандай ғалаба қозонилади? Албатта, кучли кема, мустаҳкам ҳимояга эга аскарлар ва ақлли қўмондон билан.

Ушбу мақолада биз сизга дунёдаги энг катта 5 ҳарбий кемалар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

@burchakostida
13.1K views19:03
Ochish/sharhlash
2021-12-15 21:32:01
#бурчакдагилавҳа

Мэйфилд шаҳри торнадо туфайли вайрон бўлди

Юқоридан тасвирга олинган кадрлар орқали Кентукки штатида жойлашган Мэйфилд шахрида юз берган торнадо жуда жиддий талофотлар келтириб чиқарганига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Уйлар қулаб, томларни кучли шамол учирган.

@burchakostida
13.3K views18:32
Ochish/sharhlash
2021-12-15 21:12:01 Латвияликлар комендантлик соатини бузгани учун деярли 500 минг евро жаримага тортилди

21 октябрдан 15 ноябргача Латвияда коронавирус сабабли комендантлик соати жорий қилинган эди. Унга кўра соат 20.00 дан 5.00 гача уйдан чиқиш тақиқланган.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, шу вақт ичида 7 мингта маъмурий иш очилган. Жарималарнинг умумий миқдори 464 600 еврони ташкил этди.

@burchakostida
13.8K views18:12
Ochish/sharhlash