Get Mystery Box with random crypto!

​​БОЛАЛАР ЎҒРИЛИГИ Ўғрилик — клептомания ва болалар ўғрилиги | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​БОЛАЛАР ЎҒРИЛИГИ

Ўғрилик — клептомания ва болалар ўғрилиги бир-бирига унча боғлиқ бўлмаган ҳодисалардир. Ўғрилик психик оғиш бўлиб ҳисобланади ва болаликда камдан-кам кузатиладиган касалликдир. Демак, болалардаги ўғрилик клептомания касаллигига боғлиқ эмас экан, у бола руҳиятининг бузулишига боғлиқдир.

БОЛАЛАРДАГИ ЎҒРИЛИКНИНГ САБАБЛАРИ

Боланинг ҳар бир ёшида ўғриликнинг ўз сабаби бор. Мактабгача бўлган боладаги ўғрилик сабаблари:

1. Бирор нарсага эга бўлиш истак ҳохишининг кучлилиги. Масалан, ўртоғидаги янги ўйинчоқ орзуси, бу болани ўша ўйинчоқни ўғирлаб олишига сабаб бўлади. Бунда бола «меники», «сеники», «уники» ва «ҳамманики» каби тушунчаларни адаштириб юборганлиги. Аммо ўйинчоқга бўлган орзу тагида, ота-онанинг фарзанд истаклари билан қизиқмаганлиги ётади.

2. Боланинг ўз яқинларига совға қилиш истаги сабабли ўғрилик қилиши. Демак, болага ота-она томонидан камдан-кам совға берилмоқдаки, бу истакни бошқаларга кўрсатиб ўзидан қониқиш ҳосил қилиш вазияти пайдо бўлмоқда. Кўпинча болалар онасига ўғрилик махсулини тақдим этадиларки, она томонидан меҳр берилмаётганлигини таъкидлашимиз мумкун.

3. Бошқаларни ўзига жалб қилиш мақсадида ўғрилик қилиш. Бировнинг нарсасини ўзиники қилиб кўрсатиш истаги тагида, ўртоқлари уни тан олмаётганлиги енгилиши ётади.

4. Кимнидир жазолаш ёки ўч олиш мақсадида нарсасини ўзлаштириш.

5. Фарзандингиз 8-11 ёш бўлганида ўғриликнинг пайдо бўлиши иродасизлик оқибатида бўлиши мумкун. «Истайман» деган ҳоҳиши ўрнига “Мумкун эмас” деган қарорни айта олмаганлиги сабаб бўлади.

6. Фарзанднинг 12-15 ёшидаги ўғрилик билиб қўйилган қадамдир.

Ўғрилик қилинганлигини аниқлаганда риоя қилинадиган 10 та қоида.

Ҳар бир ота-она учун қоидалар:

• Қоида 1:
Фарзандингизга ўғрилик нима эканлигини тушунтиринг. Ўғриликни ман этинг! Жавобгарликни мисоллар билан тушунтиринг. чётко высказать отрицательную оценку действиям ребёнка (действиям, а не личности!) с конкретным запретом на воровство.

• Қоида 2: Ўз нарсасини ўғрилатиб қўйган инсон ҳатти-харакатлари ва ўғрига нисбатан пайдо бўлган ҳиссиётлари ҳақида тушунча беринг.

• Қоида 3: Фарзандингизга «ўғри» деган ёрлиқ қўйишдан, ундан нафратланишдан ўзингизни тийинг. Фарзандингизни яхши кўришингизни, бу қилган ишини ёмон кўраётганлигингизни тушунтиринг. Ҳозирча ҳаракати ўғриликга айланган фарзандингизнинг ўзи ҳам ўғрига айланишига йўл қўйманг.

• Қоида 4: Ўғрилиги ҳақидаги ҳодисани ўзи билан ҳоли қолган ҳолда таҳлил қилинг. Бу воқеа ҳақида бегоналарга ошкор қилманг. Якка ҳолда урушинг, ҳамманинг олдида яхши томонларини айтинг

• Қоида 5: “Қандай қилиб буни қила олдинг!”, “Сен менинг юзимни ўйламадингми?!” каби катталарга ҳос сўзларни ишлатиб фарзандингизни тушунмайдиган ҳиссиётлар дунёсига киритманг. Бу гапирган айбловларингизнинг фойдасидан зиёни кўп бўлади.

• Қоида 6: Бошқа тенгдошларига ва ўзингизнинг ёшлигингизга солиштирманг. “Мен сендек пайтимда...” деб бошланадиган маърузангизни фарзандингиз психикаси тушуна олмайди.

• Қоида 7: Қилган ўғрилигини таҳлил қилганда ўртача меёрда бўлингки, кейинги сафар қилган ҳатосини яширмасликка ўргансин.

• Қоида 8: Таҳлил қилиб бўлганингиздан кейин бошқа бу нарса қайтарилмаслигига келишиб олинг. Бу воқеани бошқа эсламанг ва фарзандингиз ҳам эсламаслиги кераклигини тушунтиринг. Ҳар сафар эслашингиз фарзандингизни бу воқеани қилганлиги сабабларини қидиришига ва ўзини оқлаш учун сабаблар топишига ундайди.

• Қоида 9: Ўғрилик сабабини йўқотиш йўлларини қидиринг.

• Қоида 10: Оиладаги иллатли ҳолат ва тарбиянгиздаги ҳатолик фарзандингизнинг ўғрилик қилишига сабаб бўлганини тўғри тушунинг.

Зебинисо Аҳмедова

(Фарзанд тарбиясидаги мураккаб ҳолатларда психолог маслахати” китобимдан лавҳа.)

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Онлайн китоб дўкон манзили
http://doktorzebiniso.uz/kitoblar

Каналга уланиш:
» @ZebinisoPsixolog

Барча хизматлар:
» @ZebinisoAhmedova

INSTAGRAM саҳифа
instagram.com/psixomeduz