Get Mystery Box with random crypto!

“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ёшларга нима беряпти? “Ё | Zafarbek Solijonov

“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танлови ёшларга нима беряпти?

“Ёшлар овози” – Бўзатов FEST танловида бу йил 248 мингдан ортиқ ёшлар қамраб олинибди. Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказиладиган ушбу танловнинг мухлиси сифатида бу лойиҳа ёшларга нима бераётгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтаман.

Биринчидан, танловнинг илк босқичи бутун республикада мавжуд ҳар битта маҳаллада ўтказилади. Яъни энг чекка ҳудуддаги ёш ҳам, энг марказдагиси ҳам эътибордан четда қолмайди – барча йигит-қизлар қатнашишига тенг имконият яратилган.

Иккинчидан, муносиб рағбат. Танловда ҳар бир йўналиш ва ёш тоифасида республика босқичида 1-ўринга 50 млн сўм, 2-ўринга 30 млн сўм ҳамда 3-ўринга 20 млн сўм пул мукофоти топширилади. Қолган барча республика босқичи иштирокчилари эса 10 млн сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантирилади. Мендаги маълумотга кўра, бу йилги мукофот фонди 2,5 млрд сўмни ташкил этган.

Учинчидан, халқаро майдонга чиқиш кўприги вазифасини ўтаяпти. Масалан, “Бўзатов ёшлар овози 2022 йил” танловида 1-ўринни қўлга киритган 12 нафар иқтидорли ёш 2023 йил 17-28 май кунлари Италия давлатида малака ошириб, “Ўзбекистон маданияти” ҳафталигида концерт дастурлари билан иштирок этишди.

Тўртинчидан, бутун Ўзбекистон олдида шу танлов орқали ўз истеъдодини кўрсатган, республика босқичида ғолиб бўлган ёшлардан бугунги кунга қадар, 1 нафари “Шуҳрат” медали, 3 нафари “Келажак бунёдкори” медали, 2 нафари “Ниҳол” мукофоти билан тақдирланди.

@Zafarbek_Solijonov