Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Telegram kanalining logotibi zafarbek_solijonov — Zafarbek Solijonov
Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.66K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 7

2023-07-01 16:43:46
Кечаги чиқарилган мурожаатимизга муносабат бўлди. Ўсаётган новда қутқарилди

@Zafarbek_Solijonov
13.8K views13:43
Ochish/sharhlash
2023-07-01 16:31:17 Тарих фақат фахрланиш учун ёзилмаслиги керак. Ўтган 25 йил фақат фахрландик, китоб ва кўчаларимизни мақтовларга тўлдириб ташладик. Натижа нима бўлди? Ёки тарихда бизга ёқадиган қисмларгина қолсинми? Ундан сабоқ олишниям ўрганиш лозим. Тарихда қилинган хатолар, унда яшаган хойинлар (иложи бўлса лавозим, унвонигача), нега бугунги техника даврида энг қолоқлар қаторида қолаётганимиз сабаби, ўша вақти кўп давлатларда саноат инқилоби бўлаётган вақтда бизда нималар муҳокама қилинган, саройларда нималар бўлган-у оддий одамлар нималар билан банд бўлган ва бошқалар ҳам изланилиши, ўрганилиши керак.

Кимдир бирор манбага асосланиб фикр айтса, ўша фикр муҳокама қилинсин, манбаси савол остига олинсин, ундан ишончлиси бўлса, ўшаниси ўртага ташлансин. Ўртада фактлар урушсин. Одамлар эмас. Энг тўғриси соғлом баҳсда аниқланмайдими? Соғлом дебатлар қилиб, икки тарафдан ҳам фаолларни чақириб, баҳслашсак ҳам бўлади, агар иккинчи тараф қочмаса. Соғлом дебатга қайси бирингиз тайёрсиз? Шу саволни ўзингизга бир бериб кўринг. Кейин гапирсангиз бўлади.

Ҳозир эса айримлар кийимга осилган, шахсиятга ўтган, соғлом инсонга, илм кишисига хос бўлмаган ҳар хил майда-чуйда гаплар билан банд. Охирги постларингиздан аёлларимиз ҳам уялиб кетаётгани бор гап. Балки аслингиз шундай бўлгандир, бошидан. Буниям тарихини ўргансак бўларкан. Фактга қарши факт бериш ўрнига ундан ташқари нима бўлса шуни қилиш билан бандсизлар. Эшитиш ҳақида юзлаб насиҳат қилганлар, ҳиссиёт ботқоғига ботиш билан овора. Бундан натижа чиқмаслиги эса бор гап. Ўйлаб кўринглар. Гап шу видео ҳақида.





@Zafarbek_Solijonov
15.8K views13:31
Ochish/sharhlash
2023-06-30 13:06:56
Яқинда Фарғонада бир тадбиркор ака билан гаплашиб қолгандим. Гапдан гап чиқиб, ойлик "доля" масаласида гапириб қолди. Ўша пайти туман прокурорига 500 доллар "доля" олиб кирган. Прокурор эса пулни олиб, тадбиркорнинг юзига отган — "санга ўтган сафар 1000 бўлди деганмидим?!" деб бақирган. Ўша прокурор кейинроқ қамалибам кетибди.

Ҳозир прокурорлар қанақа ака деб сўрасам, "камчилик йўқми ука, ноқонуний текширув бўлса ўзимга келинг дейди" деб жавоб берди. ЎзЛиДепнинг мана бундай креатив ролигида шу фикрлар ўз исботини топган. Ролик устида ижодкорлар роса меҳнат қилгани кўриниб турибди. Амалдаги ҳукумат мавжуд қийинчиликлардан чиқишда тадбиркорларни қаноти остига олаётгани таҳсинга лойиқ.

#Мирзиёев #сайлов2023 #ЎзЛиДеп

@Zafarbek_Solijonov
15.9K viewsedited  10:06
Ochish/sharhlash
2023-06-30 11:07:47
Ўсаман десангиз, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, 8-ҳудудидаги ("Ҳаёт" супермаркети ёни) манави новдадек ҳамма ер цементланган, афсуски

@Zafarbek_Solijonov
16.2K viewsedited  08:07
Ochish/sharhlash
2023-06-30 10:46:51
Бугун уйда муздек тарвуз билан подкаст кўришга нима етсин. Айниқса у молиявий билимларингиз ошишига бироз ёрдам берса, а?)

Бу галги подкастимизда жамоатчилик орасида ўз ўрнига эга, ўз ишининг усталари иқтисодчи Миркомил Холбоев ва Bankers.uz лойиҳаси асосчиси Исмоил Туроповлар билан банк, кредит, ислом молияси, субсидия ва бошқа фундаментал мавзуларда суҳбатлашдик.





@Zafarbek_Solijonov
16.2K views07:46
Ochish/sharhlash
2023-06-30 10:38:59
Японияда кафелардан бирининг ҳожатхонасига шундай аквариум ўрнатилган.

@Zafarbek_Solijonov
16.3K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-06-11 09:10:19 Жамият, тараққиёт таназзулига етаклайдиган ёт ғоялар очиқ майдонда ва ўзига тенг, амалда синов, тажрибадан ўтган рақиби томонидан янчиб ташланиши керак. Ўлигини ҳамма кўриши зарур. Уларга қарши кучдан фойдаланиш натижа бермайди. Кейинроқ ўша ғоя инсонлар онггида тараққиётга етаклайдиган энг тўғри ғоя бўлгани, шу сабабли узоқ йиллар эзилиб келгани акс этаверади. Қизиқиш кескин ортиб кетиш эҳтимоли ҳам кўп. Жабрдийдадек кўрилаверади. Бекорга ғояга қарши ғоя дейилмаган. Энг тўғриси шу аслида.

Бунинг учун давлат соғлом рақобат муҳитини яратиши, тенг имкониятлар бериб, бир томон иккинчи томонга куч ишлатишига тўсқинлик қилиб турса, қонунлар назоратини амалга оширса етади. Давлат бундай соғлом курашлар ташкил қилишдан қочса, бутун масъулиятни зиммасига олиб, "меники тўғри" принципида давом этса, яхшироқ манзилларга ҳали бери етиб боролмайди. Буни тарих кўп бора исботлаган. Китоб варақлаш кифоя.

@Zafarbek_Solijonov
6.3K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:59:35
Тошкент шаҳрини Назарбек шаҳарчаси билан боғловчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Салкам 1 километрлик узунликдаги кўприк қурилиши 2021 йил охирида бошланган эди. Йўл ўтказгич қурилиши натижасида поезд ва автомобиллар йўллари кесишуви сабаб ҳосил бўладиган тирбандликларга барҳам берилди. Расмийларга кўра, иншоот қурилишига 113 миллиард сўм сарфланган.

Манба

@Zafarbek_Solijonov
6.6K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:49:07
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги "Вазирга мурожаат" лойиҳасини давом эттирмоқда. Бу сафар ҳам Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова порталга юборилган саволларга жавоб қайтарган. Ходимларнинг бу каби ҳуқуқий онггини оширишга хизмат қиладиган лойиҳаларни олқишлайман.

Сизда ҳам мурожаат ёки ташаббус бўлса, http://vazir.uzedu.uz га йўлланг.

@Zafarbek_Solijonov
6.4K views05:49
Ochish/sharhlash
2023-06-09 19:30:56 #VisionPro
Киноларда кўрган фантастик ҳодисаларни реал ҳаётга кўчириб бериши мумкин бўлган Apple Vision Pro кўзойнаклари ҳақида мана бу ерда яхши видео тайёрланибди.

Видеода кўзойнакнинг барча деталларини эринмасдан тушунтириб ўтилган экан. Видеони кўриб Кўзойнакни таққандек бўласиз, ишонаверинг…))



8.1K views16:30
Ochish/sharhlash