Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-04-06 14:44:18 Украина Бош разведка бошқармаси Россия ҳудудидаги нефт қувури портлатилгани ҳақида хабар берди

"6 апрелга ўтар кечаси Ростов вилоятида маҳаллий нефт омборидан Азов денгизи портидаги танкерларга нефт маҳсулотларини етказиб берувчи қувур портлатилди", дейилади Украина Бош разведка бошқармаси баёнотида.

Разведка идораси маълумотларига кўра, қувур портлатилиши натижасида танкерларга нефт маҳсулотларини юклаш номаълум муддатга тўхтатилган.

@burchakostida
14.2K views11:44
Ochish/sharhlash
2024-04-06 14:01:54
Москва билан музокаралар олиб бориш ҳозир мутлақо иложсиз — Украина президенти девони раҳбари Андрей Eрмак

"Руслар ҳеч қандай музокаралардан манфаатдор эмас. Улар фақат Украинанинг таслим бўлишини хоҳлашади. Лекин бу ҳеч қачон содир бўлмайди. Зеленский ҳеч қачон Минск келишувларига ҳам, музлатилган можарога ҳам рози бўлмайди, мен бунга аминман", — дея Eрмакнинг сўзларидан иқтибос келтиради Politico.

@burchakostida
14.1K views11:01
Ochish/sharhlash
2024-04-06 13:20:43
Арманистон Мудофаа вазирлиги Озарбойжон матбуотининг икки давлат чегарасида арман қўшинлари тўплангани ҳақидаги хабарларини рад этиб, бўлинмаларнинг мунтазам ўзгариши" амалга оширилганини маълум қилди.

Жума куни Озарбойжон оммавий ахборот воситалари "Икки мамлакат ўртасидаги шартли чегарада Арманистон армиясининг ҳаракати кузатилмоқда. Арман Қуролли кучлари Сюник вилоятидаги чегара яқинида кучларни жамлашда давом этяпти", дея хабар берган эди.

@burchakostida
13.6K views10:20
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:42:58
Орскдаги сув тошқини натижасида ҳозиргача уч киши ҳалок бўлди

Tўғон бутунлай вайрон бўлган, Ақтўбе сув омборидан сув оқими ортмоқда. Шаҳарда сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда, ҳозир у 930 сантиметрга етган. Орскнинг бир қартор кўчалари деярли тўлиқ сув остида қолган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабар беришича, тез орада Орскнинг бутун Эски шаҳар қисми сув остида қолши мумкин. 4000 дан ортиқ одам аллақачон эвакуация қилинган.

"Тўғон 2014 йилда қурилган бўлиб, бир неча километр узунликка эга. Шанба куни эрталаб унинг юклама юқори бўлган қисмидан таҳминан 10 метри бузилган", — дея маълум қилди маҳаллий маъмурият вакили.

@burchakostida
13.8K views09:42
Ochish/sharhlash
2024-04-06 12:17:11 Мексика Китодаги элчихонасида сиёсатчининг қўлга олингани сабабли Эквадор билан дипломатик мунсабатларни тўхтатганини эълон қилди

Мексика элчихонасида қўлга олинган сиёсатчи Эквадорнинг собиқ вице-президент Хорхе Глас бўлиб, у икки марта коррупцияда айбланган. Сиёсатчи декабр ойида сиёсий бошпана сўраганидан бери Мексиканинг Китодаги элчихонасида яширинган эди.

"Жума куни Эквадор полицияси Гласни ҳибсга олиш учун Мексика элчихонасига бостириб кирди", — дея маълум қилди Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Х ижтимоий тармоғида.

Обрадорнинг айтишича, у Ташқи ишлар вазирига Эквадор билан дипломатик алоқаларни тўхтатиш ҳақида кўрсатма берган. Президент, шунингдек, элчихонада ҳибсга олишни амалга оширишни "халқаро ҳуқуқ ва Мексика суверенитетини бузиш" деб атаган.

Эквадор президенти идораси бу ҳақда ҳозирча изоҳ бермади, лекин Гласнинг ҳибсга олинганини тасдиқлади, деб ёзади Reuters.

@burchakostida
13.0K views09:17
Ochish/sharhlash
2024-04-06 11:53:58
Арманистон Ғарбга яқинлашмоқда

5 апрел куни Брюсселда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Арманистон ва Ғарб ўртасидаги кейинги яқинлашувни муҳокама қилди.

Урсула фон дер Ляйен ЕИ ва Арманистон ўртасида "янги улкан ҳамкорлик дастури", жумладан, "Арманистон иқтисодиёти ва жамиятини кучлироқ ҳамда мустаҳкамроқ қилиш" учун Ереванга тўрт йил давомида 270 миллион евро миқдорида грантлар ажратиладиган режани эълон қилди. Ушбу маблағлар бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозорларни модернизация ва диверсификация қилиш учун мўлжалланган.

Ўз навбатида, Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Арманистон ҳукуматини бошқаруви ва иқтисодий ислоҳотларга мос келадиган саъй-ҳаракатларига сармоя киритаётганига ишонтирди. Вашингтон Ереванга бюджет маблағлари ҳисобидан 65 миллион доллардан ортиқ ёрдам беришни режалаштирмоқда, бу аввалги ажратилган маблағдан 50 фоиздан кўпроқдир. АҚШ Давлат департаменти раҳбари Арманистоннинг демократик ва иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

@burchakostida
13.4K views08:53
Ochish/sharhlash
2024-04-06 10:50:03 АҚШ ва Исроил ҳукумати 1 апрел куни Дамашқдаги Эрон консуллигига қилинган ҳужумга Теҳроннинг эҳтимолий жавоби мавжудлиги туфайли Яқин Шарқдаги ўз қуролли кучларини юқори шай ҳолатга келтирди.

Бу ҳақда The New York Times нашри бир қатор расмийларга таяниб хабар бермоқда.

@burchakostida
13.5K views07:50
Ochish/sharhlash
2024-04-06 09:28:02
Россия империясининг миллий байроғи Молдовада экстремистик деб эълон қилинди

Бундай қарор Кишинёв суди томонидан мамлакат Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги ҳамда Молдова Ахборот ва хавфсизлик хизмати сўровини қаноатлантирган ҳолда қабул қилинган, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

У рус империалистлари томонидан ҳам кенг тарғибот қилинади. Масалан, айнан шу байроқ 2014 йилда Донбассдаги россияпараст айирмачиларнинг рамзларидан бири бўлган.

Аввалроқ Молдова парламенти республика ҳудудида Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий агрессияси билан боғлиқ бўлган рамзларни – "V" ва "Z" ҳарфларини, шунингдек, Георгий лентасини тақиқлаш учун овоз берган эди. Бундай рамзларни акс эттириш учун мамлакат Жиноят кодексида 9 минг лей (тахминан 470 евро)гача жарима ва 30 дан 60 соатгача жамоат ишлари кўзда тутилган.

@burchakostida
13.7K views06:28
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:27:44
Forbes журнали дунёнинг энг бой миллиардерларининг навбатдаги йиллик рейтингини тақдим этди

Рўйхатда биринчи ўринни Louis Vuitton, Fendi, Givenchy, Christian Dior, Hennessy, Dom Pérignon, Tiffany & Co компанияларига эгалик қилувчи LVMH конгломерати раҳбари, француз Бернар Арно эгаллади. У қаторасига иккинчи йил шундай мақомга эга бўлмоқда.

Forbes журнали Арно бойлигини 233 миллиардга баҳолади ва бу ўтган йилги натижага (211 миллиард доллар) нисбатан 10 фоиздан кўпроқ ўсди. 75 ёшли миллиардернинг асосий бойлиги LVMH акциялари ҳисобланади.

Рўйхатда иккинчи ўринни, ўтган йилгидек, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск эгаллади. Forbes унинг бойлигини 195 миллиард долларга баҳолаган. Тадбиркор ўтган йилги натижасини яхшилаган (180 миллиард доллар), бироқ 219 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган 2019 йилдаги кўрсаткичга эриша олмаган. Маск Tesla акцияларининг 21 фоизига эгалик қилади.

Кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпди. У ўтган йилги рейтингга нисбатан ўз ўрнини ўзгартирмади, лекин натижани сезиларли даражада яхшилади: унинг капитали бир йил олдинги 114 миллиард долларга нисбатан 194 миллиард долларга баҳоланди. Миллиардер ўзи асос солган IT гигантининг 10 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигига Meta раҳбари (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) Марк Цукерберг(4-ўрин, 77 миллиард доллар), Oracle асосчиси Ларри Эллисон (5-ўрин, 141 миллиард доллар), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет (6-ўрин, 133 миллиард доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (7-ўрин, 128 миллиард доллар) ва корпорациянинг собиқ бош директори Стив Балмер (8-ўрин, 121 миллиард доллар) кирди. Ҳиндистонлик тадбиркор, энергетика, нефт-кимё, телекоммуникация, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳаларида фаолият юритувчи Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани 116 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда тўққизинчи бўлди. Юқори ўнталикдан Google асосчиси Ларри Пейж (10-ўрин, 114 миллиард доллар) ҳам жой олди.

@burchakostida
13.5K viewsedited  06:27
Ochish/sharhlash
2024-04-04 09:12:26 Тайван яқинида 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди Ҳодиса натижасида жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар ҳали эълон қилинмади. Зилзиладан сўнг Тайванда, шунингдек, Япония жанубидаги Окинава ва Мияко оролларида цунами хавфи эълон қилинди.…
12.6K views06:12
Ochish/sharhlash