Get Mystery Box with random crypto!

Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу Бадр ғазотида қатнаша олма | Девонайи Ҳақгўй

Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳу Бадр ғазотида қатнаша олмадилар. Бунинг ўзига яраша сабаби бор эди. Бу сабабни Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳунинг ўзлари Имом Муслим кетирган ривоятда қуйидагича тушунтирадилар:
"Мени Бадрда ҳозир бўлишдан ҳеч нарса ман қилгани йўқ. Илло мен отам билан сафарга чиккан эдим. Қурайш кофирлари бизни тутиб олдилар. Улар бизга: "Сизлар Муҳаммаднинг олдига кетаётибсизлар", дедилар. "Биз Мадийнага кетмоқдамиз", дедик.

Улар биздан Аллоҳнинг номи ила, фақат Мадийнага кетмоқдамиз, унинг ёнида туриб қитол қилмаймиз, деган аҳдни олдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб хабарни айтдик. Шунда у зот алайҳиссалом: "Уларга берилган аҳдга вафо қиламиз. Уларга қарши Аллоҳдан ёрдам сўраймиз", дедилар".
Бу ишни қилиш учун Ислом бўлиши керак.
Бу ишни қилиш учун Иймон бўлиши керак.
Бу ишни қилиш учун Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиши керак.

Манба

P.S.: Баъзи бир Ислом душманлари томонидан "Ислом ғайридинларни ўлдиришга, молларини тортиб олишга буюради" деган мазмундаги туҳматлар тарқатилади. Ваҳоланки, Исломда мусулмонлар зарарига бўлса ҳам, ҳатто, мушрикка берилган ваъдани бузиш мумкин эмас! Энди бошқа сўзга ўрин ҳам йўқ!

@adolat_kuychisi