Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.82K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 6

2023-06-30 13:06:56
Яқинда Фарғонада бир тадбиркор ака билан гаплашиб қолгандим. Гапдан гап чиқиб, ойлик "доля" масаласида гапириб қолди. Ўша пайти туман прокурорига 500 доллар "доля" олиб кирган. Прокурор эса пулни олиб, тадбиркорнинг юзига отган — "санга ўтган сафар 1000 бўлди деганмидим?!" деб бақирган. Ўша прокурор кейинроқ қамалибам кетибди.

Ҳозир прокурорлар қанақа ака деб сўрасам, "камчилик йўқми ука, ноқонуний текширув бўлса ўзимга келинг дейди" деб жавоб берди. ЎзЛиДепнинг мана бундай креатив ролигида шу фикрлар ўз исботини топган. Ролик устида ижодкорлар роса меҳнат қилгани кўриниб турибди. Амалдаги ҳукумат мавжуд қийинчиликлардан чиқишда тадбиркорларни қаноти остига олаётгани таҳсинга лойиқ.

#Мирзиёев #сайлов2023 #ЎзЛиДеп

@Zafarbek_Solijonov
15.9K viewsedited  10:06
Ochish/sharhlash
2023-06-30 11:07:47
Ўсаман десангиз, Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт тумани, 8-ҳудудидаги ("Ҳаёт" супермаркети ёни) манави новдадек ҳамма ер цементланган, афсуски

@Zafarbek_Solijonov
16.2K viewsedited  08:07
Ochish/sharhlash
2023-06-30 10:46:51
Бугун уйда муздек тарвуз билан подкаст кўришга нима етсин. Айниқса у молиявий билимларингиз ошишига бироз ёрдам берса, а?)

Бу галги подкастимизда жамоатчилик орасида ўз ўрнига эга, ўз ишининг усталари иқтисодчи Миркомил Холбоев ва Bankers.uz лойиҳаси асосчиси Исмоил Туроповлар билан банк, кредит, ислом молияси, субсидия ва бошқа фундаментал мавзуларда суҳбатлашдик.





@Zafarbek_Solijonov
16.2K views07:46
Ochish/sharhlash
2023-06-30 10:38:59
Японияда кафелардан бирининг ҳожатхонасига шундай аквариум ўрнатилган.

@Zafarbek_Solijonov
16.3K views07:38
Ochish/sharhlash
2023-06-11 09:10:19 Жамият, тараққиёт таназзулига етаклайдиган ёт ғоялар очиқ майдонда ва ўзига тенг, амалда синов, тажрибадан ўтган рақиби томонидан янчиб ташланиши керак. Ўлигини ҳамма кўриши зарур. Уларга қарши кучдан фойдаланиш натижа бермайди. Кейинроқ ўша ғоя инсонлар онггида тараққиётга етаклайдиган энг тўғри ғоя бўлгани, шу сабабли узоқ йиллар эзилиб келгани акс этаверади. Қизиқиш кескин ортиб кетиш эҳтимоли ҳам кўп. Жабрдийдадек кўрилаверади. Бекорга ғояга қарши ғоя дейилмаган. Энг тўғриси шу аслида.

Бунинг учун давлат соғлом рақобат муҳитини яратиши, тенг имкониятлар бериб, бир томон иккинчи томонга куч ишлатишига тўсқинлик қилиб турса, қонунлар назоратини амалга оширса етади. Давлат бундай соғлом курашлар ташкил қилишдан қочса, бутун масъулиятни зиммасига олиб, "меники тўғри" принципида давом этса, яхшироқ манзилларга ҳали бери етиб боролмайди. Буни тарих кўп бора исботлаган. Китоб варақлаш кифоя.

@Zafarbek_Solijonov
6.3K viewsedited  06:10
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:59:35
Тошкент шаҳрини Назарбек шаҳарчаси билан боғловчи йўл ўтказгич фойдаланишга топширилди

Салкам 1 километрлик узунликдаги кўприк қурилиши 2021 йил охирида бошланган эди. Йўл ўтказгич қурилиши натижасида поезд ва автомобиллар йўллари кесишуви сабаб ҳосил бўладиган тирбандликларга барҳам берилди. Расмийларга кўра, иншоот қурилишига 113 миллиард сўм сарфланган.

Манба

@Zafarbek_Solijonov
6.6K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2023-06-11 08:49:07
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги "Вазирга мурожаат" лойиҳасини давом эттирмоқда. Бу сафар ҳам Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова порталга юборилган саволларга жавоб қайтарган. Ходимларнинг бу каби ҳуқуқий онггини оширишга хизмат қиладиган лойиҳаларни олқишлайман.

Сизда ҳам мурожаат ёки ташаббус бўлса, http://vazir.uzedu.uz га йўлланг.

@Zafarbek_Solijonov
6.4K views05:49
Ochish/sharhlash
2023-06-09 19:30:56 #VisionPro
Киноларда кўрган фантастик ҳодисаларни реал ҳаётга кўчириб бериши мумкин бўлган Apple Vision Pro кўзойнаклари ҳақида мана бу ерда яхши видео тайёрланибди.

Видеода кўзойнакнинг барча деталларини эринмасдан тушунтириб ўтилган экан. Видеони кўриб Кўзойнакни таққандек бўласиз, ишонаверинг…))



8.1K views16:30
Ochish/sharhlash
2023-06-09 19:20:43
Самарқанд сайёҳлик маркази нафақат ўзимизникиларнинг, балки чет эллик туристларининг ҳам эътиборини тортиб келмоқда. Euronews телеканали мухбири марказ меҳмонхоналарида қандай дам олиш мумкинлиги ва туризмни ташкил қилиш бўйича ўз таклифларини берди. Унинг мавжуд ва келгуси потенциалини кўрсатган.

Юқоридаги видеода сайёҳлик марказида ҳақиқий дам олиш учун яратилган шароитлар ҳақида гапирилган. Самарқанд сайёҳлик марказига ҳали ҳам бормадингизми? Унда умрингиз ўтяпти, фурсатдан фойдаланинг.

@Zafarbek_Solijonov
8.1K views16:20
Ochish/sharhlash
2023-06-09 19:07:11 Давлат хизматлари бўйича тушумларнинг 1 млрд сўмдан ортиғи ўзлаштирилгани маълум бўлди

Собиқ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар ва Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариши лозим бўлган 1,2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ўзлаштириб юборилган. Адлия вазирлиги бу пуллар аҳолига тўлиқ қайтарилгани, 7 нафар ходим лавозимидан озод қилиниб, иш прокуратурага юборилганини маълум қилди.

Манба

P.S. Вазирлик матбуот котиби алоҳида боғланиб маълумот эски экани ва айнан вазирлик аудити барчасини бошидан назорат қилганини айтди.

@Zafarbek_Solijonov
8.2K viewsedited  16:07
Ochish/sharhlash