Get Mystery Box with random crypto!

23.5° бурчак остида

Kanal manzili: @burchakostida
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 31.04K
Kanalning ta’rifi

@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!
Алоқа (реклама): @temurmalikuz

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

3

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-08 19:23:52 Уралда сув сатҳи кўтарилиши ортидан Ғарбий Қозоғистонда одамларни эвакуация қилиш бошланди — Интерфакс.

@burchakostida
15.4K views16:23
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:05:18
Сув тошқинларидан жабр кўрган Орск аҳолиси шаҳар марказидаги Комсомолская майдонида норозилик намойишига чиқди

Одамлар тошқиндан жабрланганларга бериладиган товон миқдорини оширишни талаб қилмоқда. Ҳозирда унинг миқдори мол-мулкни тўлиқ йўқотганлик учун 100 минг рублни, қисман йўқотганлик учун 50 минг рублни ташкил этади. Аммо, маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу пул сув тошқини етказган зарарларни қоплай олмайди.

Хабарларга кўра, намойишчилар билан музокара ўтказиш учун уларнинг олдига шаҳар мэри Василий Козупица келган.

Айни пайтда хавфсизлик кучлари йиғилганларни митингнинг ноқонунийлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Аввалроқ Оренбург вилояти прокуратураси ушбу намойиш расмийлар билан келишилмаган ҳолда ташкил этилгани ва унда иштирок этганлик учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

@burchakostida
16.1K views15:05
Ochish/sharhlash
2024-04-08 17:45:35 Швейцария 16-17 июн кунлари Украина бўйича тинчлик конференцияси ўтказишни режалаштирмоқда — Bloomberg

Агентликнинг манбаларига таяниб хабар беришича, конференцияда юзга яқин мамлакат, асосан, “Глобал Жануб” вакиллари ташриф буюриши кутилмоқда. Бироқ унда нечта давлат иштирок этиши ҳали аниқ эмас, хусусан, Хитойнинг конференцияда иштирок этиши сўроқ остида.

Швейцария Украина бўйича тинчлик конференциясини ташкил этишга тайёрлиги ҳақида илк бор январ ойи ўрталарида эълон қилган эди.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат конференцияга таклиф қилинган тақдирда ҳам унда иштирок этмаслигини билдирган. Вазирлик буни анжуманда Володимир Зеленскийнинг “тинчлик формуласи” муҳокама қилиниши билан изоҳлаган.

@burchakostida
15.0K views14:45
Ochish/sharhlash
2024-04-08 15:57:43
Калининград вилоятида Россиянинг “Серпухов” ракета кемаси ёниб кетди

Бу ҳақда “РБК Украина” украин махсус хизматларига таяниб хабар бермоқда.

"7 апрел куни “Балтийск” ҳарбий-денгиз базасида “Серпухов” ракета кемаси ёнғин содир бўлиши оқибатида жиддий шикастланди", дея ёзмоқда агентлик.

Украина махсус хизматларидаги манба ёнғинга нима сабаб бўлганига аниқлик киритмади.

@burchakostida
14.4K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-04-08 15:20:15
Сўнгги 24 соат ичида Яман қирғоқлари яқинида кемаларга учта ҳужум ҳолати қайд этилди

7 апрел куни Яман қирғоқлари яқинида иккита кемага ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Британиянинг Ambrey денгиз хавфсизлиги компанияси.

Унга кўра, Яманнинг Ал-Мукалла шаҳридан тахминан 102 денгиз миляси жануби-ғарбда битта кема ҳужумга учраган. Компания яқин атрофдаги кемалар экипажларини эҳтиёт бўлиш ва ҳар қандай шубҳали ҳаракат ҳақида хабар бериш ҳақида огоҳлантирди. Ambrey ҳужумни ким амалга оширганини аниқлаштирмади.

Шунингдек, Британия Ҳарбий-денгиз кучлари қошидаги Денгиз савдо ташувларини мувофиқлаштириш маркази (UKMTO) Яманнинг Адaн портидан жануби-ғарбда, Адан кўрфазидаги кема яқинига снаряд тушгани ҳақида хабар берди.

Айни пайтда, яманлик ҳусийчилар Қизил денгизда Британия кемаси ва бир қатор Америка фрегатларига, шунингдек, Араб денгизи ва Ҳинд океанида Исроил портларига йўл олган иккита Исроил кемасига зарба берганини маълум қилди.

@burchakostida
13.9K views12:20
Ochish/sharhlash
2024-04-08 14:06:58
Оренбург вилояти маъмурияти Новотроицк шаҳри аҳолисини эвакуация қилишни бошлади

Вилоят губернатори Денис Паслернинг сўзларига, эвакуация ишлари шаҳарни ҳимоя қилувчи тўғондан сув тошиб кетганидан кейин бошланган. Бир неча кун олдин Орск ва Оренбург шаҳарлари аҳолисини эвакуация қилиш  ишлари бошлангани хабар қилинган эди.

Новотроицк шаҳари Орск шаҳридан бир неча километр узоқликда жойлашган ва  75 минг аҳолига эга.

Оренбург шаҳри мэри Сергей Салмин 8 апрел куни эрталаб шаҳарда яқин уч кун ичида “мисли кўрилмаган” сув тошқини кутилаётгани ҳақида огоҳлантирди. У уйлари тошқин зонасида бўлган аҳолини зудлик билан ҳудудни тарк этишга чақирди.

@burchakostida
13.6K views11:06
Ochish/sharhlash
2024-04-06 19:46:35 Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Орск шаҳрида тўғон бузилди Одамлар зудлик билан тошқин зонасидан эвакуация қилинмоқда, деб хабар беради “ТАСС”. Оператив хизматлар маълумотларига кўра, 4 мингга яқин хусусий турар-жой бинолари хавф остида. @burchakostida
13.3K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-04-06 18:01:46 АҚШ Хитойни Россияга ёрдам беришнинг "жиддий оқибатлари" ҳақида огоҳлантирди

Қўшма Штатлар Молия вазири Жанет Йеллен Гуанчжоуда Хитой Бош вазири ўринбосари Хэ Лифен билан учрашувда уни мамлакат компаниялари Украинага қарши урушда Россияни қўллаб-қувватлаётгани аниқланса, Хитой бизнеси учун бунинг оқибатлари салбий бўлиши ҳақида огоҳлантирди.

Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

@burchakostida
14.4K viewsedited  15:01
Ochish/sharhlash
2024-04-06 17:46:02
АҚШ минтақадаги Исроил ёки Америка ресурсларига Эрон томонидан ҳужум эҳтимоли туфайли ўз қўшинларини юқори шай ҳолатга келтирди — CNN

Қўшма Штатларнинг юқори мартабали мулозимларининг сўзларига кўра, Исроилнинг эронлик амалдор ва генераллар ўлимига сабаб бўлган Дамашқдаги Эрон консуллигига зарбасига Теҳроннинг жавоби яқин кунларда бўлиши кутилмоқда.

Эроннинг жавоб зарбаси пайшанба куни Байден ва Нетаняҳу ўртасидаги телефон суҳбатининг асосий мавзуси бўлди. Ҳар икки давлат расмийлари ҳужум қандай ва қачон амалга оширилишини аниқ билишмайди, бироқ Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш энг ёмон сценарий бўлиб, бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади.

@burchakostida
14.1K views14:46
Ochish/sharhlash
2024-04-06 16:18:26
Сув тошқинлари сабаб Қозоғистоннинг ўнта вилоятида фавқулодда ҳолат жорий этилган

"Кўп йиллардан буён кузатилмаган табиий офат юз берди. Эҳтимол, бу сўнгги 80 йилдан ортиқ даврдаги кўлами ва оқибатлари бўйича мамлакатимиздаги энг йирик офатдир", — дея таъкидлади мамлакат раҳбари халққа мурожаатида.

"Вазият оғир, аммо умидсизликка тушмаслик керак, биз бу вазиятни тузатамиз. Асосийси, инсонлар қурбон бўлишининг олдини олиш
”, — дея қўшимча қилди Тўқаев.

@burchakostida
13.7K views13:18
Ochish/sharhlash