Get Mystery Box with random crypto!

​​ИМИДЖ НИМА? БРЕНД НИМА? Имидж яратиш - мураккаб ва узоқ муд | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ИМИДЖ НИМА? БРЕНД НИМА?

Имидж яратиш
- мураккаб ва узоқ муддатга мўлжалланган вазифа ҳисобланади. Ҳулқ-атвор ва ҳаракатларнинг бир мақсад сари қадам ба қадам олиб борилишидан омадли бир имидж - қиёфа пайдо бўлади. Пайдо бўлган қиёфа орқали инсон жамият билан бошқа бир мавқедан туриб мулоқотга кириша бошлайди. Атроф-муҳит ва жамиятга ўзини ва мавқеини янги бир қиёфа орқали тақдимот қилиниши, бошқаларнинг тасаввурини бошқаришга қаратилган бўлади. Янги ўзлиги, ёки ҳақиқий ўзлигини имидж қилиб олган ҳолда, жамиятга ўзини тақдимот қилиниши, янги стратегик ҳулқ-атворнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади. Имиджмейкерлар инсонни бутунлай ўзгартириб қиёфа ярата олишмайди. Инсондаги барча гўзалликларни, мақсаду, имкониятларни шундай бир қиёфага солишадики, бу имиджни жамиятнинг қабул қилиши осонлашади. ва ўша инсонни янги қиёфаси бахтли қилади. Фақатгина, ҳақиқий ўзлигингизга нафислик билан қиёфа танлар экан, инсонлар бу ҳақиқатга ишонишади. Масалан, гавдали спортчи, янги мавқени ўзига танлаган равишда зиёли имиджига айлантирилиши жамиятда бу инсонга нисбатан ишончсизликни пайдо қилади. Гавдали спортчи, ўз соҳасида имл излаган спортчига айланганлиги қиёфаси, "илмга интилган спортчи" имиджи инсонларда ҳурмат туйғусини пайдо қилади. Бу зиёга интилган спортчи ҳаммага ёқадиган имиджга эга бўлади. Шу стратегияси билан спортчи янаям каттароқ даражаларга эриши учун имкониятлар эшиклари очилади. Демак, имиджмейкернинг бу яратган қиёфаси, ҳам жамиятга мос келди ва ҳамда спортчини бахтли қила олди. Бу ҳаракат билан инсонлар тасаввурига манипулятив таъсирот ўтказиб, ўзида ҳам ўзгаришга истак пайдо бўлди.

Э.Гоффман фикрига кўра, инсонлар ўзлари ҳақидаги фикрларни бошқаришга бўлган истаклари йўлида анча мехнатни зиммаларига олишга тайёр бўлишар экан. Ўзи ҳақидаги қиёфани, оиласи ҳақидаги фикрни, авлодлари ҳақидаги ривоятларни сақлаб қолиш, ундан фаҳрланиш ва қадри-қимматини баҳолашга бўлган интилиш қадриятнинг асоси экан.

Е.Л. Доценко "Манипуляция психологияси: феноменлар, механизмлар ва ҳимоя» китобида қиёфа билан бошқариш, манипуляциянинг бир кўриниши деб баҳолайди. Бу ҳолатда манипуляция психологик таъсир ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Сунъий равишда тасаввур хосил қилиш, жамиятнинг ва атроф-мухитнинг ҳулқ-атворининг ўзгаришига стратегик ҳаракат хисобланади.

Зебинисо Аҳмедованинг «Оила бренди» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog