Get Mystery Box with random crypto!

Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi Z
Telegram kanalining logotibi zebinisopsixolog — Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi
Kanal manzili: @zebinisopsixolog
Toifalar: Bloglar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.61K
Kanalning ta’rifi

Шифокор, психолог, психотерапевт — Зебинисо Аҳмедованинг шахсий Телеграм саҳифаси.
Боғланиш учун:
📞 998951662662
📞 998909992289
🕊Youtube: youtube.com/psixologzebiniso
📍Тош, Чилонзор т.центр, Техномарт 3 қават
Сайт: doktorzebiniso.uz

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 14

2022-09-26 15:23:16 Меҳрни ич-ичингиздан ҳис қилишингиз ҳали хеч нарса дегани эмас. Меҳрни кўрсата олишни ҳам билишингиз керак. Бу худди овқатни пишириш, аммо, сузиб дастурхонга олиб келмаслик билан баробар. Турмушда мушт бор дейилади. Ҳар сафар бу мушт, дастурхонга сузилмаган овқат сабаб оч қолишдан келиб чиқади.

Психолог - Зебинисо Аҳмедованинг "Оила дипломатияси" китобидан

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
765 views12:23
Ochish/sharhlash
2022-09-26 07:36:42 ​​Бугун фарзандингиз ҳаётидаги улуғ одам бўлиши учун берилган имкониятнинг яна бир куни бошланди.

Болангиз ушбу имкониятни қўлдан бой бермаслиги учун фарзандингизга вақт ажратинг.
Болангиз учун вақт топинг, бу – фарзандингизнинг меҳрли бўлиши шартидир.

Болангиз ҳақида ўйлашга вақт топинг, бу – унинг кучли бўлиши шартидир.

Болангиз билан ўйнашга (бирга юмуш бажаришга) вақт топинг, бу – яқинлик шартидир.

Болангиз билан бирга китоб ўқишга вақт топинг, бу – билимли бўлиш шартидир.

Болангиз билан дўстона суҳбатлашишга вақт топинг, бу – бахт шартидир.

Болангиз билан орзулар қилишга вақт топинг, бу – келажакдаги ўрнини топа олиши шартидир.

Болангиз яхши кўрган нарсаларни аниқлашга вақт топинг, бу – ҳаёт қувончидир.

Болангиз билан бирга мусиқа эшитиб, рақс тушишга вақт топинг, бу – қалбига ёзилган овоздир.

Болангизнинг ичида бахт нималигини тушунтира олган ота-она бўлиш шартини тушунишга ҳам вақт ажратинг, бу меҳрли ота она бўлиш шартидир.

Зебинисо Аҳмедованинг "Бола ва тайм менежмент" китобидан

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
1.1K views04:36
Ochish/sharhlash
2022-09-25 10:58:24 ​​Қалб либоси

Инсон қалбини кўрган одам борми? “Инсоннинг қалби бор, аммо у қаерда, ранги қандай, қаттиқми ёки юмшоқми” деган саволларни кўпчилик ўйлаб кўрмаган бўлиши мумкин.

Қалб – меҳрнинг макони, ишқ уйи, севги жилоланадиган маскандир. Худди ичингизда меҳр солиш учун идиш бордек. Қалбингизни ҳис қилинг-чи? Меҳр идишингизни ичида нима бор? У тўлами? Унинг ичида меҳр, ишқ, севги, яхши кўриш, ишонч борми? Биз ҳаётда бу сўзларни жуда кўп ишлатамиз. “Мен мушукларни ёмон кўраман” ёки “мен қушлар сайрашини жуда яхши кўраман”. “Мен ўзимни яхши кўришни билмайман” дейишингиз мумкин. Эркак хиёнат қилиб, хиёнатни оқлаш учун “севги” деб атаса, она фарзандини уриб, “яхши кўрганим учун, тарбиялаш учун урдим, нима қилай, ўзимниям жоним оғрийди” деса. Бу севгини қандай тушуниш мумкин?!

Эр ичиб келиб, кун бўйи боши оғриб ётса, хотин эрни яхши кўрганидан яна бир пиёла заҳри қотилдан қуйиб берса... Севги йўлидами бу?
Ҳар бир инсон севишга ва севилишга ички эҳтиёж сезади. Бу эҳтиёж қондирилмагунича инсоннинг қалб косаси бўшлигича қолаверади. Инсон эҳтиёжни қондириш йўлида ўзини тўхтата олмайди. Қорнингиз очганида қаттиқ нонни кўзингизга суриб еганингизни эсланг. Бир қултум сув ичгингиз келиб чанқаганингизни эсланг. Шу каби қалбнинг қорни очади, чанқайди, либосларини кийиб завқлангиси келади.

Қалб косаси меҳрга тўлмаган инсонни таниб олиш осон. Бу инсон кўп касал бўлади, кўп гапиргиси келмайди, ҳеч нарса ёқмайди, бошқаларнинг дилини оғритади. Қаттиққўллик, меҳрсизлик, аламзадалик унинг юзидан билинади. Овозидаги бўғиқлик ҳайрон қолдириши мумкин. Баъзан зориқиш билан инсонларга боқади. Баъзан тиланчилардек, кимгадир суяниш учун елка қидиради. Меҳр етмаслигига ҳаммани айблайди... фақат ўзини эмас!!!

Меҳрга ташна инсон ҳеч қачон қанча меҳр берса, ўшанча меҳрга қонишини англамайди.

"Ақлли хотин бўлиш қоидалари" китобимдан лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
559 views07:58
Ochish/sharhlash
2022-09-25 08:53:51 Умр дарёсининг қирғоғида турган эй ИНСОН!
Айтинг-чи, кўзингиз маҳлиё бўлиб турган бу оқар дарёда устида нималар оқиб келаётган экан?
Ҳас, чўп, кўпик, ўт-ўлан, инсонлар ташлаган ахлатлар ....

Умрни оқар дарё дейдилар. Зеро, дарёга боқиб турсангиз сизнинг қирғоғингизга ахлат уюмларини олиб келиб тўкади.

Дур эса дарё тубидадир. Ҳаёт уммонига шўнғишдан қўрқманг!

Энг чиройли ҳаёт дарё тубидадир: дурлар маконида...

ХАЙРЛИ КУН!

Зебинисо Аҳмедова

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
751 views05:53
Ochish/sharhlash
2022-09-23 17:00:06 ​​ Болам жуда қайсар ва гапимга қулоқ солмаяпти? Нима қилай? | Зебинисо Аҳмедова маслаҳати

YouTubeда томоша қилинг!



манзили орқали томоша қилишингиз мумкин

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
647 views14:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 11:00:05 ​​Ташқи куч ва ички куч

“Бу сенга куч беради, бу сенга куч беради, бу сенга куч…” деган гап унинг қулоғидан кетмасди. Шу гап баҳонаи-сабаб бўлдики, дўсти билан ўша “куч берадиган” жойга отланишди. Жуда узоооқ юришди, жуда узоқ қадам ташлашди ва ниҳоят ўша гўзалликка етиб боришди. Тоғдан виқор билан шошиб тушадётган сув гўёки ҳеч нарсадан қўрқмасдан ўзини ерга отарди. Сув ўзини чилпарчин қилиб майда-майда парчаларга бўлинарди гўё. Бу парчалар томчи томчи сувга айланиб атрофга сачрарди. Ташқаридан қараган инсон ўша майда сув заррачаларига боқиб ҳаётнинг етти ранги камалакни кўрарди. Нақадар гўзал табиат, нақадар гўзал фалсафа, нақадар мухташам сир... Ўша кўзалликни ўзининг бир бўлагига айлантирган инсон ўзи ҳам ўша сувдек шаршарага айланишни, парча-парчаларга бўлиниб, сўнг ўзини йиғиштириб олишини ва яна ўша сокин дарёга айланиб “оққан дарё оқаверади” дея ҳаёт йўлини давом эттираверишини уқар. Лекин, ўша “бу сенга куч беради” деган инсон мана шу сувни идишга солиб орқасига ортиб кучни сипқориш учун орқалаб олибди. Ҳансираб, қийналиб, беллари оғриганидан ёнида завқ билан енгил қадам босаётган ўртоғига дебди:
-Хой, ўртоқ, сен ўша кучни тўлиқ топган кўринасан, қарагин енгил қадам ташлаяпсан, белинг ҳам оғримаяпти, кайфиятинг ҳам аъло. Мен сенга куч бор жойни кўрсата олдим, лекин сенчалик ўша кучни ўзимга ололмадим. Сир нимада деб ўйлайсан?
-Ўртоқ! Биродарим мени! Сен кучни мана шу “муқаддас сув”да деб ўйладинг ва уни идишларга тўлдириб кейин ҳам сенга куч бўлишини ўйлаб орқалаб олдинг. Қарабсанки, оғир сувни кўтариб белинг хориди, ўзинг эса кераксиз оғирликни ортиб олганингдан чарчадинг.
-Ҳа, айтганча, сен бу сувдан олиб олмадинг-а?
Мен шу табиатнинг роҳатидан кучга тўлдим ва кучни ичимдан топдим. Менинг ичимдан зилол булоқ завқ бўлиб қуйилиб келди. Сен эса бу кучни ташқаридан топиб, ташқарида кўтариб юрибсан. “Ички куч яхшими ёки ташқи кучми?” ўзинг бир ўйлаб кўргин-чи? Сенга куч бағишлайдиган сув ҳам тугар, яна шу сувда куч бор деб кучсизланиб юраверасанми, дўстим? Куч сенинг ичингдаги завқ деб номланвчи зилол булоқда. Унинг кўзини очиш учун мана шу сувга боққин-да, оддий бир сув бўлса-да ўзини теппадан пастга отиб тошдан-тошга сакрашга қўрқмаётганлигини тушунгин, кифоя. “Шу тушанчангнинг ўзи куч!” дебди.

Ташқи кучларга унчаям берилаверманг, ички кучингизни ривожлантиринг. У сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайди. У сизнинг кучингиз, сиз ярата олган куч. Бу куч сизсиз! Ўзингиз кучсиз!

Зебинисо Аҳмедова

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
986 views08:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 08:00:25 Маълум вақт давомида сизларга тақдим этиб келинган видеоларни бир жойга жамлашга ҳаракат қилдик. Марҳамат, вақтингиз бўлганда яқинларингиз билан биргаликда томоша қилинг ва бошқаларга ҳам улашинг

1. ЁМОН ФИКРЛАРдан қутилиш мумкинми? Обсессив-компулсив бузилишларда психолог маслаҳати




2. Фарзанд КАСБ танлашга қийналяптими? Фарзандни қандай тарбия қилиш керак? | ПРОФОРИEНТАЦИЯ




3. Психоген бош айланиши қандай пайдо бўлади ва уни даволашда керакли маслаҳатлар | ПСИХО МEД




4. Бошқа КАТТА касалликларга сабабчи бўлувчи - ПСИХОСОМАТИК касалликлар




5. 5-6 ёшданми ёки 7 ёшдан? Қандай аниқлаш мумкин? | Зебинисо Аҳмедова маслаҳати




6. ҚАРИЛИКнинг 5та тури | Ким қайси турга киради ва кимни қандай тушуниш керак? | Зебинисо Аҳмедова




7. Нимага кўп чарчаяпсиз? Қайси тури бор сизда? Даволаса бўладими?




8. Бу ҳам НEВРОЗми?. ҚОН БОСИМИнгизни хадеб ўлчайверишингиз нимани англатади? | Зебинисо Аҳмедова




9. Сизда ошқозон яраси, оғриғи борми? Қусиш ва ич кетиш ҳам кузатиладими? Унда бу невроз сизда!




10. Болага ДАРС ҚИЛДИРИШ қийин. Нимага ва Нима учун? | Зебинисо Аҳмедова маслаҳат беради




11. Боланинг ота-онадан ажраб чиқиши - СEПАРАЦИЯ ҳақида батафсил гаплашамиз | Зебинисо Аҳмедова




12. ИМТИҲОН учун ХОТИРА қанчалик муҳим? Абитуриентлар ҲАЯЖОНИ қанчалик ўринли? | Зебинисо Аҳмедова




13. Соматоформ бузилишлар - Танага боғлиқ бўлган психологик бузилишлар




14. Ўзингиздан касаллик қидираверасизми? ИПОХОНДРИК бузилиш сизда борлигини ҳам биласизми? | ПсихоМед




15. Уйқусизликдан халос бўлиш йўллари борми? Қандай дори ёки метод ёрдам беради бунга? | ПсихоМед




16. Қиморбозлик ВАБОсидан қандай чиқиш мумкин? ГАМEРлик, Ставка қилишга одатланиш касалликми?




17. Қўрқув НИМА ва у қандай йўқолади? Қаердан пайдо бўлади? Қаерда жойлашган? | Зебинисо Аҳмедова




18. Фикрларингиз бузилгандек, васвасага тушгандек бўладими? Бўлмаган нарсаларга ишониб қоляпсизми?




19. Дунё жонсиз ва эртакка, тушга ўхшайди гўё, каби муаммолар сизда борми? Видеони томоша қилинг




20. Юрагингизда муаммо бордек туюладими? КАРДИОНEВРОЗ ҳақида сиз билмаган томонларни очиб берамиз




21. Сизда ичаклар бураб қолиши борми? Тўсатдан ич кетишичи? | Ичакларга таъсир этилган синдром




22. Ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяптими? Жахл қилаверасизми? НEВРОТИК инсон эканлигингизни биласизми?




23. Оёғингизда сиз тушунмайдиган ҳаракат ва вазиятлар борми? Бунинг сабабини биласизми?




24. Сизда кўнгилга ҳеч нарса сиғмаслик ҳолати борми? Кўнгил ғашлиги сабаблари қаерда?




25. СПИД бўлишдан қўрқиш касаллиги - СПИДОФОБИЯ: Бунинг давоси борми?




26. Саратондан қўрқиш неврози - буни ечими борми? Нима қилиш керак?




27. Сизни қийнаган фикрлар, Сизга ЮК бўлган фикрлардан қандай қутуласиз?




28. Сизда томоғингиздаги нарсани ютолмай қолиш қўрқуви борми?


1.0K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-23 07:59:52
Маълум вақт давомида сизларга тақдим этиб келинган видеоларни бир жойга жамлашга ҳаракат қилдик. Марҳамат, вақтингиз бўлганда яқинларингиз билан биргаликда томоша қилинг ва бошқаларга ҳам улашинг

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
986 views04:59
Ochish/sharhlash
2022-09-22 08:00:09 ​​Икки ҳил фикрлаш ва икки ҳил яшаш

Икки дўст баланд тоғнинг теппасига чиқишмоқчи бўлишибди.
-Қандай қиламиз, ахир бизда тоғнинг учига чиқиш учун мосламаларимиз йўқ-ку?
-Қанақа мослама керак, оёқларимиз мослама-ку, дея табассум қилибди дўсти.
-Оёғимизга тоққа чиқиш учун мўлжалланган оёқ кийимини кийиб олишимиз керак ҳеч бўлмаса.
-Қарагин, анави қўй-қўзиларнинг оёғида бирор оёқ кийими йўқ, табиат берган имконият билан тоғу-тошларга сакрашаяпти, кўпам муаммо топавермагин энди!
-Биз молмидик-ки, худди ўшалардек бўлсак, кейин уларнинг оёқларида туёқлари бор.
-Лекин мен бунақа тоғларга чиқиб юрмаганман, қўрқаман, кел яхшиси аввал ўзимизни тайёрлаб олайлик, ҳар куни оз-оздан югуриб физкултура қилайлик, сўнгра кейинги йилларга бемалол тайёр бўлиб, оёқ кийимимизниям оволиб, тоққа чиқадиган мосламаларни ҳам сотиб олиб ҳеч бир муаммосиз чиқиб кетамиз дебди.
-Дўстим мен боримча, шу оёқларим билан тоққа чиқиб тушаман. Йўл-йўлакай сен айтган қўшимча физкултураларни ҳам қилиб олавераман.
-Майли, ўзинг биласан, лекин бу режанг нотўғри, дебди.

Бир йил ўтгач яна икки ўртоқ яна учрашиб қолишипти.
-Дўстим, нима бўлди, тоққа чиқишга тайёрмисан?
-Ҳар куни физкультура қиламан дейману, ҳеч қўлим тегмайди, ўзинг-чи, ўзинг нима қилдинг? Тоғингга чиқдингми? Нима фойда шу тоққа чиқишгаям шунча куч сарфлаш керакми?
-Ҳа, дўстим, мен ўша тоғнинг учигачаям чиқдим. Қарагин ўша тоғнинг учида бир меҳмонҳона ҳам қурдим. Ўша тоққа чиқмоқчи бўлганларга тоғ этагида оёқ кийим, мослама ҳам бериш керак деб тоғ этагига дўкон ҳам қурдим. Энди тоққа чиқсанг бўлади, дўстим, ҳеч қандай муаммо йўқ, оёқ кийим ҳам, тоққа чиқиш учун мослама ҳам бор энди.
-Тўғрисини айтсам, энди тоққа чиқишнинг қизиғи ҳам қолмапти, ҳаммасини тайёрлаб беришса, шундан ҳам бизнес қилишаётган бўлса, нима учун мен уларни бой қилиш учун оёқ кийим олиб, мосламаларга пул тўлашим керак?! Ўзи сен ҳам авлодинг ҳам шунақа уддабурон эдиларинг. Менинг гапимдан ҳафа бўлма дўстим, дўст ачитиб гапиради-да!
- Йўқ, нега мен сендан умуман ҳафа эмасман. Чунки сен менга омад калитини қўлимга тутқазган дўстимсан! Одамларга тоққа чиқиш учун қулайликлар яратилиши кераклигини айтиб берган қадрдонимсан.
Сен менга мингта тўсиқни кўрсатдинг. Мен эса мингта тўсиқни кўра олдим ва уни ечиш йўлларини қидириб бой бўлдим. Энди бойга пул тўламайман, дейсан-а!

Бойлик сизнинг фикларингизда, қандай фикрлайсиз шундай бой бўласиз.

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
1.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2022-09-21 16:00:06
Сизда, Кўпчилик бор жойлардан қўрқиш - СОЦИОФОБИЯ борми? Бўлса, қай даражада?

Буни аниқлаш учун ҳозироқ ОНЛАЙН ТEСТдан ўтинг

Тест манзили
https://psixiatr.uz/sotsiofobiyashkalasi/
https://psixiatr.uz/sotsiofobiyashkalasi/

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998908055580
Тел: +998909444612

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар
1.5K views13:00
Ochish/sharhlash