Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 38

2021-12-24 12:14:53 — Агорофобия нима?
— Уйдан чиқишдан қўрқадиган одамларни биласизми?
— Тўй-марака, масчитга боришга қўрқадиган одамларни-чи?
— Уларга осон эмас. “Бирор жойга борсам ваҳимам келиб қолса-чи!” деб яшаётган одамга яшаш осонми?

Агорафобия симптомлари:

Қўрқитувчи, одамлар кўп ва чиқиб кетиш қийин бўлган жойларга боришдан қўрқиш.
1. Одам кўп жойлар.
2. Одам йўқ, ёрдам олишнинг иложи йўқ жойлар.
3. Кичик ва чиқиш қийин жойлар: лифт, машина, автобус, самолёт, туннел, подвал.
4. Жамоат жойлари кинотеатр, супермаркетлар, бозор каби.
5. Бир ўзи юра олмаслик.

Социофобиядан Агорофобиянинг фарқи Агорофобияда ваҳима хуружи бўлса, социофобияда ижтимоий жойларда бирор бир ҳолатга тушишдан, қила олмасликдан уялиш ва ҳавотир биринчи ўринда туради.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog

» Инфо канал
» Инстаграм саҳифа
2.7K views09:14
Ochish/sharhlash
2021-12-24 09:05:53 Ушбу манзилдаги



YouTube тармоғидаги видеога ўтиб, видеони томоша қилиб, очиқ дарс видеоролиги ёқса, ЛАЙК қўйиб, баҳо беришингизни сўраб қоламиз

Канални кузатишда эса, давом этинг

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.9K views06:05
Ochish/sharhlash
2021-12-23 11:05:14 ​​EMDR (русча – ДПДГ) Кўз ҳаракатлари орқали психотерапия ёки вахимали хотираларни ўчириш методи.

Биринчи расмда стресс ва вахима пайтидаги мия ҳолати сканерланганида.
Иккинчи расмда стресс ва вахима асоратлари Шапиро методи билан даволанганидан кейинги ҳолат.

Инсон ҳаёти давомида жуда кўп қийинчиликларга дучор бўлса. Ҳаётининг кўп қисмини стрессларда ва рухий азобларда ўтказса, юқоридаги расмда кўрсатилганидек мияда ўзгаришлар пайдо бўлади.
Бундай инсонларда вахима, қўрқув, ички нотинчлик, хавотир каби симптомлар кузатилади. Дори билан даволаш орқали ҳам анча натижаларга эришса бўлади. Аммо, дори воситалари фикрга таъсир қилолмаганлиги учун, дори таъсири ўтканидан кейин яна невроз ва вегетотомир симптомлари давом этаверади.

Бунда мия қуйидаги кўринишга келиб, миядаги қон томирлар сиқилган ҳолатни пайдо қилади.
Хотира ўчириш ёки Шапиро методининг мушак блокларини ечишда ишлатилиши EMDR - Eye Movement Desensitization and Reprocessing, методи бошқа ном билан Шапиро методи бўлиб «Кўз ҳаракатлари орқали психологик жароҳатни десенсибилизация қилиш» методи ҳам дейилади.
Френсис Шапиро томонидан кашф қилинган ушбу метод ёмон хотирага асосланган ҳиссиётларни ўчиришга асосланади. Масалан, сувга чўкиб тирик қолган инсонда ваҳима касаллиги пайдо бўлганида Шапиро методи билан чўкаётганда пайдо бўлган «ўлиб қоляпман» деган қўрқитувчи даҳшатли ҳиссиётни ўчириш мумкин. Юқоридаги расмда кўрсатилгандек, миянинг бир қанча ўчоқлари худди ёнаётгандек сиқилган томирлар билан қийналиб яшаётган бўлса, психологик жароҳат (ўликни кўмиш, аварияга учраш, калтак ейиш, сувга чўкиш) кабиларни ҳиссиётлари ўчирилса, мия тинчланар экан.
Тинчланган мияда туш кўрмайди, мия дам олганини сезади, ҳаётдан завқ ола бошлайди, қўрқитувчи фикрларни қува олади.

Стресс туфайли қисилган қон-томирлар билан қийналиб яшашга мубтало бўлган мия тинимсиз туш кўради, мия дам олмайди, тинимсиз ўйлайди, ёмон фикрларни қува олмайди, ухламайди, ҳаётдан завқланмайди.
Ушбу метод ваҳима асоси бўлган психологик жароҳатга боғлиқ ҳиссиётларни (қўрқувни) ўчиради ва инсон энди ваҳимани чақирсаям мияга келмайди, шу орқали танага қуйилиб келган ваҳимали ҳолат бошқа такрорланмайди.

EMDR методи орқали ваҳима нимадан бошланганлигини эслай олмаса ҳам, ўша ваҳима ҳолатининг ўзини ўчириш орқали натижага эришса бўлади. Бу метод билан фақат шифокор психотерапевт ишлайди. Ушбу методнинг фойдали томонлари қисқа муддатда натижа пайдо бўлади.
EMDR методини ғашлик пайдо қилувчи хотираларни, хавотирли фикрларни ўчиришда, қўрқишни, ваҳимани, сексуал бузилишларни, иштаҳага боғлиқ муаммоларни йўқотишда, азадорлик ҳиссиётларини десенсибилизация қилишда, касаллик оқибатидаги оғриқли хотираларни ўчиришда, зарбали вазиятни, хиёнатни, нафратга чорловчи хотирани, севги ҳиссиётини ўчиришда ҳам фойдаланса бўлади.

EMDR методи ҳиссиётнинг турғунлигига қараб 3-6 сеансда натижа кўрсатади. Биринчи сеансдаёқ ваҳима камайганлиги, осбессив-компулсив синдромдаги ҳолат яхши бўла бошлаганлигини кўришимиз мумкин.

Сизда ваҳима борми?
EMDR методи билан ишлаймиз ва ваҳимали хиссиётларни, бостириб келувчи ўй-ҳаёлларни, «ўлиб қоламан!» деган ёпишқоқ фикрларни ўчириб берамиз.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
2.8K views08:05
Ochish/sharhlash
2021-12-23 08:32:49 Кичкина қизимни эркалатмайман

Аудиода тингланг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.0K views05:32
Ochish/sharhlash
2021-12-23 07:31:04 ​​Боланинг бирор нарсадан қаттиқ қўрқиши натижасида келиб чиқадиган ҳис-туйғу унинг фантазияси, ижодий тасаввури шаклланиши билан бирга ривожланиб бориши мумкин.

Масаланинг яна бир томони борки, боланинг ҳеч нарсадан қўрқмаслиги ҳам ижобий ҳолат эмас. Чунки бу бола ҳаётига ёмон таъсир этувчи хавф-хатарлар ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Бундай болалар назоратсиз қолганда кўнгилсизликларни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳам қўрқув, аниқроғи, эҳтиёткорлик боланинг хавфсизлигини таъминловчи ҳимоя механизми сифатида намоён бўлади.

Боланинг кучли қўрқиши унинг руҳиятида эмоционал жароҳат қолдиради, ҳатто салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Натижада болада кўзини тез-тез пирпиратиш, дудуқланиш, бошқалар билан муносабатга киришишга қийналиши, ўзига нисбатан ишонч ҳиссининг йўқолиши, баъзан агрессия кузатилиши мумкин.

Кўп ҳолларда ота-оналар болага таъсир ўтказиш, айтганларини бажартириш учун оқибатини ўйламай “энг осон” йўлини танлашади, яъни қўрқитишади.

Агар бола қоронғиликдан қўрқса ва қоронғи хонага киришни рад этса, уни зўрламанг. У билан биргаликда хонага кириб, тинчлантиринг, бағрингизга босиб ҳеч нимадан қўрқмасликни тушунтиринг, ижобий эртакларни сўзлаб бериш ҳам болада қўрқув йўқолишига сабаб бўлади.

Агар бола ўзининг нимадандир қўрқаётганини айтса, демак, унга сизнинг кўмагингиз керак. Боланинг қўрқуви қанчалар беозор кўринмасин, унинг устидан кулманг.

Нималардан қўрқаётган бўлса ўша ҳақида унга батафсил маълумот беришдан эринманг. Токи бу нарса қўрқишга арзимаслигини билсин. Ўзингиз болалигингизда нималардан қўрққанингиз ва буни қандай бартараф қилганингизни сўзлаб беринг. Барча одамлар нимадандир қўрқиши ва бу меъёрий ҳолат эканлигини тушунтиринг.

Ушбу муаммоларда албатта психологга мурожаат қилинг ва «Кичик болалардаги катта қўрқувлар» китобини харид қилинг!

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.4K views04:31
Ochish/sharhlash
2021-12-21 08:15:45 ​​Психологик тинчланиш машқи

Ҳаётингиз ҳақида, танангиз, келажагингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Қаерда эдингиз ва қаерга етиб келиб қолибсиз? Тинчланинг... Бунинг учун чуқур нафас олинг. Энди нафасингизни ўнгача санаб ушлаб туринг. Бир меёрда шошмасдан нафасингизни чиқариб юборинг. Худди ичингиздан олов чиқаётгандек қонингизни қайнатаёган иссиқлик сизни тарк этди... Тинч ва сокин бир хилда нафас олаяпсиз.

— Тинч нафасингиз юрагингизга ҳам етиб бормоқда.
— Тинч ураётган юракни тасаввур қилинг.
— Оёқларингизга жон кираётганлигини ҳис қилинг.
— Миянгиз тошдек қотиб қолган эдими?
— Миянгизга мусаффо ҳаво кириб, қон томирларингиздаги қон айланиши яхшиланганлигини ҳис қилинг. Тинч ва янаям тинчроқ...

Тана бошқарувини ўз қўлингизга олганингизни ҳис қилинг. Энди сизни танангизни қорамтир куч, ваҳима, қўрқув эгаллай олмаслигини ҳис қилинг. Сизнинг қўлингиз танангизнинг бошқарувини Яратганнинг нури ила бошқармоқда. Бу нурга қора куч таъсир қила олмаслигига юз фоиз ишонинг.

Ичингизга яшаш учун, соғлом бўлиш учун куч кириб келсин. Тинч ва сокин, ёқимли ва роҳатбахш, енгил ва мухташам соғлик кучини ҳис қилинг.

Қарор чиқаринг: нафасингиз бошқа сизни қўрқита олмайди, юрагингиз бошқа типирчиламайди, қўл ва оёғингиз бошқа акашак қотмайди.

Ўз қарорингизга ишонинг ва амал қилинг.
Танангиз «ўзини йўқотиб қўйган» бўлса ва буни касаллик деб қабул қилса, натижада ўша касаллик ҳам пайдо бўлади. Нафас сиқишларини, бўғилишни, баъзан нафас тўхтаб қолгандек бироз нафас олмай туришларни ҳам невроз дейишса, жаҳлингиз чиқмасин. Ҳақиқатдан ҳам неврозда шундай нафас сиқишлари, бўғилиб қолиш, нафас ололмаслик ҳолатлари бўлади. Ҳақиқатдан астмаси бор инсоннинг нафас ололмасликдан қийналиши билан невроздаги нафас ололмасликнинг қайси бири оғир?” деган саволга невроздаги нафас бузилиши оғир деган бўлардим.

Чунки бу нафас сиқиши қўрқув, ёмон фикр ва шифокорларнинг «сиз касал эмассиз» деган гаплари хақиқатдан хам тўғри.

Зебинисо Аҳмедова

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.9K views05:15
Ochish/sharhlash
2021-12-20 11:51:42 ​​Бир инсон қишнинг қахратон совуғида ертўлага егулик олгани тушибди. Овқатга керак сабзавотлардан олибди, ипга тизилган қалампирни ҳам унутмабди. Энди ертўланинг эшиги томонга юрса бир идишга кўзи тушибди. Ўша идишга ўнг қўлини солиб юм-юмалоқ бир нарсани топибди. Ўша номаълум нарсадан қўлига бир қисм олибди, лекин идишдан қўлини чиқара олмай қолибди. Овқатни бошлай олмаётган хотини ертўлага тушиб қўлини идишдан тортиб ололмаётган эрига ёрдам бермоқчи бўлибди. Аммо бу қўлни идиш қўйиб юбормасмиш гўё. Шу пайт қўшни келиб қолибди. На эрини, на хотинини уйдан топа олмасдан энди кетаётган экан, ертўладаги овозни эшитибди. Қўшни «нима бўлди экан?» деб улардан хабар олибди. Кўрганлари унинг кулгусига айланибди. “Менинг айтганимни қилсанг, қўлингни бу идишдан чиқариб бераман! дебди қўшни. Қўлини идишдан тортиб ола олмаётган қўшни тезда кўнибди.
-Энди, дебди қўшни, қўлингдаги нарсаларни ташлаб, муштингни бўшат ва идишдан тортиб ол.
-Унда қўлимдаги бу егуликни қандай оламан, ахир уни олиш учун шу идишга қўл солувдимку!
-Айтганимни қилсанг, қўлингни идишдан тортиб оламиз.
-Худди сен айтгандек қилдим, дебди бу қўшни ва қўлини идиш чангалидан қутқарибди.
Ҳаёт ҳам худди шундай, бахтли бўлиш иложини топа олмаётганингизда қўлингиздаги кераксиз нарсани ташлаб, туғилган муштумингизни очинг...

«Насияга олинган бахт ёхуд тушкунликдан чиқиш сирлари» китобимдан лавха.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.0K views08:51
Ochish/sharhlash
2021-12-20 07:57:13 ​​Кумуш. 28 ёш. Оилали иккита фарзанднинг онаси:

Мен ҳар доим камгап, мулойим табиатли, кам шижоатли инсон бўлганман. Оила қургандан кейин ҳам шу табиатим менга баъзида ёрдам берган бўлса, баъзида панд берди. Турмуш қургач, жудаям кўп касал бўла бошладим. Энди шамоллашим ўтиб кетса, кейин умуртқамнинг чурраси пайдо бўлди. Бошим тез-тез ва кўп оғрирди. Дарров шифохонага мурожаат қилардим. Ўзимни ожиз, касаллик енгган ҳис қилардим. Охирги пайтларда ичимда бир қўрқув пайдо бўлди. Нимагадир мен оғир касал бўлиб қолишдан қўрқадиган бўлиб қолдим. Ейиш-ичишимдаям тайин қолмади. Жудаям озиб кетдим. Чунки, ейдиган овқатимдан ҳам айб қидира бошладим. Бу овқат менинг организмимнинг бирор жойига ножўя таъсир қилмайдими деб хавотирланардим ва ваҳимага тушардим. Овқатдан кўра дори-дармонни кўпроқ истеъмол қилсам керак. Витамин, Йод препаратлари, иммунитетни кўтарувчи ва яна неча хил дори жавонимда борлигини билсангиз эди. Бу хавотир мени уйқуда ҳам тинч қўймай қўйди. Кечалари уйғониб ҳам соғлигимдан хавотирга тушадиган бўлиб қолдим. Бу руҳиятнинг оғиши деган фикрга келдим ва ўзимни бошқара олмаётганлигим туфайли сизга мурожаат қилдим.

Нима учун бу қўрқув ва ваҳима бўлади?

Инсоннинг ҳар бир руҳий ҳечи унинг комфорт ҳечидир. Яъни биз учун касаллик керак бўлганлиги туфайли касал бўламиз экан. Бу ибора кўпчиликни кулгусига сабаб бўлиши табиий. Аммо, менинг психологиядан олган илмларим асосида тушунтириб бераман. Инсон ташқи олам билан муносабатга киришар экан, ташқи оламдаги қатъият, шиддат, кучга дош бера олмаса, ожизлик позициясини эгаллаб олади. Ташқи оламнинг талаблари сизни кучли бўлишга, эрта туришга ва минг хил машғулотларни ва вазифаларни бажаришга ундайди. Сизнинг тана имкониятларингиз ва руҳиятингиз бу шиддат ва кучга дош беролмаганида “Мен касалга тегманглар, ожизни нажотини ўйланглар, муҳтожлик ҳолатидаги инсонни азобламанглар...” деган ялиниш позициясига ўтиб олади. Шунда ташқи олам: “унга тегманглар, ўзи касалманд бўлса...”, “ўзи унга ёрдам бериш керак” деган муносабат қилишни бошлайди. Эр хотинини аяйди, қайнона “тилини тияди”, “ота-онаси” кўпроқ ўйлаб, коллективи “қийнамай” қўйса, фарзандлари онасига “тушуниш” билан қарай бошлашади. Бу ожизлик позициясини сотиб, ўзига комфорт ҳеч яратиш, балки енгилган психологияли инсон учун бир қурол вазифасини бажариши мумкиндир. Аммо, бу ожизлик ваҳима ва қўрқув каби кучсизликларни ҳам пайдо қилади.

Нима қилиш керак?

Сиз бирор маротаба ўз руҳиятингизни тасаввур қилиб кўрганмисиз? Ўйлаб кўринг-да, сизнинг дунёвий кўринишингиз бор ва ички дунёйингиздаги ўзлигингиз бор. Ташқи оламдаги ўзлигингизни ойнада кўргансиз. Ташқи кўринишингизни сиз кийинтирасиз, ойнага қараб ўсмалар қўйиб (соқол олиб) унга чиройли сийрат берасиз.

Ички кўринишингизда юрак бу муҳаббат, қўл бу ғайрат, оёқ бу шижоат, бош бу зеҳн, оғиз бу лавз, кўз бу уят, нафас бу ишонч. Энди бу бир бутун одамни тасаввур қилинг. Сиз ўзингизни касалманд ожиз инсон деб ҳис қилаётган бўлсангиз, демак, қўли паралич, ошқозонида яра бор, оёғида яра битмаган, елкаси синган ички ўзлигингизни тасаввур қилдингизми? Бу ички ўзлик қанақа бўлса, ташқи олам сизга шу ўзлигингиз аксини тақдим қилади.

Яъни ишончсиз бўлсангиз, атрофингизда ўзига ишонмайдиган кучсизлар пайдо бўлади.

Зебинисо Аҳмедова

«Сизни бахтли қиладиган инсон» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.7K views04:57
Ochish/sharhlash
2021-12-19 10:44:33 ​​Жудаям қўпол бир мисол билан тушунтирмоқчиман. Сиз хаммомга кирганингизда аввал бошингизни ювасизми ёки юзингизними ва бўйнингизнинг кирлиги эсингизга биринчи бўлиб тушадими?

Ҳамма ҳар хил йўл билан ўзини поклайди тўғрими? Худди шундай кимдир аввал ёмон йўлларда оёғини ифлос бўлганлигини ҳис қилса аввал йўлини тўғрилаб олади худди хаммомда биринчи оёғини ювгандек.

Кимдир минг марта қасам ичиб сўнг уни бажармаган бўлса, аввал ёлғон гап гапирмасликни ўрганишдан бошлар, худди хаммомда оғзини чаявергандек. Кимдир минг марта банкрот бўлиб ҳаммага пулини ишониб бирга тижорат қилиб ҳамкорликга ишонмай қўйган бўлса, аввало қўлини ювиб қўлтиғига суртар...

Кимдир бошини юваверади, юваверади, юваверади, аммо фикрларини ювиб бўлмаяптию! Миянинг ичини ҳеч қанақа шампунь, антиперсперант ва антибактериал совунлар ҳам ювмайди.

Нотўғри фикрларга нажот фақат яратганнинг ўзи. Шунинг учун ёмонни фарқига етмаётган турмуш ўртоғингизни тўғри йўл топиб синовдан ўтишига ёрдам беринг, ишончингиз билан ўзингиз ишонган яхшилик тилашингиз билан ёрдам беринг.

Бунинг отини яхши ва ёмонни билиш учун билдирилишига лойиқ бўлиш лозим. Билдирилган кўз, билдирилган қалб, билдирилган юрак ҳаммагаям насиб этсин...

Зебинисо Аҳмедова

«Сизни бахтли қиладиган инсон» китобимдан лавҳа.

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.0K views07:44
Ochish/sharhlash
2021-12-19 08:09:31
Китобларимиз Дунёнинг нариги чеккаси — Америкага ҳам жўнатилмоқда. Кеча яна бир буюртма жўнатиб юборилди

Киотблар буюртмаси, Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog
3.1K viewsedited  05:09
Ochish/sharhlash