2022-01-29 10:30:00
ОЛАНГИЗНИ СИЗНИНГ ХАРАКТEРИНГИЗ ТАРБИЯЛАЙДИ
Болаларни ўраб турган муҳит тарбиялайди.
Агар болалар танқид қилинса, улар бошқалардан ҳам айб қидиришни ўрганадилар.
- Агар болаларни мақтаб катта қилинса, улар бошқаларни ўзидан паст ёки юқори эканлигини ўлчайдиган болага айланишади.
- Агар болалар душманлик кўрсатса, улар жанг қилишни ўрганадилар.
- Агар болалар ҳалол бўлса, улар адолатни ўрганадилар.
- Агар болаларни тез — тез масхара қилсалар, улар қўрқоқ ва уялчанг бўлишади.
- Агар болалар тинч оилада яшаса, улар жамиятга ишонишни ўрганадилар.
- Агар болалар уялтирилса, улар ўзларини айбдор ҳис қилишни ўрганадилар.
- Агар болангизни қилган ишларини ва ўзиниям маъқулланса, улар ўзларини яхши кўришни ўрганадилар.
- Агар болаларнинг хато ва камчиликларига юмшоқлик билан ёндошсангиз, улар сабр-тоқатни ўрганадилар.
- Агар болалар тез — тез рағбатлантирилса, улар ўзларига ишонадилар.
- Агар болалар дўстлик муҳитида яшаса ва ўзларини кераклилигини ҳис қилишса, бу дунёда севги топишни ўрганадилар.
• Болалар ҳақида ёмон гапирманг - уларнинг олдидаям, улар юқ бўлсалар ҳам.
• Болангизнинг яхши томонини кўринг, шунда ёмон сифатлар ривожланмай қолади.
• Ҳар доим болангизни тингланг ва сизга мурожаат қилганида жавоб беринг.
• Хато қилган бўлса бироздан кейин тузатиши мумкин, болаларингизни ҳурмат қилинг.
• Болаларга илгари ўзлаштирилмаган нарсаларни ўрганишга ёрдам беринг. Буни атрофингиздаги дунёни ғамхўрлик, эҳтиёткорлик, сукунат ва севги билан тўлдиринг.
• Болалар билан муомала қилишда доимо энг яхши услубларга риоя қилинг, унга ўзингиз эга бўлган энг яхши нарсаларни таклиф қилинг.
«
Тарбиясиз тарбия» китобимдан лавҳа.
Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612
Расмий каналга
уланиш:
» @ZebinisoPsixolog
3.3K views07:30