Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2024-03-30 10:44:15 WSJ: Россия Украина тарафдорларидан порох ишлаб чиқариш учун хомашё сотиб олишни кўпайтирди

Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан сўнг, Россия Федерацияси артиллерия ўқ-дориларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган моддалар импортини икки баравар оширди, дея хабар бермоқда газета.

Нашр маълумотларига кўра, хомашё сотиб олиш нафақат Россия Федерациясида ҳарбий саноатни чеклаши керак бўлган санкциялар пайтида, балки бутун дунёда бундай моддаларнинг умумий танқислиги шароитида ҳам содир бўлмоқда.

"Россияга порох учун хомашё етказиб берадиганлар орасида нафақат Хитой корхоналари, балки АҚШ, Германия ва Тайван компаниялари ҳам қайд этилган", деб ёзади The Wall Street Journal.

@burchakostida
13.1K viewsedited  07:44
Ochish/sharhlash
2024-03-30 10:19:33
АҚШ Конгрессида Киевга ҳарбий ёрдамнинг кечиктирилиши Украина Қуролли кучларининг босқичма-босқич чекинишига олиб келади — Украина президенти

"Агар АҚШ қўллаб-қувватламаса, бизда ҳаво ҳужумидан мудофааси тизимлари, Patriot ракеталари, электрон уруш воситалари, 155 миллиметрли артиллерия снарядлари бўлмайди. Яъни, биз босқичма-босқич чекинишга мажбур бўламиз. Биз чекинмаслик йўлини топишга ҳаракат қилмоқдамиз", — дея таъкидлади Володимир Зеленский Тhe Washington Post газетасига берган интервюсида.

Зеленский Американинг АТАCМS-300 узоқ масофали ракеталари Украина Қуролли Кучларига Қримдаги аэродромларга ҳужум қилиш учун зарурлигини айтиб ўтди.

"Бу аэродромлардан Россия самолётларини учирмоқда. Руслар самолётларини йўқ қилишимиз мумкинлигини билса, бу ҳаракатларини тўхтатади. Биз ҳарбий-денгиз флотимиз ёрдамида уларни ҳудудий сувларимиздан қувиб чиқардик. Энди биз уларни Қримдаги аэропортлардан сиқиб чиқаришимиз керак", — дея қўшимча қилди Зеленский.

@burchakostida
13.4K views07:19
Ochish/sharhlash
2024-03-28 11:11:50 Украина дронларининг Россия нефт саноати обектларига ҳужумлари туфайли бензин ва дизел ишлаб чиқариш қисқаришда давом этмоқда —  Новая газета Европа

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, 18 мартдан 24 мартгача Россия нефтни қайта ишлаш заводлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 14,3 ва 7 фоизга кам бензин ва дизел ёқилғиси ишлаб чиқарган.

Март ойида Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужумлар кучайди ва АҚШ жаҳонда нефт нархининг ошиши ҳамда Россиянинг жиддий чоралар кўриши хавфи туфайли Украина ҳукуматини нефтни қайта ишлаш щаводларига зарбаларни тўхтатишга чақирди.

@burchakostida
12.6K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2024-03-28 09:51:41
Ҳелсинки: Россия Финляндия хавфсизлигига таҳдид солмоқда

Финляндия ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига кўра, Россия разведка хизматларининг фаолияти мамлакат хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Финляндия хавфсизлик полицияси баёнотида айтилишича, Россия учун унинг қўшнилари "жосуслик фаолияти ва зарарли таъсир нишони" ҳисобланади.

"Финляндия 2023 йилда контрразведка, разведка ходимларини чиқариб юбориш ва қаттиқ виза сиёсати орқали рус разведкачиларининг фаолллигини муваффақ бўлди. Аммо Москванинг разведка операциялари ҳамон хавф туғдирмоқда. Улар Россия Федерациясида саёҳат қилаётган ёки яшовчи Финляндия фуқароларига қарши қаратилган бўлиши мумкин. Кибер муҳит ҳам хавф остида", дейилади боёнотда.

Россия билан 1340 километрлик чегарага эга Финляндия, Москва томонидан "гибрид ҳужум" сифатида кўрилган релокантлар оқимини тўхтатиш учун ноябр ойида барча чегара пунктларини ёпган эди. Чегара камида 14 апрелгача ёпиқ бўлиши эълон қилинган.

@burchakostida
13.7K viewsedited  06:51
Ochish/sharhlash
2024-03-28 09:17:28
Россия 15 февралдан бери "Crocus City Hall" да терактни амалга оширишга тайёрланаётгани ҳақида билган — Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи

Кирилл Будановнинг айтишича, яқинлашиб келаётган теракт хавфи ҳақидаги маълумотлар Суриядаги разведка бошқармаси орқали Москвага етказилган.

"Россиядагилар ғалати тарзда ҳаммаси ўз-ўзидан содир бўлгани ҳақида эртак айтишмасин", —дея таъкидлади Буданов Стратегик коммуникациялар бўйича учинчи халқаро форумдаги нутқида.

Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси раҳбарининг сўзларига кўра, Москва жангарилар Россияга қаердан ва қайси давлатлар орқали етиб боришини билган.

Кремл терактда қидираётган "Украина изи" ҳақида гапирар экан, Буданов Россия расмийлари "Crocus City" да содир бўлган воқеалар версияларини аллақачон уч марта ўзгартирганини билдирди.

"Патрушев ва Бортниковнинг воқеага дастлабки изоҳлари пайдо бўлди, улар мени шахсан айбладилар ва буларнинг барчасини Украина қилган демоқда. Бу бемаънилик. Гарчи биз душман бўлсак ҳам, мен, қоида тариқасида, тинч аҳолига қарши террорчилик ҳаракатларини маъқулламайман", — дея қўшимча қилди Буданов

@burchakostida
13.8K views06:17
Ochish/sharhlash
2024-03-28 08:55:32
Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган активларидан олинган 5 миллиард евро даромадни Украинага бермайди — Politico

Нашрнинг ёзишича, 2022-2023 йилларда Россия Федерациясининг музлатилган активларини инвестиция қилишдан олинган фойда Москвадан даъво қилинган тақдирда суғурта сифатида Брюсселнинг Euroclear қимматли қоғозлар депозитарийсида қолдиришга қарор қилинган.

Маблағларнинг бир қисми, шунингдек, Украинадаги уруш туфайли марказий қимматли қоғозлар депозитарийлари томонидан кўрилган хавфлар ва йўқотишларни қоплаш учун ишлатилади, дейилади депозитарий баёнотида.

Аввалроқ, Европа Комиссияси Россия Марказий банкининг музлатилган маблағларидан олинган фойдани Украинага ёрдам бериш учун фойдаланишни таклиф қилгани, бироқ бу фақат шу йилнинг 15 февралидан кейин олинган маблағларга тегишли эканлигини эълон қилган эди.

Шу билан бирга, Украина адлия вазири Денис Малюска Euroclear депозитарийси аргументларини танқид қилиб, суғурта учун 5 миллиард евро ҳаддан ташқари катта маблағ эканлигини билдирди.

@burchakostida
14.1K views05:55
Ochish/sharhlash
2024-03-26 07:44:57
Франциянинг ортидан Италияда ҳам террорчилик таҳдиди даражаси оширилди — АP

Италия Миллий хавфсизлик кенгаши келаси ҳафта охирида нишонланадиган Пасха байрами муносабати билан мамлакатда хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилди.

@burchakostida
13.0K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash
2024-03-25 23:13:32
Франция Президенти Эммануэл Макрон: "Crocus City Hall"даги теракт учун масъулиятни ўз зиммасига олган "ИШИД" ҳаракатининг "Вилоят Хуросон" гуруҳи Францияда бир неча бор ҳужум уюштиришга уринган

Франция раҳбари бу бўйича батафсил маълумот бермади.

Бундан ташқари, Макрон Франция разведка хизматлари маълумотларини ҳисобга олган ҳолда Россия Федерациясига терроризмга қарши курашда кенгайтирилган ҳамкорликни таклиф қилганини айтди. Алоқалар "техник ва вазирликлар" даражасида амалга оширилиши мумкин.

@burchakostida
17.6K views20:13
Ochish/sharhlash
2024-03-25 22:52:37
Теракт содир этганликда айбланаётган шахслар фойдаланган оқ рангли Renault автомобилининг собиқ эгаси Диловар Исломов, унинг укаси Аминчон Исломов ва отаси Исроил Исломовлар судга тортилди

Теракт содир бўлган куни у "Новая газета Европа" нашрига берган интервьюсида ҳақиқатан ҳам ушбу машинанинг олдинги эгаси бўлганлигини тасдиқлаган: "Бу менинг машинам эди. Мен ўзим ҳам теракт содир бўлган жойдан олинган фотосуратларни кўрганимда, ҳайратда қолдим. Нима қилишни билмай, хотинимнинг укасига қўнғироқ қилмоқчи бўлдим, у телефонни кўтармади. У менга машина дўстига керак бўлганини айтган эди".

Кейинроқ, Диловар акаси билан воқеа юзасидан полицияга мурожаат қилган.

Тергов қўмитаси ҳозирда Диловар ва Аминчон Исломовларни террорчилик ташкилотига аъзо бўлганликда гумон қилмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, "Crocus" иши бўйича ҳибсга олинганлардан бири Шамсиддин Фаридуни 2024 йил январ ойида Аминчонни, 2024 йил март ойида эса Диловарни ўзининг жиноий гуруҳига жалб қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Аминчон, Диловар ва Исроил Исломовлар 22 майга қадар ҳибсга олинган.

Улар террорчилик ҳужуми тўғрисидаги модда билан айбланмоқда. Уларга максимал жазо (умрбод озодликдан маҳрум қилиш) сўралмоқда.

Маълумот ўрнида, Аминчон Исломов етти нафар, Исроил Исломов эса беш нафар фарзанднинг отаси ҳисобланади.

@burchakostida
17.1K views19:52
Ochish/sharhlash
2024-03-25 22:42:25
"Crocus" даги терактда Украинанинг айби йўқ. Украина ҳукумати ўз позициясини аниқ қилиб билдирди. Руслар Киевнинг терактдаги иштироки тўғрисида ҳеч қандай далил келтиргани йўқ, чунки далилнинг ўзи мавжуд эмас, — АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер.

@burchakostida
16.6K viewsedited  19:42
Ochish/sharhlash