Get Mystery Box with random crypto!

Орскдаги сув тошқини натижасида ҳозиргача уч киши ҳалок бўлди | 23.5° бурчак остида

Орскдаги сув тошқини натижасида ҳозиргача уч киши ҳалок бўлди

Tўғон бутунлай вайрон бўлган, Ақтўбе сув омборидан сув оқими ортмоқда. Шаҳарда сув сатҳи кўтарилишда давом этмоқда, ҳозир у 930 сантиметрга етган. Орскнинг бир қартор кўчалари деярли тўлиқ сув остида қолган.

Маҳаллий ҳокимият вакилларининг хабар беришича, тез орада Орскнинг бутун Эски шаҳар қисми сув остида қолши мумкин. 4000 дан ортиқ одам аллақачон эвакуация қилинган.

"Тўғон 2014 йилда қурилган бўлиб, бир неча километр узунликка эга. Шанба куни эрталаб унинг юклама юқори бўлган қисмидан таҳминан 10 метри бузилган", — дея маълум қилди маҳаллий маъмурият вакили.

@burchakostida