Get Mystery Box with random crypto!

Девонайи Ҳақгўй

Telegram kanalining logotibi adolat_kuychisi — Девонайи Ҳақгўй
Kanal manzili: @adolat_kuychisi
Toifalar: Bloglar , Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 47.05K
Kanalning ta’rifi

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади...
📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot
Қадрдонимиз: @VafoMumin
Реклама хизмати: @baraka_ads_agency
Девонанинг икир-чикир фикрлари: @devona_live

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 175

2021-12-13 08:54:45 Мендан кўпинча қандай китобларни ўқишни тавсия қилишимни сўрашади. Дўстимиз Фируз Аллаев яхши китобларни тавсия қилибди. Ушбу китобларнинг аксариятини ўқиб чиққанман. Ҳақиқатда ўзимга вақтни тўғри тақсимлаш ва ишни тўғри ташкиллаштириш борасида "Зукколар ва ландавурлар" ҳамда "Самарадорликнинг 21 йўли" роса асқотган.

Айниқса ўсмир ука-сингилларимиз учун ушбу китоблар келгусидаги ҳаётларида муҳим аҳамият касб этади.

Девона тавсия этади!

@adolat_kuychisi
49.4K views05:54
Ochish/sharhlash
2021-12-12 22:25:03 ​​Охирги ўн йилликдан бери телевизор кўрмай қўйганман. Фақат унда-бунда қизиққаним учун ЗўрТВда ҚВЗ кўриб тураман. Бугун ҳам ТВ кўриб турсам, "бижир-бижир"лар эътиборимни тортди. Нима экан деб яхшилаб қарасам, ҳижобли қизлар шундай тўсиб қўйилаётган экан.

Майли, ЗўрТВ хусусий ташкилот. Раҳбариятининг Исломга нисбатан қандайдир агрессив қарашлари бўлса, уни "бижир-бижир" қилиш-қилмаслик ўзининг ҳуқуқи. Бироқ, шундай қилиш қандайдир давлат идоралари томонидан талаб қилинаётган бўлса, бу Ўзбекистондаги эътиқод эркинлиги Каримов давридагидек хавф остида қолаётганини, юқори элитанинг исломофоб қарашлари ҳали давом этаётганлигини англатади!

Миндей ўйлаб қарасам, Ўзбекистонда умримиз ҳижоб, соқол ва пайпоқни муҳокама қилиш билан ўтиб кетадиганга ўхшайдиёв...

@adolat_kuychisi
15.3K views19:25
Ochish/sharhlash
2021-12-12 11:06:44 Фикрларимни қўпол латифа билан бошлайман.

Бир аскар армия келганидан буён ЧП қилавергани учун ҳеч уйига бориб келишига рухсат берилмас экан. Тоқати тоқ бўлган аскар уйига қайтмоқчи бўлиб, қорни катта командирининг уёғидан-буёғидан ўтавериб, "Илтимос, рухсат беринг, уйимдагиларни бир йилдан бери кўрмадим" деб зорланаверибди. Жаҳли чиққан командири эса унга қараб, "Сен бир йилдан бери уйингдагиларни кўрмабсан, мен 15 йилдан бери асбобимни кўрмайман" деган экан.

———

Қўйлиқ бозорининг кўчилиши билан боғлиқ хабарни эшитишим билан обдон ўрганиб чиқдим, халққа фойдаси тегадиган бирор жиҳатини топа олмадим. Нима эмиш, тирбандликларнинг олди олинаркан. Ваҳоланки, Тошкентнинг ҳамма жойи тирбандлик бўлиб ётибди. Бунинг олдини олиш учун бозорни кўчириш эмас, таги билан чириб кетган жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш экан. Амалдаги боқиманда ва ижро интизомига тупуриб қўйган масъулиятсиз ТРАНСпорт вазирлиги билан бу ишларни амалга ошириш утопия дегани!

Агар шунчалик тирбандликнинг олдини олишни мақсад қилишган бўлса, ана Абу-сахийнинг олдига йўлаб бўлмайди. Юраклари кўтарса, Абу-сахийни ҳам кўчиришсин-чи! Унинг фаолиятини солиқ ҳисоботларида акс эттиришса ҳам катта гап...

Қўйлиқ бозирининг кўчилиши одамларнинг сарсон бўлиши ва Тошкентдаги нарх-навонинг ошишигагина олиб келади. Ёки тепада ўтирган валламатлар менга аксини исботлаб беришсин, қўлимни кўтариб тан бераман!

Юқори элита ҳам бунинг халққа заррача фойдаси тегмаслиги яхшина англаб турибди. Лекин мансаб ўлгурни боғлаб бермаган. Имкон борида соққани босиб олиш керак...

Хуллас, соққакаш амалдорларга халқнинг дарди копейка. Ахир уларнинг асбобини кўролмасликдек катта дарди бор...

@adolat_kuychisi
17.5K viewsedited  08:06
Ochish/sharhlash
2021-12-10 22:28:39
Жуда оғриқли ва ўз навбатида даҳшатли гаплар...

@adolat_kuychisi
24.9K views19:28
Ochish/sharhlash
2021-12-10 16:30:26
Дўппи қани, Озодбек ака!?))

@adolat_kuychisi
18.9K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2021-12-10 13:09:34 Товуқлар ва тулки ҳақида бўлмағур масал

Бир ўрмонда товуқлар
Тулкидан безор эрди.
Тулкивой-чи, ўғрилаб
Улар тухумин ерди.

Бир куни охир пичоқ,
Қадалди хонумонга.
Товуқлар арз қилишди,
Ўрмон шоҳи Арслонга.

Арслон ҳам узоқ ўйлаб,
Келибди шу қарорга.
Аризани берибди
Айиқвой прокурорга.

Айиқвой ҳам дарғазаб
Хатни олиб қўлига.
Имзолаб туширибди
Миршаб боши Бўрига.

Бўрининг ҳам жаҳли тез,
Ўшқириб шундай дебди:
“Шунча арз-дод шунгами!?
Бир тухум еса-ебди”

Лек, топшириқ тепадан,
Ижросин қилмоқ керак.
Буни кўриб чиқишни
Тулкига “илмоқ” керак!

Тушади сўнг ариза
Тулкивойнинг ўзига.
Товуқларни чақириб,
Кўрсатади кўзига.

Аввал юлиб патларин,
Орқасини қиздирди.
“Муаммо ҳал бўлди” деб,
Ўзларига ёздирди.

Сўнгра ҳисобот учун
Қалам олиб қўлига,
“Муаммо ҳал бўлди” деб,
Хат ёзади Бўрига.

Бўри Айиққа ёзар
Қўлига қалам олиб,
Тулкивойнинг хатини
Қўяр илова қилиб.

Айиқ Арслонга кириб,
“Адолат тикланди!” дер.
Қойиллатиб қўйгандек
Кўксини керарди Шер.

Хуллас, шу ерга келиб,
Эртак тамом бўлади.
Кечаги ўғриликлар
Бугун ҳамон бўлади!!!

Девонайи Ҳақгўй

@adolat_kuychisi
17.6K views10:09
Ochish/sharhlash
2021-12-09 20:17:16
"Ўзи яхши жойини еб, одамларга ёмон жойини едирадиган ҳукмдор — адолатсиздир..."

Халқи газ-светсиз, оч-юпун юрган бир пайтда иссиққига уйда шиппакчани кийиб, гўштхўрлик қилаётган раҳбарлар ўзлари ҳақида фикр қилаверсинлар!

@adolat_kuychisi
29.7K views17:17
Ochish/sharhlash
2021-12-09 11:18:10
Мен қўрқоқ отадан ботир, илмсиз отадан доно, ёлғончи отадан ҳақгўй фарзанд дунёга келганини кўрдим, лекин бузуқ онадан ҳаёли, илмсиз онадан донишманд, ўғри онадан тўғри фарзанд туғилганини кўрмадим.

Миллатни юксалтиришни хоҳласак, аввало аёлларни ўқимишли қилайлик!

@adolat_kuychisi
31.0K views08:18
Ochish/sharhlash
2021-12-09 07:25:41 Кечадан буён блогерлар аламшумул масалани муҳокама қилишмоқда — дўппи. Ҳатто, буни ўзларича Конститутция билан боғлаб, миллий дискриминациягача йўйганлар бўлди. Озодбекнинг мурожаатини кўрдим, ортиқча танқид қилинадиган фикр билдирилмаган. Ҳеч кимни дўппи кийишга мажбурламаган, шунчаки шахсий ташаббус кўрсатган ҳолда тавсиявий характердаги фикр билдирган.

Кейин бу ерда ҳеч қанақа ўзбек дўпписи ҳақида гап кетмаяпти. Умумий ҳолда дўппи кийишга чақирилган. Ўша миллатчилик деб талқин қилаётганлар ҳар бир миллатнинг ўз миллий дўпписи борлигини ҳам инобатга олишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Хуллас, майдалашиб боряпсизлар, ўртоқ блогерлар! Ўзларингиздан тайинли таклиф ёки ташаббус чиқмагани каби бошқаларга ҳам ақл етмасдан осилаверишни бас қилсаларингиз бўлар эди. Ўзи шундоқ ҳам жамият негативлашиб боряпти!

P.S.: Ҳа айтганча, ушбу фикрларим учун Маданият вазирлигидан буюртма олмадим. Ҳар доимгидек виждоним буюрганини ёздим!

@adolat_kuychisi
18.3K views04:25
Ochish/sharhlash
2021-12-08 13:09:15
Ана энди бойиб кетмасамми...

@adolat_kuychisi
20.1K views10:09
Ochish/sharhlash