Get Mystery Box with random crypto!

​​ҲИССИЁТЛИ МУНОСАБАТ Инсон ўз кучини тежамкорона ишлатар эка | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​ҲИССИЁТЛИ МУНОСАБАТ

Инсон ўз кучини тежамкорона ишлатар экан, ортиқча ишни бажаришни истамайди. Мия бирор вазифани бажариш учун энг кўп ҳиссиёт берадиган ишни биринчи ўринга қўяди. Ҳиссиётлар ичида энг кучлилари ўз-ўзини сақлаб қолишга қаратилган ҳислардир. Таҳдид пайдо бўлганда, бу муаммони ечиш биринчи ўринга чиқади, қўрқув пайдо бўлиб, инсон курашишга ёки қочиб кетишга қарор қила бошлайди.

Кучли сувсизлик натижасида ваҳима пайдо бўлади ва бутун куч сув қидиришга қаратилади. Чириган меваларнинг қўланса ҳиди кўнгил айнишига сабаб бўлади ва бу ҳолат сабабли заҳарланишнинг олди олинади. Кучли ҳиссиётлар билан боғлиқ воқеалар таъсирида инсон тажриба орттиради ва кўп нарсаларга ўрганади.

Ҳиссиётлар хотирани фаоллаштиради. Оддий инсондан бир неча йил олдин бўлган воқеа-ҳодиса ҳақида сўрасак, у эслай олмаслиги мумкин, аммо ўз ҳаётидаги ҳиссиётлар билан боғлиқ бўлган хотираларни аниқ айта олади. Масалан, фарзандлар туғилиши, никоҳ қайд этилган кун, тўй маросими, бир жойдан иккинчи жойга кўчиш, иш жойини алмаштириш кабилар инсон хотирасидан ўчмайди. Сизнинг хотирангизда сиз эслаб қолишингиз керак бўлган маълумотлар сақланиб қолади ва сизга аҳамиятсиз маълумотлар оъчиб кетади.

«Мнемотехника»нинг учинчи қоидаси — ёдингизда сақламоқчи бўлган маълумотларингизга нисбатан ҳис-туйғу пайдо қилинг. Аввалги машқлардан маълумки, далада ҳеч ким оёғини чалиштириб столда ўтирмайди, бу ҳолатнинг мумкин эмаслигини билишимизнинг ўзи ҳам ёдда олиб қолишимизга кўмакчи ҳисни пайдо қилади. Сиз тўқиган ҳикоя қанчалик реалликдан йироқ ва кулгули бўИса, шунчалик хотирангизда муҳрланиши осон бўлади.

Ёдда сақлаш билан инсоннинг интеллектуал даражаси ўртасида боғлиқлик бўлиб, билим доираси қанчалик кучли бўлса, эсда олиб қолиш хусусияти ҳам шунчалик баланд бўлади. Янги ва янги билимларни эгаллашдан қўрқмаслик керак. Бошида бу бироз қийинчилик туғдириши мумкин, аммо кейинчалик сиз учун янги билимлар доирасида ўз кучингизни синашингиз осонлашаверади. Янги билимлар доираси сизнинг билимларингиздан қанчалик йироқ бўлса, сизнинг интеллектуал даражангиз, мантиқий фикрлаш доирангиз шунчалик ортиқ бўлади.

"ХОТИРА ВА УНУТИШ" номли китобидан кичик лавҳа

———— ————
— Барча турдаги психологик хизматлар;
— Психологдан Консультация олиш учун;
— Ваҳима, қўрқув, ёпишқоқ фикр, хавотирлар;
— Невротик депрессияларда бизга мурожаат қилинг!

Қўнғироқ қилинг!
Тел: +998909444612
Тел: +998908055580

АЛБАТТА, ДАВОЛАЙМИЗ!!!

Онлайн тестлар
——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————
PsixoMED (Instagram)
PsixoSCHOOL (Instagram)
——————————
YouTube канал
——————————
Расмий сайт
Онлайн китоб дўкон
——————————
Алоқа учун барча контактлар