Get Mystery Box with random crypto!

Арманистон Ғарбга яқинлашмоқда 5 апрел куни Брюсселда Арманис | 23.5° бурчак остида

Арманистон Ғарбга яқинлашмоқда

5 апрел куни Брюсселда Арманистон бош вазири Никол Пашинян, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Арманистон ва Ғарб ўртасидаги кейинги яқинлашувни муҳокама қилди.

Урсула фон дер Ляйен ЕИ ва Арманистон ўртасида "янги улкан ҳамкорлик дастури", жумладан, "Арманистон иқтисодиёти ва жамиятини кучлироқ ҳамда мустаҳкамроқ қилиш" учун Ереванга тўрт йил давомида 270 миллион евро миқдорида грантлар ажратиладиган режани эълон қилди. Ушбу маблағлар бизнесни қўллаб-қувватлаш, бозорларни модернизация ва диверсификация қилиш учун мўлжалланган.

Ўз навбатида, Энтони Блинкен Қўшма Штатлар Арманистон ҳукуматини бошқаруви ва иқтисодий ислоҳотларга мос келадиган саъй-ҳаракатларига сармоя киритаётганига ишонтирди. Вашингтон Ереванга бюджет маблағлари ҳисобидан 65 миллион доллардан ортиқ ёрдам беришни режалаштирмоқда, бу аввалги ажратилган маблағдан 50 фоиздан кўпроқдир. АҚШ Давлат департаменти раҳбари Арманистоннинг демократик ва иқтисодий барқарорлигини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ниятида эканини маълум қилди.

@burchakostida