Get Mystery Box with random crypto!

#бурчакдашахс Лучано Леджио 1925 йилда Карлеоне шаҳрида туғи | 23.5° бурчак остида

#бурчакдашахс

Лучано Леджио 1925 йилда Карлеоне шаҳрида туғилган. Мафия оиласидан бўлмагани учун эътиборни жалб қилган Леджио ўзининг жиноий ҳаётини 1945 йилда мафия сардорларидан бири Мишел Наварра томонидан жамоасига қабул қилинганида бошлаган.

Унинг интеллектуал билимлари ва дунё қараши анча кенг бўлгани учун уни "профессор" деб аташган. Лекин, 1958 йилда Наварра одамлари уни кўча ўртасида ўлдиришга уринишади, аммо буни уддалай олишмайди. Сўнгра Леджио қасос олиш мақсадида Наваррани ўлдиради.

Наварра вафотидан кейин у "Карлеонелар Оиласи"нинг "Отаси"га айланади. У тобора жаҳлдор ва шафқатсиз бўлиб борди. Унинг бундай хулқи жамиятнинг норозилигига сабаб бўлди ва рақиб оилалар ўртасида кескинликни келтириб чиқарди.

Леджио 1977 йилда Наварранинг ўлдирилиши айби билан судда қатнашди ва ўзига-ўзи адвокатлик қилди. Леджио умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниб, 1993 йилда юрак хуружидан вафот этди.

@burchakostida