Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 35

2022-01-09 13:25:49 1. Бирданига катта одам бўлиб қолиш табиат қонунларига зиддир. Кичикдан бошлаб каттага томон улғаяди.

Жудаям катта ғояни амалга оширишга бел боғлаш ёки ўзига ғоят ишонган инсонларга ҳос, ёки бу одамнинг тажрибаси каттадир. Нормал одам кичикликдан бошлаб ўсишни режалаштиради. Ўзига ғоят ишонворган инсон ҳам аслини тез таниб олади. Эплай олмай қолиш, банкротлик, алданиш, тўғри хулоса қилмаслик кризиснинг бошидир.

2. Равобат кўпми? Жудаям яхши!
Бозорда рақобатнинг кўп бўлиши яхши белгидир. Рақиб бўлмаган соха саҳродир. Сувсиз чўлда яшамоқчи бўлган инсонлар кўп бўлмайди. Талаб борки, рақобат пайдо бўлади.

Қанчалик рақобат кучли бўлса, бу бозорнинг молиявий кенглиги катталигидан далолат беради. Рақобат йўқ соҳани танладингизми, сиз бизнесингизни кутишдан, сўнгра чорлашдан бошлайсиз. Буни замонавий тилда реклама деб атаймиз.

3 . Катта куч билан бошлаш бозорга ёқиш дегани эмас. Катта куч бу бозорга сизнинг кўп ресурс киритганингиздир.

4. Ишчи ҳодим вазифасини бажара олмаса ишдан бушашини билиши керак. Уларнинг сонининг кўплиги мижозга нисбатан қайси бўлим орқали ишни битиришни хал қилишга асосланади. Спортсмен ҳам биладики, бир неча марта гол ўтказиб юборса, кутиш жойига ўтириши мумкунлигини.

5. Ўзингизга паст баҳо берманг!

6. Ёмон ғоя деб ўйланган ғоя аслида энг омадли ғоядир. Ғоянинг мафтункорлиги сизнинг ҳамма каби фикрламаслигингиздан далолат беради. Бу эса, кўпчилик каби яшаш ва молиявий ўртамиёналик дегани.

Даромадингиз барака билан йўғирилиб, қўлларингиз бергувчилик макомига айлансин!

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
» Инстаграм саҳифа

БАРЧА ТАРМОҚЛАР
МАНЗИЛЛАРИ
doktorzebiniso.uz/kontakt

РАСМИЙ
САЙТ:

doktorzebiniso.uz

ПСИХОЛОГИК
КУРСЛАР:
doktorzebiniso.uz/kurslar
2.8K viewsedited  10:25
Ochish/sharhlash
2022-01-09 09:16:38 ​​ИМТИҲОНДАН ҚЎРҚАСИЗМИ?

1
. Имтиҳон ҳақида ўйласам, йиқилганимни ҳис қилиб қўрқиб кетаман.
2. Ҳотирам ёмон бўлса керак деб ўйлайман.
3. “Имтиҳонда ҳеч нарсани эслай олмай қолсам” деб қўрқиб кетаман.
4. Имтиҳондан йиқилишимни тасаввур ҳам қила олмайман.
5. Имтиҳонлардан жуда кўп йиқилганман.
6. Имтиҳон бошланди дегунларича ҳамма нарса эсимдан чиқиб кетади.
7. Имтиҳонда доимо менга вақт етмай қолади.
8. Имтиҳонда доимо мен билмайдиган савол тушади.
9. Мендан сўрашганида ҳамма билганларим эсимдан чиқиб кетади.
10. Бирор билимни энг мукаммал даражада ёдламасам кўнглим тўлмайди, ўзимни яхши ўқимагандек ҳис қилавераман.
11. Бу сафар олдингидек бўлмас, имтиҳондан ўтарман…
12. Мени имтиҳондан йиқитишса, буни кўтара олмасам керак...
13. Йиқилсам, ҳаммаси тамом бўлади.

Имтиҳонга қандай тайёрланасиз?

1
. Имтиҳонга тайёрланаётганимда менга ҳеч ким ҳалақит қилмаслиги шарт.
2. Мен имтиҳонга тайёрланиш учун мақсад қўяман, аммо бу мақсага эриша олмайман.
3. Мен имтиҳонга тайёрланишни орқага суравераман.
4. Имтиҳонга тайёрланиш учун ҳамма нарсадан озод бўлиш керак деб ўйлайман.
5. Имтиҳонга тайёрланиш пайтида дам олишни ўзимга раво кўрмайман.

Имтиҳонга тайёрланиш чоғидаги туйғуларингизни аниқлаймиз.

1
. Имтиҳонни эсласам қорним оғриб, ҳожатга чиққим келиб қолади.
2. Имтиҳон яқинлашаверса, ўзимни қўйгани жой топа олмасдан қўрқаман.
3. Имтиҳон яқинлашаётганлигини эсласам ҳотиржамлигим йўқолади.
4. Имтиҳон диққатимни жамлай олмайман, ҳар ҳил ёмон ҳаёллар мени мағлуб қилади.
5. Имтиҳондан олдин ухлай олмайман.

Имтиҳондан олдинги руҳий ҳолатингизни аниқлаймиз.

1
. Мен диққатимни жамлай олмайман.
2. Имтиҳонга тайёрланишга ўзимни мажбурлай олмайман.
3. Мен қанча ўқисам ҳам эсимда қолмайди.
4. Мен умуман китоб ўқий олмайман.

Қуйидаги саволларга кетма кетликда жавоб беринг ва ушбу жавобларнинг ўртасига вергул қўйинг. Энди сиз ҳақингизда пайдо бўлган ушбу матнни ўқинг. Демак, сиз ҳудди шу ҳолатда экансиз. Қўрқманг. Кимлигингиздан қўрқиш шарт эмас.

Китобни якунлаганингизда ушбу инсон имтиҳондан ўтишга ўзини билим юзасидан, руҳан ва ҳиссий туйғулари билан ҳам тайёрлигини шакллантиради.

Зебинисо Аҳмедова “Имтихондан ўтасиз, агар…” китобидан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.2K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-01-08 16:11:41
Психологдан бола руҳиятини ўрганиш учун эртак ТЕСТ

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
» Инстаграм саҳифа

РАСМИЙ САЙТ:
doktorzebiniso.uz
2.6K views13:11
Ochish/sharhlash
2022-01-07 16:56:36
Руҳий вояга етганликнинг 16 та сифати (Нэнси Мак-Вильямс бўйича)
1. Меҳр бера олиш хусусияти.
2. Меҳнат қила олиш хусусияти.
3. Бошқаларнинг кайфиятини кўтара олиш хусусияти.
4. Хавфсиз муносабат.
5. Ўз истак хоҳишларига етиши ишончи.
6. Хар хил инсонлар билан муносабатга кириша олиш хусусияти.
7. Стресс ҳолатидан кейин тез ўзини тутиб олиш хусусияти.
8. Ўзига ҳаққоний бахо бера олиш хусусияти.
9. Қадриятлар тизимининг аниқлиги ва унга амал қилиниши.
10. Ўз ҳиссиётларини пайдо қилинишига қаршилик қилмаслик ва бу хиссиётларнинг йўлига юрмаслик.
11. Ўзига ташқаридан қарай олиш.
12. Бошқа инсонларни уларнинг борича қабул қилиш.
13. Ҳимоя реакцияларининг мустахкамлиги ва қарор чиқариш тезлиги.
14. Ўзига ва атрофдагиларга бера олишдаги уйғунлик. Ўзига раво кўриш ва бошқаларни хам эсдан чиқармаслик. Бошқаларга раво кўриб ўзини эсдан чиқариш, ёки фақат ўзини ўйлаш эмас.
15. Яшашга иштиёқининг борлиги.
16. Ўзгартира олмайдиган нарсаларга кўниш.

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
2.6K views13:56
Ochish/sharhlash
2022-01-07 07:50:08 ​​Курка ва сигир.

Курка сигир билан гаплашаётган эди.
— Мен дарахтнинг учига чиқишни орзу қиламан дебди курка, сигирга ичидаги дардини айтар экан. Аммо, мен ўтаям кучсизман.
— Хайвонларнинг чиқиндисини титгин, сенга куч келади, дебди сигир, ўзининг маслаҳатидан мағрурланиб. Унинг ичида озиқ моддалар сенга етарли, - деб гапини тугатибди.
Курка ҳар куни ахлат титишни бошлабди ва ҳақиқатдан ҳам кучга кирибди. Бир сакрашда дарахтнинг пастки шохига чиқиб оладиган бўлибди. Бу муваффақиятидан мағрурланиб янаям кўп ер тита бошлабди. Ва ниҳоят тўртинчи куни тўлиқ, кучга кириб дарахтнинг теппасида ўтирганмиш. Бу семиз куркани кўрган фермер битта ўаракат билан уни ушлабди ва сўйибди.

Хулоса: Кучли бўлиш учун қилинган амалларингиз кучли қилиши мумкин, аммо чўққида ушлаб қололмайди.
Чўққида қолиш учун ақл керакмикан?

“Фақат ажрама” китобидан лавҳа

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.9K views04:50
Ochish/sharhlash
2022-01-05 11:17:18 ​​ Ушбу постни МАКСИМАЛ ТАРҚАТИНГ! Адашган яқинларингизни огоҳлантиринг!
Pul chaqiruvchi kodli raqamlar rostan ham mavjudmi uni psixologlar beradimi . Bu rostmi ????
Bir psixolog kodli raqam qilib berarkan aytishicha u pul chaqirarkan

Бисмиллахир рохманир рохийм.
Аллох Ал Раззоқ зот. Бергувчи. Хеч бир банда Аллохга зўрлик қилиб ё пулини ё молини ё соғлиғини кўпайтириб ололмайди. Фақат ният, дуо, таваккул қилиш билан баракага, ризқингизнинг баракасига эришса бўлади. Код сизга пулни чақириб берса у Худоми? Замонавий фол, замонавий ширк бу. Психология нима дейди:
Инсонга пул керак бўлса, унинг келиш йўлларини ўрганиш керак аввало. Масалан, касб-кори йўқ инсоннинг ҳаётини таҳлил қилайлик. Унинг ҳам орзулари бор. 30-40 ёшда янги касб ўрганиши ва бирор сохага мен янги кириб келдим дейиши ўтаям мушкул. Энди бундай инсонга “код” га ишониш осонроқ. Ёки эр умуман пул бермайди: аёл ялиниб кўради, сўрайди, уришади барибир ҳам бермайди. Қанақадир код ёки сехр-жоду қилдиради бу эса ўч олиш эрига нисбатан ва ширк. Шунда гўё қандайдир пулга эга бўлган вазиятлар бўпқолса Аллохдан кўрмасдан “код” ва сехр-жодунинг фойдасидан кўради. Пул дегани қоғоз, унга кийим, овқат, фарзанд, соғлик сотиб олиб бўлмайди. Фақат ризқингиздаги кийим, овқат, фарзанд, соғлик учун у сабабчи воситадир.
Шунинг учун бугун таҳлил қилинг:

Бундай кодга ишонувчи, сен “сичқон” йилида туғилгансан, сен “шер” сен ҳарактеринг шунга унақа-бунақа деб фолни психологияга айлантирувчи, чакра деб буддизм таьлимотларини ўргатувчилар адаштирувчилардир.
Психологга боришдан аввал унинг дунёқарашини ўрганишингизни маслахат бераман. Ният қилиб борсангиз, сизга адаштириш юқмайди. Эргашувчидан олдин эргаштирувчи жавоб беради. Аммо таҳлил қилмай, тафаккур қилмай, иймонини ҳимоя қилмай эргашувчилар ҳам Аллохнинг назаридан узоқлашганидан дейман. Психогенетиклар ҳам чиққан: билингки хеч бир инсонга генингда 21 та ундоғи бор, психикангда 31 та бундоғи бор дейиш ҳам ширкдир. Чунки психология фақат тафаккур қилиб, таҳлил қилиб эришиладиган хулосалардаги, статистикани, аниқ ҳаракат нимага оборишини аниқ айтиб беради. Масалан, мехнат қилган инсон қайси ният билан ҳаракат қилса ўшанга оборади. Нима учун Стив Жобс “код” йўли билан бирор нимага эришмади, илм, изланиш, ҳаракат, енгилмаслик, вақтдан унумли фойдаланиш йўли билан эришди.
Шукроналик ёзувчилар ва уни ёздирувчилар ҳам гўёки дин чопонини психологияга кийгазиб сизнинг ишончингизга киради ва сиз бу психолог Худони таниркан деб айтганини қиласиз. Шукур ёзсанг, эринг билан яхши бўпкетасан, шукурда гап кўп дейишади. Аллох бизнес партнёр эмаску 1000 та шукурга эрингни яхши қиберса, 2000 та шукур ёзганингга машина берса. Аллохдан қўрқиб қалбан шукур қилинади. Яьни пайғамбаримиз шукур қилишни қандай ўргатган бўлсалар ўшандайлигича шукур қилишимиз керак. Ёзиб шукур қилиш бидьат.
Тўрт хил ибодат бор:
1. Тана ибодати: номоз, сажда, руку, хаж.
Хали танангиз саждага эгилгани билан қалбингиз Аллохга бош эгмаётгандир. Яъни берганига рози бўлиш, кучингизга таяниб ҳаракат қилиш, дангасаликдан воз кечиб, вақтни увол қилмаслик пайдо бўлмагандир.
2. Қалб ибодати: хузур, хаё, Аллохдан қўрқиш.
3. Сўз ибодати: дуо, яхши гаплар билан яхши гумонда бўлиб сўзлаш.
4. Финансовый ибодат: закот, қурбонлик, эҳсон каби.
Шукур қалб ибодати. Уни қалбан ҳис қилиб ич-ичингиздан ҳис қиласиз ва шукур ҳисси келганида халоват, хузур, Аллоҳдан ҳаё қилиш ва шунинг учун рози бўлиш келади.
Шукрона ёзиш ўрнига икки ракат намоз ўқиб намоз охирида Аллохдан хаё қилиб шукур қилишга сабаб бўладиган Аллох берган ризқларингизни эсланг.

- Қўлим бор шукур деб ёздингизми? Қўли йўқлар шукур қилишмасинми?
- Кўзим бор шукур дедингиз, нима кўзи йўқларнинг шукур қилиши қийин деяпсизми?
- Қўлингиз борлиги бу Аллох яратганидан унинг яъни қўлнинг амалини эсланг ва шукур қилишга арзийдими шу саволга жавоб беринг.
- Қўлингизнинг амалларини эсланг, боласини шу қўл урмадими, шу қўл қандай амаллар қилди?
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.9K viewsedited  08:17
Ochish/sharhlash
2022-01-05 07:24:33
ВАҲИМА, ҚЎРҚУВ ва ХАВОТИР каби касалликлардан тўлиқ тузалиш ПАЙТИ КЕЛДИ

Зебинисо Аҳмедова
- профессионал психолог, психотерапевт ва шифокор ўзининг янги курсига қабулни бошлайди!

- Дарслар онлайн форматда бўлиб ўтади
- Консультацияларга ҳам қабул давом этади

Курс ҳақида қўшимча барча турдаги маълумотлар

» http://doktorzebiniso.uz/vahimakurs сайтида келтирилган

Курс давомийлиги » 3 ой
Курс формати » Онлайн
Курс муаллифлари: Зебинисо Аҳмедова. Шаҳноза Жумакуловна
Курс якунида: Махсус сертификат тақдим этилади

БАТАФСИЛ
» http://doktorzebiniso.uz/vahimakurs манзилидан билиб олинг

Курсга ёки консультацияга ёзилиш учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз ҳам мумкин
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.8K views04:24
Ochish/sharhlash
2022-01-02 19:15:33 ​​ФАРЗАНДИНГИЗ ВОЯГА ЕТГАНМИ?

Ташқи оламдан ёрдам келишидан воз кечиб, фақат ўзининг ички ва ташқи имкониятларига таянган инсонни вояга етган инсон деб атаса бўлади. Балким ёрдам келса воз кечмасдан ундан унумли фойдаланишни эплай олган янаям вояга етганроқдир.

Вояга етган оилани қандай таниш мумкин?
Фарзанд қайси оилада туғулишига қараб тарбияси шаклланади. Бу тарбия таъсирида характери яъни феъл атвори шаклланади. Вояга етган оилада ота-она бир-бирига муносабатида низосизлик кузатилади. Улар урушмайдилар. Хар бирининг ўз вазифаси ва жавобгарлиги бўлади. Вояга етган оилада хам бўрон каби уй об-ҳавосининг ўзгариши бўлади. Аммо бу тез ўтиб кетади. Эр-хотин бирга яшар экан, жуда кўп муаммоларни бошидан ўтказади.

Рухий вояга етганликнинг 16 та сифати (Нэнси Мак-Вильямс бўйича)
1. Меҳр бера олиш хусусияти.
2. Меҳнат қила олиш хусусияти.
3. Бошқаларнинг кайфиятини кўтара олиш хусусияти.
4. Хавфсиз муносабат.
5. Ўз истак хоҳишларига етиши ишончи.
6. Хар хил инсонлар билан муносабатга кириша олиш хусусияти.
7. Стресс ҳолатидан кейин тез ўзини тутиб олиш хусусияти.
8. Ўзига ҳаққоний бахо бера олиш хусусияти.
9. Қадриятлар тизимининг аниқлиги ва унга амал қилиниши.
10. Ўз ҳиссиётларини пайдо қилинишига қаршилик қилмаслик ва бу хиссиётларнинг йўлига юрмаслик.
11. Ўзига ташқаридан қарай олиш.
12. Бошқа инсонларни уларнинг борича қабул қилиш.
13. Ҳимоя реакцияларининг мустахкамлиги ва қарор чиқариш тезлиги.
14. Ўзига ва атрофдагиларга бера олишдаги уйғунлик. Ўзига раво кўриш ва бошқаларни хам эсдан чиқармаслик. Бошқаларга раво кўриб ўзини эсдан чиқариш, ёки фақат ўзини ўйлаш эмас.
15. Яшашга иштиёқининг борлиги.
16. Ўзгартира олмайдиган нарсаларга кўниш.

Зебинисо Аҳмедованинг «КЕЛИН ТАНЛАШ ИЛМИ, КУЁВ ТАНЛАШ ИЛМИ» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.0K views16:15
Ochish/sharhlash
2022-01-02 14:30:00 ​​ИМИДЖ НИМА? БРЕНД НИМА?

Имидж яратиш
- мураккаб ва узоқ муддатга мўлжалланган вазифа ҳисобланади. Ҳулқ-атвор ва ҳаракатларнинг бир мақсад сари қадам ба қадам олиб борилишидан омадли бир имидж - қиёфа пайдо бўлади. Пайдо бўлган қиёфа орқали инсон жамият билан бошқа бир мавқедан туриб мулоқотга кириша бошлайди. Атроф-муҳит ва жамиятга ўзини ва мавқеини янги бир қиёфа орқали тақдимот қилиниши, бошқаларнинг тасаввурини бошқаришга қаратилган бўлади. Янги ўзлиги, ёки ҳақиқий ўзлигини имидж қилиб олган ҳолда, жамиятга ўзини тақдимот қилиниши, янги стратегик ҳулқ-атворнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Имиджмейкерлар инсонни бутунлай ўзгартириб қиёфа ярата олишмайди. Инсондаги барча гўзалликларни, мақсаду, имкониятларни шундай бир қиёфага солишадики, бу имиджни жамиятнинг қабул қилиши осонлашади. ва ўша инсонни янги қиёфаси бахтли қилади. Фақатгина, ҳақиқий ўзлигингизга нафислик билан қиёфа танлар экан, инсонлар бу ҳақиқатга ишонишади. Масалан, гавдали спортчи, янги мавқени ўзига танлаган равишда зиёли имиджига айлантирилиши жамиятда бу инсонга нисбатан ишончсизликни пайдо қилади. Гавдали спортчи, ўз соҳасида имл излаган спортчига айланганлиги қиёфаси, "илмга интилган спортчи" имиджи инсонларда ҳурмат туйғусини пайдо қилади. Бу зиёга интилган спортчи ҳаммага ёқадиган имиджга эга бўлади. Шу стратегияси билан спортчи янаям каттароқ даражаларга эриши учун имкониятлар эшиклари очилади. Демак, имиджмейкернинг бу яратган қиёфаси, ҳам жамиятга мос келди ва ҳамда спортчини бахтли қила олди. Бу ҳаракат билан инсонлар тасаввурига манипулятив таъсирот ўтказиб, ўзида ҳам ўзгаришга истак пайдо бўлди.

Э.Гоффман фикрига кўра, инсонлар ўзлари ҳақидаги фикрларни бошқаришга бўлган истаклари йўлида анча мехнатни зиммаларига олишга тайёр бўлишар экан. Ўзи ҳақидаги қиёфани, оиласи ҳақидаги фикрни, авлодлари ҳақидаги ривоятларни сақлаб қолиш, ундан фаҳрланиш ва қадри-қимматини баҳолашга бўлган интилиш қадриятнинг асоси экан.

Е.Л. Доценко "Манипуляция психологияси: феноменлар, механизмлар ва ҳимоя» китобида қиёфа билан бошқариш, манипуляциянинг бир кўриниши деб баҳолайди. Бу ҳолатда манипуляция психологик таъсир ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Сунъий равишда тасаввур хосил қилиш, жамиятнинг ва атроф-мухитнинг ҳулқ-атворининг ўзгаришига стратегик ҳаракат хисобланади.

Зебинисо Аҳмедованинг «Оила бренди» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.9K views11:30
Ochish/sharhlash
2022-01-02 13:08:46 ​​Инсонларга қандай ёқиш психологияси (Имиджелогия)

"Дунёни ўзгартиришни истасанг – ўзингни ўзгартир" ~Суқрот~

Имиджелогия – инсонларга ёқиш ҳақидаги фандир. Инсонларнинг кўз ўнгида ўз тасвири орқали таъсурот қолдириб, ўзини намоён қилиш, ўз имиджини тасдиқлашдир.

Имиджелогия таъсир ўтказиш психотехнологияси ҳисобланади. Блез Паскаль шундай ёзади: “Инсонларга таъсир ўтказишнинг икки йўли бор. Бири “ишонтира олиш” ва “ ёқиш санъати”. Иккинчисининг натижаси кучлироқдир”.

Имиджелогия илм ва санъатнинг уйғунлашишидан пайдо бўлган билимлар жамланмасидир. Ўзига ёқиш орқали ишонч туйғусини ўстириш, жамиятга ўз аксини намоён қилишда ўзига ҳос индивидуаллик пайдо қилиш ҳам имиджеологиянинг йўналишларидир.

— Социумга ўзингизни ким деб танитасиз?
— Сиз яратган қиёфангиз ўзингизни қониқтирадими?

Бу қиёфангиз орқали оилангиз, авлодларингиз, келажагингиз, молиявий мавқеингиз, ҳурматингиз, шаънингиз, зиёингиз, қадриятларингиз, оилавий аҳволингиз ҳақида жамиятга ва энг аввало ўзингизга маълумот берасиз. Бу маълумотларингиз, ўзингизга берган ҳисоботингиз сизни қониқтирадими? Қониқтирмас экан, бу ёмонми?

Ўз имиджингиз тўлиқ сизни қониқтириши бу бахтлиман дегани экан, демак бахт керак бўлмай қолади. Инсон яшар экан, у доимо изланишда бўлмоғи лозим. Бу қониқмаслик ҳиссиёти бўлмасдан, ўз устида ишлаш оқибатида маънавий ривожланиш бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳар бир ёшнинг ўз имиджи бор. Сизни кечаги имиджингиз қониқтирмас экан, сиз янги қиёфа ва янги фикрлар гирдобида яшайсиз.

Имидж фақат шахсий бир инсонга тегишли, ёки гуруҳий (оила имиджи), тижорат компанияси имиджи каби миқёсда бўлади.

Халқимизда ўзига имидж яратган инсонлар, оилалар, авлодлар, тижорат компаниялари жуда кўп. Уларни бир сўз билан номлашади: “Ёлғончи”, “Мард”, “Қассоб”, “Судҳўр”, “Ажрашган”, “Меҳнаткаш”, “Зиёли”, “Аълочи”, “Бой”, “Ношуд” ва ҳокозо.

Кўчага бир назар соламиз-да, кўпчилик ёшларнинг имиджи ҳақида мулоҳаза қилайлик. Умуман ота-она қизини малика қиёфасида кўради, ўғлини пахлавон шахзода қиёфасида орзулар қилади. Ўқишга кетаётган қизимизда “малика” қиёфаси бормикан? Маликага бақириш мумкун эмас. Уни ҳурмат қилиш лозим.

Қизингизни малика қилиб тарбиялаш учун ўзингизнинг муносабатингиз тўғримикан? Маликангизни қанчалик ҳурмат қиласиз? Қизингизнинг дунёқарашига душманона муносабат билдираётганингиздан у маликага айланиб қолмайди. Малика имиджини чизиб кўрайлик-чи.

Малика деб аталаётган қизингизнинг ҳаракатлари, нутқи, ўзини тутиши, дўстлари, маданияти, зиёси, соч турмаги, кийиниши ёқимли. Аввало у сизнинг фарзандингиз сифатида ўзини, оиладаги ролини ёқтиради.

Агар қиз боланинг имиджи сизга ёқмаётган бўлса, уни қандай ўзгартириш лозим? Ўзгартиришнинг бир йўли, қизингизга ёқадиган образ таклиф қилишдир. Сиз қизингизга малика қиёфасини таклиф қилсангиз, у қабул қилмайди деб ўйлайсизми?

Аёлларимиз фарзандини малика қилиб тарбиялашлари учун нима қилишлари лозим. Бунинг учун аввало кийиб юрадиган жинси шимдан воз кечиш қийинчилик туғдирмасмикан оналаримизга? Зеро, фақатгина ўзингизнинг тимсолингиздагина фарзандларингиз имиджини кашф қила оласиз.

Эркакона кийиниш мода трендига риоя қилар эканмиз, бу имиджнинг маъноси ҳақида таҳлил қилиб кўрайлик. Жинс шим оғир меҳнат рамзи, баъзан унинг йиртиқлиги, “шундай бўлиб юраверсанг ҳам бўлади” маъносидаги “бўлаверади” ривожланмаслиги рамзидир. Жинс завод ва фабрикалардаги ишчиларнинг ишчи кийими экан, бу кийим маликаларимизнинг оналарига мосмикан?

Зебинисо Аҳмедованинг «Оила бренди» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.0K views10:08
Ochish/sharhlash