Get Mystery Box with random crypto!

​​Инсонларга қандай ёқиш психологияси (Имиджелогия) 'Дунёни ў | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Инсонларга қандай ёқиш психологияси (Имиджелогия)

"Дунёни ўзгартиришни истасанг – ўзингни ўзгартир" ~Суқрот~

Имиджелогия – инсонларга ёқиш ҳақидаги фандир. Инсонларнинг кўз ўнгида ўз тасвири орқали таъсурот қолдириб, ўзини намоён қилиш, ўз имиджини тасдиқлашдир.

Имиджелогия таъсир ўтказиш психотехнологияси ҳисобланади. Блез Паскаль шундай ёзади: “Инсонларга таъсир ўтказишнинг икки йўли бор. Бири “ишонтира олиш” ва “ ёқиш санъати”. Иккинчисининг натижаси кучлироқдир”.

Имиджелогия илм ва санъатнинг уйғунлашишидан пайдо бўлган билимлар жамланмасидир. Ўзига ёқиш орқали ишонч туйғусини ўстириш, жамиятга ўз аксини намоён қилишда ўзига ҳос индивидуаллик пайдо қилиш ҳам имиджеологиянинг йўналишларидир.

— Социумга ўзингизни ким деб танитасиз?
— Сиз яратган қиёфангиз ўзингизни қониқтирадими?

Бу қиёфангиз орқали оилангиз, авлодларингиз, келажагингиз, молиявий мавқеингиз, ҳурматингиз, шаънингиз, зиёингиз, қадриятларингиз, оилавий аҳволингиз ҳақида жамиятга ва энг аввало ўзингизга маълумот берасиз. Бу маълумотларингиз, ўзингизга берган ҳисоботингиз сизни қониқтирадими? Қониқтирмас экан, бу ёмонми?

Ўз имиджингиз тўлиқ сизни қониқтириши бу бахтлиман дегани экан, демак бахт керак бўлмай қолади. Инсон яшар экан, у доимо изланишда бўлмоғи лозим. Бу қониқмаслик ҳиссиёти бўлмасдан, ўз устида ишлаш оқибатида маънавий ривожланиш бўлмоғи лозим. Шунинг учун ҳар бир ёшнинг ўз имиджи бор. Сизни кечаги имиджингиз қониқтирмас экан, сиз янги қиёфа ва янги фикрлар гирдобида яшайсиз.

Имидж фақат шахсий бир инсонга тегишли, ёки гуруҳий (оила имиджи), тижорат компанияси имиджи каби миқёсда бўлади.

Халқимизда ўзига имидж яратган инсонлар, оилалар, авлодлар, тижорат компаниялари жуда кўп. Уларни бир сўз билан номлашади: “Ёлғончи”, “Мард”, “Қассоб”, “Судҳўр”, “Ажрашган”, “Меҳнаткаш”, “Зиёли”, “Аълочи”, “Бой”, “Ношуд” ва ҳокозо.

Кўчага бир назар соламиз-да, кўпчилик ёшларнинг имиджи ҳақида мулоҳаза қилайлик. Умуман ота-она қизини малика қиёфасида кўради, ўғлини пахлавон шахзода қиёфасида орзулар қилади. Ўқишга кетаётган қизимизда “малика” қиёфаси бормикан? Маликага бақириш мумкун эмас. Уни ҳурмат қилиш лозим.

Қизингизни малика қилиб тарбиялаш учун ўзингизнинг муносабатингиз тўғримикан? Маликангизни қанчалик ҳурмат қиласиз? Қизингизнинг дунёқарашига душманона муносабат билдираётганингиздан у маликага айланиб қолмайди. Малика имиджини чизиб кўрайлик-чи.

Малика деб аталаётган қизингизнинг ҳаракатлари, нутқи, ўзини тутиши, дўстлари, маданияти, зиёси, соч турмаги, кийиниши ёқимли. Аввало у сизнинг фарзандингиз сифатида ўзини, оиладаги ролини ёқтиради.

Агар қиз боланинг имиджи сизга ёқмаётган бўлса, уни қандай ўзгартириш лозим? Ўзгартиришнинг бир йўли, қизингизга ёқадиган образ таклиф қилишдир. Сиз қизингизга малика қиёфасини таклиф қилсангиз, у қабул қилмайди деб ўйлайсизми?

Аёлларимиз фарзандини малика қилиб тарбиялашлари учун нима қилишлари лозим. Бунинг учун аввало кийиб юрадиган жинси шимдан воз кечиш қийинчилик туғдирмасмикан оналаримизга? Зеро, фақатгина ўзингизнинг тимсолингиздагина фарзандларингиз имиджини кашф қила оласиз.

Эркакона кийиниш мода трендига риоя қилар эканмиз, бу имиджнинг маъноси ҳақида таҳлил қилиб кўрайлик. Жинс шим оғир меҳнат рамзи, баъзан унинг йиртиқлиги, “шундай бўлиб юраверсанг ҳам бўлади” маъносидаги “бўлаверади” ривожланмаслиги рамзидир. Жинс завод ва фабрикалардаги ишчиларнинг ишчи кийими экан, бу кийим маликаларимизнинг оналарига мосмикан?

Зебинисо Аҳмедованинг «Оила бренди» китобидан парча

Психологдан Консультация олиш учун, Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотир ва невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

Расмий каналга
уланиш
:
» @ZebinisoPsixolog