Get Mystery Box with random crypto!

​​СИЗНИНГ АКСИНГИЗ БЎЛГАН ИНСОННИ СЕВАРМИДИНГИЗ? Ҳаётда икки | Zebiniso Ahmedova — psixolog blogi

​​СИЗНИНГ АКСИНГИЗ БЎЛГАН ИНСОННИ СЕВАРМИДИНГИЗ?

Ҳаётда икки хил табиатли инсонлар бир-бирини тўлдириш учун топишишади. Ҳар бир инсон ўзида етишмаётган қирраларни шакллантириш учун у шу етишмаётган қирраларини ўзида мужассам этган бошқа бир инсонни севиб қолади, Бу ҳам қонуният.
Ҳаёт сизга бераётган тўсиқлардан ўтишда сизда бўлмаган қирраларни сизга ёққан инсонлардан топасиз ҳамда уларни ходим, турмуш ўртоқ ва яқин дўст сифатида танлайсиз. Сиз кўп гапирадиган инсон бўлсангиз, сизни эшитувчи топилади ва у сизни, сиз эса уни севасиз.

Экстравертлар кўп гапиради, интровертлар уларни эшитади. Қарор қабул қиладиган инсонлар ўз фикрини айтишга шошади ва қабул қилувчилар бу қарорни қабул қилиш билан банд бўлади.

Ўз ички кучига таяниш табиий танланишнинг асосидир. Агар экстраверт ўз «маҳмадона-лиги»ни яширса, уни таниб олиш қийин бўлади.

Интроверт эса «камгаплиги»дан уялиб, узини бошқача тутса, у ўзини йўқотиб кўяди. Аммо ҳар бир инсонга «маҳмадона»лигидан азият чекканида, «жим» бўлишни хаётнинг ўзи ўргатади. «Камсуқум»лигидан доимо уялаверадиган интроверт ҳам ичидагини бир кунмас бир кун айтишни бошлайди.

Бу ҳам ҳаёт қонуни. «Сенинг маҳмадоналигинг мени уялтириб қўяди!» дейди она қизига. Шунда бу қиз ўз экстравертлигини сунъий равишда яширади. Агар ҳар бир одам ўз хақиқий қиёфаси, ҳарактерини саклаб колса, вазиятга мослашмасдан унга киришиш холати пайдо бўлади. Бу муносабат тизимини ичидаги тўфон пайдо қилади. Мослашиш эса муносабат тизимини тинчлантиради, муносабатлар ичида янгиликлар пайдо қилмайди.

Муносабатлар бир хил бўлиб қолаверади. Карама-қаршиликлар тортишуви ана шу пайтда пайдо бўлади. Саёҳатдан қўрқадиган инсон саёҳат қилишни мақсад қилган инсонни севишни бошлайди. Шу орқали саёҳатдан, самолётда учишдан қўрқмасликни ўрганади. Доим ишлайдиган инсон ўз муҳаббатини уйда ўтирган инсонга интилишида кўриши мумкин. Хаёт эса жуда ажойиб, уйда ўтирган хотиржам аёл доим ишлайдиган инсонни хушламаслиги ва мени уйига қамаб қўйди, деб ўзаро муносабатларда муаммо чиқариши ҳам мумкин. Доим саёхатда юрадиган эркин инсон самолётдан қўрқадиган одамнинг устидан кулиши эҳтимоли йўқ эмас. Мана шу пайтдан бошлаб муносабатларда муаммо бошланади.

#Китобдан_Лавҳа

"КЕЛИН ВА КУЁВ ТАНЛАШ САНЪАТИ" китобдан парча

——————————
Телеграм канал
Кўрсатиладиган хизматлар рўйхати
——————————