Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.82K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2023-09-11 10:23:26Келажак учун қайғуриш

Интернетда тилладан қилинган ош, шашликлар акс этган видеоларни кўрдим. Одамлар бир порция овқат учун бир қанча маблағини аямаяпти. Бироқ жамиятимиз аҳволи ҳавас қиларли даражадамас. Тўғри, пул уники, хоҳлаганини қилсин. Лекин келажак авлодни ўйлаш, қайғуриш бошқача бўларкан. Шу кунларда Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт: мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" асаридан ўқиганларим мени фикрлашга чорламоқда.

1999 йилда "New York Times" газетаси бутун умри давомида Миссисипи штатидаги Ҳаттисбургда кир ювувчи бўлиб ишлаган, 91 ёшида вафот этган Осеола Маккартига бағишланган таъзияномани эълон қилди. Маккарти хоним анжомлари кам, фақатгина битта канални кўрсатувчи оқ-қора телевизори бор кичкина уйда ёлғиз яшаб ўтди. Лекин у асло камбағал эмасди. Қизиғи шундаки, Осеола Маккарти ўз ўлимидан 4 йил аввал молиявий шароити ночор талабалар ўқишига имкон яратиш мақсадида Жанубий Миссисипи университетига (ўзи университетда ўқимаган) 150 000 доллар хайрия қилган.

Маккарти хоним умрининг сўнггини комфортда ўтказса ҳам бўларди. Қиммат пляжларда камёб коктейллар билан. Аммо у фойдалироқ йўлни танлади. Келажакка ҳисса қўшди. Шунча маблағни бериб юбориш осон эмас. Аммо у шу йўлни танлади. Шу каби воқеаларга дуч келганим сари Америка бир кунда қурилиб қолмагани, илм ва унга сарфланган ҳар қандай инвестиция ўша жамият фойдасига ишлашини янада тушуниб етяпман. Бизга ҳам шундай қаҳрамонлар керак.

@Zafarbek_Solijonov
17.6K views07:23
Ochish/sharhlash
2023-09-10 11:13:22
Жамиятимизда "ўқиб олим бўлармидинг?" деган бир тийинга қиммат стереотип бор. Замон шуни кўрсатмоқдаки ҳатто энг қуйи касбларда ҳам илм талаб қилинади. Илмини олсанг, мевасиниям терасан. Буни ҳозирги ёшларимиз, бўлғуси олим ёшларимиз мисолида кўряпмиз. Кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан халқаро олимпиада совриндорларига пул ва совғалари тарқатилди.

Нуфузли халкаро олимпиадалар ғолибларига 1 млрд 89 миллион сўм, ўқитувчиларига 875 миллион, минтақавий халқаро олимпиадалар ғолибларига 130 миллион пул мукофоти ва қимматбахо совғалар, ўқитувчиларига 593 миллион, жами 2 млрд 686 миллион сўм эгаларига улашилди. Ўқиган хор бўлмасканми? Янги ўқув мавсуми сизлар учун янги имконият бўлсин.

@Zafarbek_Solijonov
13.0K views08:13
Ochish/sharhlash
2023-09-07 08:15:09
Ўзбекистонга дунё олимларини чорлайдиган конференцияларни қўллаб келганман. Улардан нималардир ўрганамиз, амалиётга қўллашимиз мумкин. Тошкентда илк бор "Diffusion Fundamentals-X" халқаро илмий конференцияси бошланди. Тадбирни ПА Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов, вазир Ҳилола Умарова очиб берди. Нуфузини тушундингиз, менимча.

Конференцияда Британия, АҚШ, Германия, Франция, Австрия каби давлатлардан келган 25 нафар университет президентлари, олимлар ҳамда профессорлар қатнашмоқда. Бу ўзимизнинг олимларга ўзларининг илмий-тадқиқот ишларини халқаро миқёсдаги олимлар билан муҳокама қилиши учун катта имконият ҳисобланади.

@Zafarbek_Solijonov
13.5K views05:15
Ochish/sharhlash
2023-09-06 13:35:59 Кечаги қонун лойиҳаси фонида интернетда айрим иккиюзламачи тўда пайдо бўлибди. Кулгили. Жумласи оддий: "вой-дод, демократия қани?" Демократия ҳақида фундаментал тушунчаси бўлмаган бу шахслар ўтган йилларда юбка кийган аёлларнинг устидан қотди, миясидаги "дўзах"ига отди, яқинларига даюс тамғасини ёпиштирди, рақсга тушган, фикрини палакатларга ёзганларни виртуал сазойи қилди. Уларга бўлган ҳар қандай кибербуллингни қўллади. Ўткир Ҳошимов тарифи билан айтганда, демократия меваларини чинқироқ маймунлардек биринчи бўлиб еб кўришди. Гарчи демократияни куфр деб келишган бўлса ҳам. Энди эса демократия эсига тушиб қолибди.

Демократиянинг асосий талабларидан бири шуки, ўзим англаганим, кўпчиликнинг ҳуқуқлари ҳам, камчиликники ҳам ҳурмат қилинишидир. Қонун тақиқламаса бўлди (ўзгарувчан қонунлар алоҳида масала). Соддароқ айтай, ҳар бир юбкали енгилтакмас, ҳар бир ҳижобли террористмас. Буни Туркияга борадиган, сайловигача роҳатланиб кузатадиганлар тушуниши керак эди, гарчи бу давлат ҳам идеал бўлмасада.

Яна бир жойи бор. Нозик. Агар қайсидир қонунан тақиқланмаган тоифа, масалан феминистлар, ҳуқуқларини талаб қиляпти, тарғиботи билан банд ва бу тоифа сизга ёқмайди ёки ғоянгизга мосмас, шу вақтда сиз камида сукут сақлашингиз керак. Унинг ҳуқуқларини ҳурмат қилишингиз шарт, қўлламасангиз ҳам. Ғояси нотўғри бўлса, сиз учун идеал бўлмаса, одоб доирасида баҳслашинг. Шахсиятга ўтиб, "эркак кишидан нафратланади", "бунга эр керак" ва шунга ўхшаган гаплар гапирмай. Яна қайтараман, демократия ё ҳаммага бўлади, ёки ҳеч кимга. Ортга қайтишда эса куч энг катта қатламга кўрсатилади, қолганлар жимгина хулоса қилиб олиши учун. Ўзингизга келгандагина "демократия!" деб бақириб, қолган пайт ҳаммага тупуришингиз аҳмоқлигингиздан.

@Zafarbek_Solijonov
21.2K viewsedited  10:35
Ochish/sharhlash
2023-09-05 14:20:57 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни иккинчи ўқишда кўриб чиқмоқда.

Унга кўра:

миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб бир тоифа фуқароларнинг бошқа тоифа фуқаролардан устунлигини ёки нуқсонли эканлигини тарғиб қилганлик, никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилганлик, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

жамоат жойларида шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда бўлганлик учун маъмурий жавобгарлик чораси киритилмоқда. Бунда жавобгарликни истисно қилувчи ҳолат сифатида тиббий кўрсатма асосида ёки меҳнат ва хизмат фаолияти билан боғлиқ ҳолатларда ёхуд йўл-транспорт ҳаракатида хавфсизликни таъминлаш учун кийиладиган махсус бош-кийимда ёки спорт ва маданий тадбирлар пайтида уларнинг иштирокчилари томонидан, шунингдек, қонунчиликда рухсат этилган бошқа ҳолатларда юзини тўсган ҳолда бўлиш ҳолати белгиланмоқда.

Қонун депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

@Zafarbek_Solijonov
17.9K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-08-24 17:32:29
Президент Шавкат Мирзиёев 22-23 август кунлари Озарбайжон Республикасига давлат ташрифи билан бўлиб қайтди. Икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлган музокара ва мулоҳазаларни ОАВ ва блогерларнинг саҳифаларидан ўқиб, бохабар бўлганингиз аниқ. Хабарлар орасида парламент вакиллари - депутатларнинг муносабатларини ҳам учратиш мумкин.

Мени эътиборимни тортган жиҳат тармоқларда депутатларнинг twitter'да давлат ташрифидаги янгиликлар ҳақида берган муносабати эмас, балки уларни twitter ёки бошқа ижтимоий тармоқларда фаоллашаётгани бўлди.

Биласиз амалдор ва сиёсатчиларни ижтимоий тармоқларда доим ҳам фаол равишда кўрмаймиз. Охирги вақтларда эса депутатларнинг тармоқларда фаоллашгани эса қувонарли ҳол.

Халқ вакиллари бугун халққа янада яқин бўлиши, тармоқ фойдаланувчиларининг фикрлари билан танишиб, керак бўлса қонун лойиҳаларига таклифлар тайёрлаши жамоатчилик учун фақат фойда бўлади.

@Zafarbek_Solijonov
14.0K views14:32
Ochish/sharhlash
2023-08-23 17:29:03
СССР, АҚШ ва Хитойдан кейин ҳиндлар ҳам буни уддалади. Улар ҳам "Викрам" номли аппаратини Ой сиртига муваффақиятли қўндирди. Икки кун олдин русларники муваффақиятсизликка учраганди.

@Zafarbek_Solijonov
16.1K viewsedited  14:29
Ochish/sharhlash
2023-07-03 18:05:28 Бунинг сабаби битта — бу кадрлар мурожаатларга беэътибор, инсон қадри нималигини тушунмайди, шаблонда жавоб ёзавериб ўрганиб қолган.

@Zafarbek_Solijonov
5.5K views15:05
Ochish/sharhlash
2023-07-03 17:57:46
Ўзбекистон Республикаси Олий суди мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи С.Ходжамуратов мурожаатга жавоб хати ёзиб, 12 йил аввал вафот этган фуқаро қамоқдалигига ишора қилди. Ҳамда у суд ҳукмидан норози бўлса, жазони ижро этиш калонияси орқали шикоят қилиши мумкинлигини билдирди.

Бу ҳақда фарғоналик журналист Шарифа Мурод Facebook’даги саҳифасида маълум қилди. Журналист Шарифа Мурод Олий суд масъули жавобидаги Ўлмасой Тўхтабоева 2012 йил вафот этиб кетганини ёзиб, унинг ўлим гувоҳномасини ҳам илова қилади.

@Zafarbek_Solijonov
6.0K viewsedited  14:57
Ochish/sharhlash
2023-07-03 17:44:54 Қайси тараф бўлмасин, ҳақ ё ноҳақ, ақлий баҳсдаги рақибини «давлатга таҳдид, ташқи душман фитнаси» деган қартасини ташладими, ютқазганлигини тан олди ҳисоб. Чунки у баҳсда ҳақиқат очилиши ёки рақибнинг илмий енгилишини истамади, балки ўзга тарфнинг йўқ бўлиб кетишини, қамалишини, овози ўчишини истади. Ҳақиқат эса бундай пасткашликка мухтож эмас эди. Чақимчи-доносчилар ҳеч қачон барака топмайди. Шуни тарихдан кўришмаган бўлса, демак тарихдан ҳеч вақо олишмабти.

Жамшид Муслимов

@Zafarbek_Solijonov
6.3K views14:44
Ochish/sharhlash