Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2022-10-09 12:51:45
Асабийлашсам, нафасим буғилиб ......

Сиздан саволлар ... Биздан эса жавоблар ...

Онлайн тестлар
334 views09:51
Ochish/sharhlash
2022-10-08 14:13:41
548 views11:13
Ochish/sharhlash
2022-10-08 11:47:11 ​​Уруш қаердан чиқади?

Бир қабила одамлари ов қилиш чоғида сеҳргарга дуч келишибди. Ундан сеҳр қилиб мўъжиза кўрсатишини сўрашибди.

Сеҳргар: “Нима билан уришасизлар?” деб сўрабди.
– Милтиқ, ўқ-ёй билан, – дейишибди одамлар.
– Унда темирни йўқ қилиб юбораман, шунга розимисизлар, – сўрабди сеҳргар.
– Фақат уруш бўлмаса бўлди, темир йўқлигига чидаймиз!
Бир муддат ўтгач, одамлар дарахт шохидан қилинган найза кўтариб юришгани маълум бўлибди. Қабила оқсоқоллари сеҳргарга бориб: “Одамлар дарахт шохидан ясалган найза кўтариб юришибди. Нега?” деб сўрашганда, у “Низо бўлмайди деб келишгандик-ку, шунинг учун” деб жавоб берибди. Сеҳргар дарахт шохларидан найза ясамасликлари учун шохларини йўқ қилиб юборибди. Энди қабила одамлари катта-катта дарахтларни ағдара бошлашибди. Сеҳргар уларни ҳам йўқ қилган экан, тошларни бир-бирига ота бошлашибди. Одамларда темир, дарахт ва тош йўқолибди. Тошни ҳам йўқотса, қабиладагилар бир-бирига тупроқ отиши аниқ экан. Сеҳргар уни ҳам йўқотса, урушишнинг ўзи керак бўлмай қолиши, одамлар оч қолиши маълум бўлибди.

Шунда сеҳргардан яна маслаҳат сўрашганда у шундай жавоб берибди:
– Уруш нарса билан эмас қалбдан чиқади, демайсизларми?! Мен қалбларингга таъсир этолмайман! Уруш очмаслик ҳар бир инсоннинг ўз қўлида, қалбида!
Қабиладагилар қалбдаги уруш ўчоғининг ўрнига севги ўчоғини ёқиш керак деган қарорга келишибди.

“Психологлар учун метафоралар” китобимдан лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
767 views08:47
Ochish/sharhlash
2022-10-07 15:49:19 Профилдаги расмига қараб одамларга қисман баҳо беришни, ҳарактерини аниқлашни ўрганамиз. Зебинисо Аҳмедова билан албатта

Бугун соат 19:00 да

YouTubeда томоша қилинг!



манзили орқали томоша қилишингиз мумкин

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
631 views12:49
Ochish/sharhlash
2022-10-07 10:12:47
Сиздан саволлар ... Биздан эса жавоблар ...

Онлайн тестлар
950 views07:12
Ochish/sharhlash
2022-10-07 09:10:30
1.0K views06:10
Ochish/sharhlash
2022-10-07 07:16:41 ​​ҲИССИЁТЛИ МУНОСАБАТ

Инсон ўз кучини тежамкорона ишлатар экан, ортиқча ишни бажаришни истамайди. Мия бирор вазифани бажариш учун энг кўп ҳиссиёт берадиган ишни биринчи ўринга қўяди. Ҳиссиётлар ичида энг кучлилари ўз-ўзини сақлаб қолишга қаратилган ҳислардир. Таҳдид пайдо бўлганда, бу муаммони ечиш биринчи ўринга чиқади, қўрқув пайдо бўлиб, инсон курашишга ёки қочиб кетишга қарор қила бошлайди.

Кучли сувсизлик натижасида ваҳима пайдо бўлади ва бутун куч сув қидиришга қаратилади. Чириган меваларнинг қўланса ҳиди кўнгил айнишига сабаб бўлади ва бу ҳолат сабабли заҳарланишнинг олди олинади. Кучли ҳиссиётлар билан боғлиқ воқеалар таъсирида инсон тажриба орттиради ва кўп нарсаларга ўрганади.

Ҳиссиётлар хотирани фаоллаштиради. Оддий инсондан бир неча йил олдин бўлган воқеа-ҳодиса ҳақида сўрасак, у эслай олмаслиги мумкин, аммо ўз ҳаётидаги ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлган хотираларни аниқ айта олади. Масалан, фарзандлар туғилиши, никоҳ қайд этилган кун, тўй маросими, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, иш жойини алмаштириш кабилар инсон хотирасидан ўчмайди. Сизнинг хотирангизда сиз эслаб қолишингиз керак бўлган маълумотлар сақланиб қолади ва сизга аҳамиятсиз маълумотлар оъчиб кетади.

«Мнемотехника»нинг учинчи қоидаси — ёдингизда сақламоқчи бўлган маълумотларингизга нисбатан ҳис-туйғу пайдо қилинг. Аввалги машқлардан маълумки, далада ҳеч ким оёғини чалиштириб столда ўтирмайди, бу ҳолатнинг мумкин эмаслигини билишимизнинг ўзи ҳам ёдда олиб қолишимизга кўмакчи ҳисни пайдо қилади. Сиз тўқиган ҳикоя қанчалик реалликдан йироқ ва кулгули бўИса, шунчалик хотирангизда муҳрланиши осон бўлади.

Ёдда сақлаш билан инсоннинг интеллектуал даражаси ўртасида боғлиқлик бўлиб, билим доираси қанчалик кучли бўлса, эсда олиб қолиш хусусияти ҳам шунчалик баланд бўлади. Янги ва янги билимларни эгаллашдан қўрқмаслик керак. Бошида бу бироз қийинчилик туғдириши мумкин, аммо кейинчалик сиз учун янги билимлар доирасида ўз кучингизни синашингиз осонлашаверади. Янги билимлар доираси сизнинг билимларингиздан қанчалик йироқ бўлса, сизнинг интеллектуал даражангиз, мантиқий фикрлаш доирангиз шунчалик ортиқ бўлади.

"ХОТИРА ВА УНУТИШ" номли китобидан кичик лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
227 views04:16
Ochish/sharhlash
2022-10-06 19:34:01
Ижтимоий тармоқлардаги профилига қўйиб олган расмларига қараб, одамларни ҳарактерини аниқлашни ўрганамиз

Эртага соат 19:00 да .... албатта томоша қилинг ...
470 views16:34
Ochish/sharhlash
2022-10-06 16:30:17
ЁЛҒОН! ЁЛҒОН! ЁЛҒОН!

Ўзингизга ёлғон гапирганингизни эслайсизми? Бошқа бировни алдаганингизни-чи?

Ёлғон - бу ҳаёт учун курашнинг ожизона бир усули. Бошқаларнинг олдида ҳар бир инсон яхшироқ, омадлироқ, чиройлироқ кўрингиси келади. Ёки бирор вазиятни еча олмаганида жазодан қочиш учун ёлғон кўллайди. Атрофдагилар сизни борингизча қабул қилмаётгани сизни ёлғонга ундаётгани рост!

Яхши бўлиш мақсадида ёлғон гапирдингиз... Яхши бўлиш учун ёлғонга, йўқликка рози бўлдингиз! Ўйлаб кўринг, сиз йўқсиз! Ёлғондан иборатсиз! Сиз ўзингизни яхши қилиш йўлида йўқолдингиз, "ҳеч ким"га айландингиз!

Борингизни бир мисқол эканлигини солиштирдингиз, "бир мисқоллигингиз" устидан аввало ўзингиз кулдингиз.

Эсланг, чақалоқни борлиги учунгина яхши кўрасиз. У катта бўлса, унинг хатти-ҳаракати ва хулқ-атвори сизга ёқмай бошлайди. Боланинг хатти-ҳаракатини эмас, хулқи-атворини эмас, уни ўзини ёмон кўришни бошлайсиз... Ундаги сизга ёқмаган қирраларни тарбия учун бир вазифангиз, деб қарамайсиз, ёлғон гапирасиз ва ёлғон гапиртирасиз болангизни.

Атроф ёлғон, сиз ёлғон, болангиз ёлғон, ҳамён ёлғон ҳаммаси йўклик! Виждон билан келиша олсангиз бўлди. Бу қийин эмас гўё, ўзингизни оқлаш учун гап топасиз, албатта. Тунлари уйқусизлик бошланади. Бунгаям ўрганиб кетасиз. Кейин ёлғон келажак, чунки мақсадни ясаш учун йўқликдан бошқа ҳеч нарса йўқ! Ўзлигингиз бу ёлғон.

Сиз тақдим қилган ўзингиз балким назарингизда кичкинадир, оддийдир, арзондир, аммо, шу ўзлигингизни тақдим қилишга ёлғон аралаштирманг. Эрингизга елғон гапирманг, фарзандингиз олдида ёлғон гаплар айтманг, келажагингизга ёлғон аралаштирманг, хотирангизни алдаманг!
Ожизлик ўрнини кучлилик эгалласин! Бу ростлик. Ҳақиқатни йўқликка алмашманг.

(6.10.16 Зебинисо)

— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал

Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
983 viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-10-06 07:44:35 ​​СИЗНИНГ АКСИНГИЗ БЎЛГАН ИНСОННИ СЕВАРМИДИНГИЗ?

Ҳаётда икки хил табиатли инсонлар бир-бирини тўлдириш учун топишишади. Ҳар бир инсон ўзида етишмаётган қирраларни шакллантириш учун у шу етишмаётган қирраларини ўзида мужассам этган бошқа бир инсонни севиб қолади, Бу ҳам қонуният.
Ҳаёт сизга бераётган тўсиқлардан ўтишда сизда бўлмаган қирраларни сизга ёққан инсонлардан топасиз ҳамда уларни ходим, турмуш ўртоқ ва яқин дўст сифатида танлайсиз. Сиз кўп гапирадиган инсон бўлсангиз, сизни эшитувчи топилади ва у сизни, сиз эса уни севасиз.

Экстравертлар кўп гапиради, интровертлар уларни эшитади. Қарор қабул қиладиган инсонлар ўз фикрини айтишга шошади ва қабул қилувчилар бу қарорни қабул қилиш билан банд бўлади.

Ўз ички кучига таяниш табиий танланишнинг асосидир. Агар экстраверт ўз «маҳмадона-лиги»ни яширса, уни таниб олиш қийин бўлади.

Интроверт эса «камгаплиги»дан уялиб, узини бошқача тутса, у ўзини йўқотиб кўяди. Аммо ҳар бир инсонга «маҳмадона»лигидан азият чекканида, «жим» бўлишни хаётнинг ўзи ўргатади. «Камсуқум»лигидан доимо уялаверадиган интроверт ҳам ичидагини бир кунмас бир кун айтишни бошлайди.

Бу ҳам ҳаёт қонуни. «Сенинг маҳмадоналигинг мени уялтириб қўяди!» дейди она қизига. Шунда бу қиз ўз экстравертлигини сунъий равишда яширади. Агар ҳар бир одам ўз хақиқий қиёфаси, ҳарактерини саклаб колса, вазиятга мослашмасдан унга киришиш холати пайдо бўлади. Бу муносабат тизимини ичидаги тўфон пайдо қилади. Мослашиш эса муносабат тизимини тинчлантиради, муносабатлар ичида янгиликлар пайдо қилмайди.

Муносабатлар бир хил бўлиб қолаверади. Карама-қаршиликлар тортишуви ана шу пайтда пайдо бўлади. Саёҳатдан қўрқадиган инсон саёҳат қилишни мақсад қилган инсонни севишни бошлайди. Шу орқали саёҳатдан, самолётда учишдан қўрқмасликни ўрганади. Доим ишлайдиган инсон ўз муҳаббатини уйда ўтирган инсонга интилишида кўриши мумкин. Хаёт эса жуда ажойиб, уйда ўтирган хотиржам аёл доим ишлайдиган инсонни хушламаслиги ва мени уйига қамаб қўйди, деб ўзаро муносабатларда муаммо чиқариши ҳам мумкин. Доим саёхатда юрадиган эркин инсон самолётдан қўрқадиган одамнинг устидан кулиши эҳтимоли йўқ эмас. Мана шу пайтдан бошлаб муносабатларда муаммо бошланади.

#Китобдан_Лавҳа

"КЕЛИН ВА КУЁВ ТАНЛАШ САНЪАТИ" китобдан парча

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
345 views04:44
Ochish/sharhlash