Get Mystery Box with random crypto!

​​Уруш қаердан чиқади? Бир қабила одамлари ов қилиш чоғида се | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​Уруш қаердан чиқади?

Бир қабила одамлари ов қилиш чоғида сеҳргарга дуч келишибди. Ундан сеҳр қилиб мўъжиза кўрсатишини сўрашибди.

Сеҳргар: “Нима билан уришасизлар?” деб сўрабди.
– Милтиқ, ўқ-ёй билан, – дейишибди одамлар.
– Унда темирни йўқ қилиб юбораман, шунга розимисизлар, – сўрабди сеҳргар.
– Фақат уруш бўлмаса бўлди, темир йўқлигига чидаймиз!
Бир муддат ўтгач, одамлар дарахт шохидан қилинган найза кўтариб юришгани маълум бўлибди. Қабила оқсоқоллари сеҳргарга бориб: “Одамлар дарахт шохидан ясалган найза кўтариб юришибди. Нега?” деб сўрашганда, у “Низо бўлмайди деб келишгандик-ку, шунинг учун” деб жавоб берибди. Сеҳргар дарахт шохларидан найза ясамасликлари учун шохларини йўқ қилиб юборибди. Энди қабила одамлари катта-катта дарахтларни ағдара бошлашибди. Сеҳргар уларни ҳам йўқ қилган экан, тошларни бир-бирига ота бошлашибди. Одамларда темир, дарахт ва тош йўқолибди. Тошни ҳам йўқотса, қабиладагилар бир-бирига тупроқ отиши аниқ экан. Сеҳргар уни ҳам йўқотса, урушишнинг ўзи керак бўлмай қолиши, одамлар оч қолиши маълум бўлибди.

Шунда сеҳргардан яна маслаҳат сўрашганда у шундай жавоб берибди:
– Уруш нарса билан эмас қалбдан чиқади, демайсизларми?! Мен қалбларингга таъсир этолмайман! Уруш очмаслик ҳар бир инсоннинг ўз қўлида, қалбида!
Қабиладагилар қалбдаги уруш ўчоғининг ўрнига севги ўчоғини ёқиш керак деган қарорга келишибди.

“Психологлар учун метафоралар” китобимдан лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар