Get Mystery Box with random crypto!

ЮҚОРИДАГИ ШЕЪРГА ПАРОДИЯ Тилимизнинг янги сўзими, Ё нодонга и | Девонайи Ҳақгўй

ЮҚОРИДАГИ ШЕЪРГА ПАРОДИЯ

Тилимизнинг янги сўзими,
Ё нодонга ишнинг кўзими.
Сал оқласа ўлсин ўзини,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Ходимлардан асаблар кетар,
Ёлғон ваъда, умид бахш этар.
Қоғозларни кўп увол этар,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Дардинг тинглаб, безиб кетади,
Блокнотга ёзиб кетади,
Лағмонларни осиб кетади.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Йўлга, газга светга қара,
Лоақал интернетга қара.
Ўзинга ва бир “четга” қара,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Халқни шунча манглайи шўрми,
Ишондими, нима у ғўрми.
Холин қара, ё кўзинг кўрми,
“Маҳаллабай” ишлаш тизими.

Бақай ТОҒА

@adolat_kuychisi