Get Mystery Box with random crypto!

АҚШ минтақадаги Исроил ёки Америка ресурсларига Эрон томонидан | 23.5° бурчак остида

АҚШ минтақадаги Исроил ёки Америка ресурсларига Эрон томонидан ҳужум эҳтимоли туфайли ўз қўшинларини юқори шай ҳолатга келтирди — CNN

Қўшма Штатларнинг юқори мартабали мулозимларининг сўзларига кўра, Исроилнинг эронлик амалдор ва генераллар ўлимига сабаб бўлган Дамашқдаги Эрон консуллигига зарбасига Теҳроннинг жавоби яқин кунларда бўлиши кутилмоқда.

Эроннинг жавоб зарбаси пайшанба куни Байден ва Нетаняҳу ўртасидаги телефон суҳбатининг асосий мавзуси бўлди. Ҳар икки давлат расмийлари ҳужум қандай ва қачон амалга оширилишини аниқ билишмайди, бироқ Исроилга тўғридан-тўғри ҳужум қилиш энг ёмон сценарий бўлиб, бу Яқин Шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади.

@burchakostida