Get Mystery Box with random crypto!

Сув тошқинларидан жабр кўрган Орск аҳолиси шаҳар марказидаги К | 23.5° бурчак остида

Сув тошқинларидан жабр кўрган Орск аҳолиси шаҳар марказидаги Комсомолская майдонида норозилик намойишига чиқди

Одамлар тошқиндан жабрланганларга бериладиган товон миқдорини оширишни талаб қилмоқда. Ҳозирда унинг миқдори мол-мулкни тўлиқ йўқотганлик учун 100 минг рублни, қисман йўқотганлик учун 50 минг рублни ташкил этади. Аммо, маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, бу пул сув тошқини етказган зарарларни қоплай олмайди.

Хабарларга кўра, намойишчилар билан музокара ўтказиш учун уларнинг олдига шаҳар мэри Василий Козупица келган.

Айни пайтда хавфсизлик кучлари йиғилганларни митингнинг ноқонунийлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Аввалроқ Оренбург вилояти прокуратураси ушбу намойиш расмийлар билан келишилмаган ҳолда ташкил этилгани ва унда иштирок этганлик учун жавобгарлик борлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

@burchakostida