Get Mystery Box with random crypto!

Видеода мигрантлар сони урғуланиши орқали Кремль босимини ҳис | Zafarbek Solijonov

Видеода мигрантлар сони урғуланиши орқали Кремль босимини ҳис қилиш мумкин. Уларнинг аксари эса аввалги ва ҳозирги ҳукумат хатоларининг ҳосиласи холос. Давлатчилик мустаҳкамланиши, фуқаролик жамияти ривожланиши, коррупция даражаси кескин камайишига хизмат қилувчи ва шу каби бошқа муҳим лойиҳалар ижроси ҳалиям пайсалга солиняпти. Бу эса босқинчи буюк давлатлар фойдасига хизмат қилаверади. Улар хоҳлаган кайфиятини кўрсатаверади.

Иккинчидан, эртага рус босқинчилари бостириб келса, дарвозани очиб берадиган сотқинлар юз минглаб топилса керак. Кремль тарғибот машинаси Ўзбекистонга ҳам узатиладиган телеканалларда айланиб ётибди. Ҳукумат на уларни тақиқлади, на қарши муқобил платформа яратди, на шу каби тарғиботга қарши муносабат берадиган, ҳақиқатни кўрсатадиган фаолларни қўллади. Депутатлар қаердаги бир шахснинг фикрига муносабат беришдан кўра муҳим саволларни ўзимизникиларга қаратсин. "Рус элчиси чақирилиб муносабат сўралади", "Нота юборилади", ҳммм, шунчалик романтикмисиз?)

@Zafarbek_Solijonov