Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.05K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 174

2021-12-15 14:13:06
#Инсон_қадри_учун

Ҳалифа Умар ибн Хаттоб разиёллоҳу анҳу закот туялардан бири йўқолиб қолганида ўзлари бориб топиб келганларини кўрган Ҳазрати Али разиёллоҳу анҳу туяни топиш учун бошқа бировни ҳам юборса бўлишини айтганларида, Амирул мўминин шундай жавоб қиладилар:
— Эй Али, Ироқда подадан бир қўй йўқолса, қиёмат куни бу ҳақида Умардан сўралади. Ироқда бир хачир қоқилиб кетса, Умардан нега йўлни тозаламагани сўралади!

————

Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бир одамнинг туғилмаган боласи газ ва сув йўқлигидан нобуд бўлганлиги айтилмоқда. Саҳобалардек зотлар битта қўй билан хачирнинг сўроғидан шунча қўрқишган бўлса, нобуд бўлаётган одам болалари учун бошқалар фикр қилаверсинлар...

@adolat_kuychisi
13.5K views11:13
Ochish/sharhlash
2021-12-15 12:55:38
УзАМнинг аравалари олдинга қараб, "учириш"ни бошлабди...

Кимдир ўғилчасидан илҳомланган кўринади)))

Болалигимизда ким узоққа "учириш" бўйича мусобақа ўйнар эдик. Энди УзАМ аравалари ўртасида ҳам ўтказаверсак бўлади...

@adolat_kuychisi
19.9K viewsedited  09:55
Ochish/sharhlash
2021-12-15 09:16:34 Нодон халқни бошқариш осон. Тентак одамларни оғир меҳнатга мажбурлаш осон. Ақлли кишиларни эса машаққатли меҳнатга жалб этиш мушкулдир.

ШАН ЯН (Хитой файласуфи, милоддан аввалги 390-338 йиллар)

@adolat_kuychisi
14.5K views06:16
Ochish/sharhlash
2021-12-14 09:58:11
Бу Бразилия патрул хизмати ходимлари экан.

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли пропагандисти Қудратхўжаев жаноблари учун махсус. Аниқ қилса, шунақа ҳўкизлардан импорт қилсак бўлади.

@adolat_kuychisi
14.3K views06:58
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:59:11 "Вижр-вижр"

Дунё устимиздан кулар,
Дея жинни бўлган булар.
Гўё соқолимиз ўсса,
Халқ оч қолиб давлат қулар,
Бизнинг ТВ қўли қичир,
Соқол аро "вижир-вижир".

Гўё бошқа муаммо йўқ,
Бевалар оз, етимлар тўқ.
Туҳум каби арчилганлар,
Соқоллига урарлар дўқ,
Буйруқ ғалат пичир-пичир,
Соқолга қўй вижир-вижир.

Бу абсурддир одатдаги,
Аҳмоқона холатдаги.
Энди бошлиқ чиқмаса бас,
Жунимизга олатдаги.
Қарши чиқма, сасинг ўчир,
Соқолга қўй, вижир-вижир.

Абдурроҳман Мешаян

@adolat_kuychisi
13.0K views05:59
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:37:02 — Уюшган жиноятчиликка қарши жиддий курашиш керак! Кимда зўр таклиф бор?
— “Спа салон”ларини босамиз! Ҳамма уюшган жиноятчилар ўша ерда.

* * *
— Гиёҳвандлик ва бошқа таъсир қилувчи дориларнинг ёшлар орасида кенг тарқалишини олдини олиш керак! Қандай таклиф бор?
— “Спа салон”ларини босамиз. Ҳамма дорилар ўша ерда.

* * *

— Жамоат тартибини сақлаш, одамларни турли “гоп стоп”лардан асрашимиз керак! Нима қиламиз?
— “Спа салон”ларини босамиз!

* * *

— Охирги пайтларда одамларни чув тушириш, алдаш орқали пулини шилаётган фирибгарлар кўпайди. Нима қилсак бўлади?
— “Спа салон”ларни босиб, буни ТВда кўрсатсак, жамики жиноятчилар қўрқиб қолади.

***

— Эй, “Спа салон”дан бошқа таклиф йўқми?
— Бор. Сауналарни босамиз. ))

Ўйлашимча

P.S.: Ички ишлар томонидан жиноятчиликка қарши кескин кураш олиб борилмоқда...

@adolat_kuychisi
13.1K views05:37
Ochish/sharhlash
2021-12-14 08:02:29 ​​Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, бугунги кунда ички ишлар ходимлари 15-20 млнгача маош олишар экан.

Бу хабарни эшитган мелиса танишларимнинг ҳам мелиса бўлгиси келиб кетди...

Балки, Ғиёсов жаноблари вазир ва ўринбосарларининг маошини назарда тутгандир. Улар ҳам, ҳар ҳолда ходим.

@adolat_kuychisi
21.2K viewsedited  05:02
Ochish/sharhlash
2021-12-13 17:06:57
Тез орада юртимиз телеканалларида бесоқоллаштириш (соқолни хиралаштириб блур тортиш) ишлари авжига чиқади.

Инглиз олими Николай Басков айтганидек "O NINE SKY SEEN LEARNING"

@Otabek
8.8K views14:06
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:59:11
Мардикор аёллар...

Шу юртда яшайдиган ҳар бир ҳамиятли эркакнинг нафсониятини азоблайдиган ҳолат!

@adolat_kuychisi
10.4K views13:59
Ochish/sharhlash
2021-12-13 16:25:47 ​​Янги йил яқинлашишни бошлаши билан тармоқларда "Янги йил дастурхонига нима олсам экан?", "Янги йилни қаерда нишонласам экан?" деган мазмундаги бир қарашда мақсадсиз аслида замирида фитна кўзланган постлар эълон қилина бошлайди.

Мен мана шундай постларга ўзининг шахсий қарашларини баён қиладиганларни ҳеч тушунмайман. Байрамни нишонлаш ёки нишонламаслик ҳар кимнинг шахсий иши. Буни тармоқларда билдириш учун одам миясини қаерда чиритиши керак, ҳайронман! Бунақа постлар Ислом душманлари томонидан фитна учун қилинаётганлиги, мусулмонларни майда ижтимоий муаммолар билан ўралаштириб қўйиш кўзланганлигини англаб етиш учун олтиндан калла керак эмас-ку, ахир!

Хуллас, тайёр фитнанинг нишонидаги қўй бўлманг! Тармоқларда баҳс қилиб умрни ўтказганча илм олиш пайида бўлинг. Илло, мўминнинг фитнага энг яхши жавоби илмдир!

@adolat_kuychisi
11.0K views13:25
Ochish/sharhlash