Get Mystery Box with random crypto!

​​ВИДОЛАШИШ ОСОНМИ? Босаётган қадаминг хайрли бўлсин. Чумолин | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ВИДОЛАШИШ ОСОНМИ?

Босаётган қадаминг хайрли бўлсин. Чумолиниям оёғинг босмасин... Оёғингнинг тагидаги майсаничи?
Нимгина нимжонгина навнҳол майса тошни ёриб чиқсаю, сенинг пойқадаминг уни эзса?

Ногахон, билмай қолиб ...
Нимгина, нимжонгина ниҳолгина жонсарак эмас, яна бош кўтариб қаддини тиклаб, ўсиб чиқаверади...

Қадамингни ёмонлаб, дуойибад қилиб ўтирмайди-ю...
Ўша ниҳол кўзни қувнатиб дарахтга айланганида, моможон ёнида ўтириб "Соядор бўлгинки, соянгдан мингларча инсонлар бахра олишсин..." дейишганида Видолашиш они келдимикан?

Болалик билан Видолашиш... Ўйинқароқлик билан видолашиш...

Бўйдоқлик билан видолашиш...

Йигитлик билан видолашиш...

Эркаклик билан видолашиш...

Ох... Нақадар оғир... Кексаликни буйинга олиш...

Увлаб, бўзлаб эсган изғирин шамол дарахт баргларини юлади...

Ҳазон килиб баргларни оёқ ости қилади...

Жонини бериб, вояга етказган барги билан ВИДОЛАШИШ осонмикан дарахтга?

Яна баҳор шаббодаси, сабо елдирган лой хиди...
Жийда хиди... Анор гули... Шафтоли ранги...

Мардлик билан видолашмайдилар!
Омад билан видолашмайдилар!
Дуо билан видолашилмайди...
Баҳор билан видолашмайдилар...
Севги билан видолашмайдилар...

ВИДОЛАШИШ ОСОНМИ?

Зебинисо Аҳмедова

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————