Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2024-04-01 14:54:54
Россия ҳарбий авиацияси март ойининг 2 ҳафтасида ўз ҳудудига 16 та ҳаво авиабомба ташлади — Аstra

Маълумотларга кўра, Белгород вилоятининг Нина, Крюково, Введенская Готня, Замостье, Антоновка, Шалаево, Смородино, Зыбино, Бессоновка, Безымено, Нечаевка, Веселая Лопань қишлоқлари ҳудудига Россия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан бомбалар ташланган. Мазкур аҳоли пунктлари ҳудудида ФАБ-250, ФАБ-500 ва КАБ-1500 авиабомбалари топилган.

@burchakostida
15.0K views11:54
Ochish/sharhlash
2024-04-01 14:02:25 Кеча Доғистонда қўлга олинган хорижлик жангарилар "Crocus City Hall" мажмуасидаги террористик ҳужумни молиялаштиришда қатнашган, шунингдек, улар навбатдаги терактни амалга оширишга тайёргарлик кўришган – Россия Федерал Хавфсизлик Хизмати.

@burchakostida
14.5K views11:02
Ochish/sharhlash
2024-04-01 13:08:02
АҚШ, Япония ва Филиппин Хитойга қарши туриш учун Жанубий Хитой денгизида қўшма денгиз патрулларини бошлайди — Politico

Қарор Хитой, Филиппин, Ветнам, Малайзия ва Бруней ўртасида Спратли архипелагига оид ҳудудий низолар кучайиши фонида қабул қилинган.

"Хитой ҳудудий манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришда давом этади", дея Хитой Ташқи ишлар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

@burchakostida
14.1K views10:08
Ochish/sharhlash
2024-04-01 12:37:08
Европага ҳарбий таҳдид туғилган тақдирда АҚШ унга ёрдамга келмаслиги мумкин

Бу фикрни Германиянинг Rheinmetall мудофаа концерни бош директори Армин Паппергер Financial Times газетасига берган интервьюсида билдирди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги ўн йилликларда Европа етакчилари Европа ҳарбий таҳдидга дуч келса, Қўшма Штатлар ёрдамга келишига ишонишган.

"Америкалик сиёсатчилар ўз иттифоқчиларининг ҳимояси учун пул тўламаслигини Украинага ҳарбий ёрдам ажритилишини тасдиқламаслик орқали намоён этмоқда. Қўшма Штатлар Европадан кўра Осиё-Тинч океани минтақасига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Шунинг учун Европа ўз мудофаа саноатини кучайтиришга эътибор қаратиши керак", — дея қўшимча қилди концерн раҳбари.

@burchakostida
13.6K views09:37
Ochish/sharhlash
2024-04-01 12:11:17
Покистон федерал ҳукумати вазирлари ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида маош ва нафақалардан ихтиёрий равишда воз кечди — Pakistan Today

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ҳукумат харажатларини қисқартиришга қаратилган тежамкорлик чоралари доирасида мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ҳам маоши ва нафақаларини олишдан бош тортган.

Давлат харажатларини тежаш чораларини жорий этиш февраль ойида бўлиб ўтган парламент сайловларидан сўнг тузилган Шаҳбоз Шариф бошчилигидаги Покистоннинг янги федерал ҳукуматининг дастлабки қадамларидан бири бўлди.

@burchakostida
13.4K views09:11
Ochish/sharhlash
2024-04-01 11:19:42
"Crocus City Hall" даги терактдан кейин Россия мигрантлар ишлари бўйича ташкилот тузишга қарор қилди — Ведомости

Нашрнинг ёзишича , миллатлараро ва миграция сиёсатига масъул бўлган алоҳида идора бевосита президентга бўйсунади. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда Миллий ишлар бўйича федерал агентлик ва Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бош бошқармаси бу каби масалалар билан шуғулланмоқда.

Нашрнинг учта манбасига кўра, янги бошқарма ушбу ваколатлар бирлаштириладиган вазирликка айланиши мумкин. Унга ҳуқуқ-тартибот органларининг юқори мартабали ходими раҳбарлик қилиши режалаштирилмоқда.

@burchakostida
13.6K views08:19
Ochish/sharhlash
2024-04-01 10:42:07 Россия ТИВ "Crocus City Hall" га қилинган ҳужумга Украинанинг алоқадорлигини яна бир бор даъво қилмоқда. Киев бу баёнотларни бемаънилик деб атади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги якшанба куни баёнот бериб, Украина ҳукуматини Россияга қарши терактларга "алоқадорларни зудлик билан ҳибсга олишга ва экстрадиция қилишга чақирди.

ТИВ бундай терактлар қаторида Даря Дугина ва Владлен Татарскийнинг ўлдирилиши, Захар Прилепинга суиқасд уюштирилгани, Қрим кўпригига ҳужум, шунингдек, "Россия кўнгиллилар корпуси" нинг саботажлари ва "Crocus City Hall" даги теракт каби хатти-ҳаракатларни кўрсатди.

Вазирлик ҳеч қандай тафсилот ва далилларни келтирмади, бироқ Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюкни ҳибсга олишни талаб қилишинини алоҳида қайд этиб ўтди.

"Россия Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу баёноти беъманиликдан бошқа нарса эмас, айниқса, Буча озод қилинганининг икки йиллиги ва руслар у ерда содир этган ваҳшийликлари фонида ушбу гаплар мантиқсиз бўлиб кўринмоқда", — дея муносабат билдирди Украина Хавфсизлик хизмати.

@burchakostida
14.3K viewsedited  07:42
Ochish/sharhlash
2024-03-30 20:37:31
"Bayraktar" дронини ишлаб чиқарувчи Туркиянинг “Baykar” компанияси раҳбари Селчук Байрактар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг вориси бўлиши мумкин

Бу фикрни The Wall Street Journal шарҳловчиси Джаред Малсин билдирди.

Туркия раҳбарининг куёви бўлган Байрактар мамлакатда жуда машҳур эканлиги ва унинг президентлик учун номзодини қўллаб-қувватлайдиган тарафдорлари борлиги қайд этилган.

Сeлчук Байрактарнинг ўзи ўтган йилнинг кузида WSJ нашрига берган интервьюсида “сиёсат билан фаол шуғулланмаслигини” ва ўзининг сиёсий амбициялари йўқлигини айтган, бироқ у агар Эрдўғон унга шундай илтимос билан мурожаат қилса, президентликка номзодини қўйиши мумкинлигини истисно этмаган: "Бу вазиятга боғлиқ", — дея таъкидлаган Байрактар.

@burchakostida
12.8K viewsedited  17:37
Ochish/sharhlash
2024-03-30 18:20:02
Оқ уй Исроилга қирувчи самолётлар ва авиабомбаларни беришга яширин равишда розилик берди — Тhe Washington Post

Маълум қилинишича, Исроилга ҳарбий ёрдам етказиб бериш тўғрисидаги келишув 2008 йилда АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланган, бироқ ушбу келишув доирасида мамлакатга ҳеч қандай самолёт ёки бомба юборилмаган. Шунинг учун Оқ уй Конгрессдан бу борада қайта рухсат сўрамаган.

Пентагон ва Давлат департаменти маълумотларига кўра, янги қурол пакети 1800 дан ортиқ МК84 бомбалари ва 500 дона МК82 бомбаларини ўз ичига олади, кейинроқ 25 та F-35А қирувчи самолётлари ва улар учун эҳтиёт қисмлар етказиб берилади.

Нашрнинг ўз исмини ошкор қилишни истамаган манбасининг айтишича, Исроилга қуролларни етказиб бериш ЦАХАЛнинг Ғазо секторига ҳужуми ва унинг оқибатлари тўғрисидаги баҳс-мунозаралар борган сари авж олаётгани сабабли оммага ошкор қилинмаган.

@burchakostida
12.8K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2024-03-30 11:11:17 Украина қуролли кучларининг Қора денгиз флотига муваффақиятли ҳужумларидан кейин Россия ҳарбий кемаларини қайта жойлаштирди — Буюк Британия разведкаси

Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, аввалроқ Севастопол бандаргоҳида жойлашган Россия ҳарбий-денгиз кучларининг йирик ва замонавий кемалари шарқий ҳудудларга кўчирилган.

Россиянинг ўз йўқотишларини камайтиришга уринишларига қарамай, Украина Қуролли кучлари Россия Қора денгиз флотининг минтақадаги етакчилик қобилиятини заифлаштиришда муваффақиятли ҳаракатларни давом эттирмоқда, дейилади баёнотда.

Британия разведкаси маълумотларига кўра, Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг 24 март куни Қрим ҳудудига уюштирган ҳужуми оқибатида Россия Қора денгиз флотининг алоқа маркази, иккита йирик десант кемаси, танклар ва разведка кемаси зарар кўрган, ҳужумнинг натижаси сунъий йўлдош тасвирлари орқали тасдиқланган.

@burchakostida
12.8K views08:11
Ochish/sharhlash