Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.82K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2023-05-22 07:37:30 Ҳилола Умарова жамоаси олдида ҳам, жойларда хизмат сафарида юрганида ҳам энг диққат қаратадиган мавзуларидан бири ўша классик муаммо — пул йиғди-йиғдилари. Айрим мудирлар "кимларнидир" босими билан шу каби хатоларга йўл қўйиб туради. Шу каби ҳолатларга вазирлик қуйидаги огоҳлантириш билан чиқмоқда:

"Мактабгача таълим ташкилотларида таъмирлаш, турли тадбирлар (хайр боғча) ва байрамлар учун пул йиғиш қатъиян ман этилади!". Агар болангиз тарбияланаётган боғчада шу каби ишларга кўзингиз тушса, (71) 207-04-07 ишонч рақамига боғланинг. Хабарни боғча опалари бўлган умумий телеграм гуруҳларга ташлаб қўйинг.

@Zafarbek_Solijonov
5.0K views04:37
Ochish/sharhlash
2023-05-21 21:20:33 Ўзбек тилида каналлар анча кўпайиб қолди. Шахсан ўзим доим ўқиб турадиган каналларимнинг рўйхати сизга қизиқ бўлса, улар қуйидаги:

Техноплов - технологиялар дунёсида рўй бераётган ҳодисаларга, ана шу технологиялар ҳақида тинмай контент яратадиган Саадулла Абдуллаев тарафидан бериладиган шахсий фикрдар ва янгиликлар.

Alimoff – таниқли блогер Нурбек Алимов канали. Ёзган ҳар бир постида интеллекти сезилиб туради. Юморларини тушуниш учун гоҳида кўп китоб ўқиган ёки кино кўрган бўлиш керак. Анжанча шева унсури бўёқдорликни кучайтиради. Истаса ўткир критика, истаса қизиқарли тарих, истаса олма пўчоғи ҳақида ёзади. Нима ёзишини билбўмеди. Зерикмайсиз!

Сусамбил - фэнтези дунёсининг муҳлислигини матн кўринишида ҳам исботлаб турадиган Нодир ака. Смартфон экранида экскалибур қиличи билан ёзади.

Teacher Azam - инглиз тилини жамиятдаги адолатсизлик ва коррупция ҳолатлари орқали ўргатадиган ва сочи кимйо моддаларидан иборат бўлган Азам Қаҳрамонийнинг канали.

Наноузбек - Технопловдан бўлиниб, технологиялар ҳақида мустақил равишда, мустақил фикр юритадиган Фариз Абдураимовнинг канали

Ғазна - Дата-журналист Нодирбек Нортўраевнинг канали. Давлат пуллари нимага сарфланаётгани, ким қандай ўйин қилаётгани, статистика ва ҳужжатларни осон тилда тушунтириб беради

Plossla - Ҳар бир инсон қайсидир маънода Ploss - шу шиор остида йиғилган ёшлар атрофда бўлаётган воқеаларга ўзининг муносабатини мем кўринишида ёритиб боради. Бу ерда мем сизни нафақат кулдириши, балки йиғлатиши ҳам мумкин

Кундузий - ютубда жуда ақлли ва жамиятга таъсир қиладиган видеолар олиб, телеграмда ўз чиройини мақтаб, севги хақида фикрлайдиган Хафиз Кундузиевич

Habikatura – Ўзбекистондаги саноқли карикатурачилардан бири. Воқеалар ва трендларга реакцияси ҳайратланарли. Чизганларини томоша қилиб, “Ёмон қибдию”, девормасангиз, ҳисобмас. Фақат у учун сиз ҳам трендда бўлишингиз керак!

"Асанов формати" - ўзбек тилидаги илмий-оммабоп канал. Канал муаллифи - филология бўйича фалсафа доктори Эльдар Асанов тил, антропология, тарих, шунингдек, бугунги ижтимоий ва сиёсий ҳаёт ҳақида теша тегмаган гапларни ёзиб боради. Шунингдек, яхши китоблардан, кинолардан тавсия қилиб боради.

Зафарбек Солижонов - Коррупционер ҳоким-у вазирлар кушандаси, каналида энг сўнгги инсайд хабар ва бепул юридик маслаҳатлар бериб борадиган ҳуқуқшунос блоги. "Дўстлари" Зафарелло деб ҳам чақиришади.

Allaev Uz – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради.

Файзбоғ – блогер Темур Маликнинг канали. Каналда Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти кенг ёритиб борилади, кун тартибидаги янгиликлар келтирилади, улар ўткир танқид, таҳлил ва қизиқарли мемлар билан бойитилади.

Баходир Ахмедов – ўзининг амалиётидаги тажрибаларидан келиб чиқиб маслаҳатлар берувчи адвокат. Бундан ташқари, каналда айни вақтда юртдаги суд-ҳуқуқ соҳасидаги “ёниб“ турган масалалардан хабардор бўлиб боришингиз, мурожаат йўллашингиз ҳам мумкин. Адвокат, ома ижтимоий-сиёсий масалаларни ўткир ҳазил остига олиб қолишиям мумкин.
6.3K views18:20
Ochish/sharhlash
2023-05-21 14:20:31 Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовни дунёқараши кенг, ўзига яраша билим ва тажрибасига эга мутахассис сифатида ҳурмат қиламан. Вазиримиз 5 та АҚШ президентлари ва 70 дан ортиқ Нобел совриндорлари таҳсил олган, энг нуфузли олийгоҳ — Йел (Yale)ни тамомлаган. Аммо Шерзод аканинг айнан Хитой, сўз эркинлиги масаласидаги фикрларига эътирозим бор. Биринчидан, Хитой танлаган тараққият моделининг ўзи тепа учун хавф. Улар унамайди. Хитойда 2000 йилларнинг ўзидагина 10 мингдан ортиқ коррупционер отиб ташланган. Энди бир ўзимизга қаранг. Ким ўзи, оиласи, ўғил-қиз, куёв-келинини оттиришга тайёр? Ҳар ерда непотизм бўлиб ётибди. Бунга энг аввало улар унамайди. Хитой моделини жорий этишнинг эса бусиз иложи йўқ. Уларни қўрқитманг)

Иккинчидан, сўз эркинлиги муқаддас қадрият ҳисобланади. Усиз манаман деган моделингиз ишлаши давомийлигини ҳам сақлаб туролмайсиз. Бу масалада буюк давлатлар ўтмишига қарашимиз кифоя. Айнан бугунги Хитой ҳам ғарб технологиялари асосида ривожланишга яққол мисол бўла олади, аслида. Ғарбда эса барчаси сўз эркинлигига хизмат қилади, унинг майдонида ривожланади. У восита эмас, қадрият. Уйғур мусулмонларини эътиқод эркинлиги учун эзиб келаётган Хитой моделини бизнинг мусулмон миллат ёқламаслигиям турган гап. Аммо бу масалада ҳам айнан сиз таълим олган ғарб гапириб келмоқда. Ҳатто миллионлаган мусулмонлари бор давлатлар ҳам сукут сақлаётган бир вазиятда.

Ўйлайманки, сиздаги "Буюк аждар эйфорияси" ҳам вақтинчалик. Ўтиб кетадиган ҳиссиёт. Сўз эркинлигининг қанчалар муқаддас тушунча экани, унинг ўрнини ҳеч нарса эгаллай олмаслиги, тараққиётнинг муҳим омилларидан бирилиги ҳақидаги билимларингиз яна эсга тушишини истардик. Ишқилиб тузумга мослашиб кетмаган бўлинг. Яна тараққиёт учун сўз эркинлиги қурбон бўлиши керак деган жойи ҳам йўқ. Бошқа томондан фақатгина техникалар ривожланиши ҳам тараққиёт эмас. Бизга ҳар нарсага кўнадиган, осон бошқариладиган роботлар эмас, бизга ҳақиқий инсонлар жамоаси керак. Шундагина нормал жамият қура оламиз.

@Zafarbek_Solijonov
8.9K views11:20
Ochish/sharhlash
2023-05-21 14:16:54
Ғарбдаги кўпчилик сиёсий сўз эркинлиги ва олабайроқни тарғиб қилиш каби ғарб қадриятларини қўлламайдиган ва давлат кучли назоратга эга бўлган мамлакатларда инновация бўлмайди деган ғояни бошқаларга сингдиришга ҳаракат қилаётган вақтда айнан Хитойда инновациянинг ривожланиш натижалари, ушбу 2 та ғарб қадриятларини сўзсиз қабул қилиш ривожланишнинг ягона йўли эмаслигини кўрсатади.

Кўпчилик ғарб давлатларини кўрган инсон сифатида яқинда Хитойга борганимда ривожланиш ва инновация бўйича Хитой нафақат орқада эмаслиги, балки кўпчилик иқтисодий ривожланган давлатлардан анча олдинда эканлигига гувоҳ бўлдим. (Масалан, Шэньчжэнь шаҳрида кўчада юрганда АҚШга нисбатан тезюрар темир йўллар кўплиги ёки электр автомобиллар кўплигининг ўзи ҳам бунга бир мисол бўла олади).

Оддий битта Хуавей компанисида 200 минг ходимларининг ярмидан кўпи, яъни 120 минг атрофида айнан илмий ишлар билан шуғулланишаркан. Умуман илмий ходимлар сони бўйича Хитой АҚШдан биринчиликни олганига анча бўлибди (расмга қаранг), яқин орада умумий R&Dга харажат бўйича ҳам ўтиб кетади. Инновация бўйича АҚШдаги таҳлилий марказ томонидан ёзилган мақолада буни батафсил ўқиса бўлади: https://itif.org/publications/2023/01/23/wake-up-america-china-is-overtaking-the-united-states-in-innovation-capacity/

Ўз қадриятларимизни сақлаб қолган ҳолда иқтисодиётимизни ривожлантириш устида ҳаракат қиларканмиз, албатта нафақат ғарб, балки бу каби шарқ давлатларининг тажрибасини ҳам ўрганиб боришимиз зарур бўлади.
7.4K views11:16
Ochish/sharhlash
2023-05-21 10:56:12 Хушнуд аканинг гапларини юз фоиз қўллаб-қувватлайман. Ҳар қандай сайловда қанчалик фаоллигимизни кўрсатсак, бизни бошқараётганларни шунча кўп ўйлантирамиз, халқимиз фойдасига. Туркиядаги сайловларнимас, ўзимизни кўпроқ ўрганайлик, кузатайлик. Чўнтагимиздаги пулни нимага сарфлашни ўзимиз ҳал қилайлик. Керак бўлса, маҳаллий кенгаш сессияларига бориб, эркин кузатувчи сифатида келдим деб айтайлик. Ҳа деса, сессияларни тўғридан-тўғри эфирга узатиш бўйича президент ҳужжатини ижро қилмаяпсизлар, шунга ўзимиз келавердик деяйлик.

@Zafarbek_Solijonov
8.9K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2023-05-21 10:48:21
Бефарқ бўлмаганлар албатта кўрсин!

Бюджет пули тақсимоти
:

92% / 8% = мансабдорлар / халқ

Минбар кўрсатувининг ушбу сонидан сўнг, "Минбар" ёпиладиган бўлибди, дейишмоқда.

Агар шундай бўлса, демак бетоқатлик ва цензура энг чўққида, янги конституциядаги цензурага йўл қўймаслик кафолати эса бурчакка улоқтирилган бўлади.

@r_kusherbayev
7.0K views07:48
Ochish/sharhlash
2023-05-20 11:44:38 Охирги вақтлар диндор қатлам фаолларининг ижтимоий тармоқлардаги айрим ёзишмаларига кўзим тушяпти. Уларда "судга берайлик, яхши адвокатлар ёллайлик, давлат қонуний жазо берсин, киберхавфсизликка ёзайлик, топиб беришар" каби комментлар ёзилган. Ўзи шундай бўлиши ҳам шарт. "Ўлдириш, сўйиш керак" деб ҳақорат, туҳмат, "самосуд" қиладиган радикаллардан кўра, мана шундай диндор қатламни ҳурмат қиламан. Дин инсоннинг ўта шахсий иши. Уни камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ўрнига ҳотиржамлиги учун ҳам ҳеч нарса беролмайсиз, тўлдиролмайсиз. Ишонаверинг.

Унинг ҳимоясига бўлган қонуний ҳаракатни қўллаб-қувватлайман. Ҳақиқий инсон кераксиз ҳиссиётдан узоқ бўлиб, ақл билан иш тутади. Юкни ўзи, оиласигамас, давлатга ташлайди. "Мусулмонларни ўлдириш керак, Жаслиққа тиқсин" деб уни масхаралайдиган радикал бошқа дин вакили ёки динсизга энг яхши ҳаракат шу, бизнинг замонда. Юқоридаги ҳаракатлар билан давлатнинг кўплаб институтларини ишлашга мажбур қилиш мумкин. Адвокат ёллаш билан давлатда қонунлар ишлаяптими, йўқми, билиб оламиз. Профессионаллариям ажралади.

Судьялар адолатли ва қонуний ҳукм, қарор, ажримлар қабул қиляптими деган саволга жавоб топамиз. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қонунда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини бажармоқдами деган долзарб саволимизга ҳам жавоб оламиз. Қонунда камчилик, хато, адолатсизлик бўлса, қонун ижодкорлари, депутатлардан талаб қиламиз. Бугун шу хулосаларга келдим. Жараёнлардаги камчиликларни аниқлаб олиш учун бундан ҳам яхшироқ вариант бормикин?

@Zafarbek_Solijonov
10.3K views08:44
Ochish/sharhlash
2023-05-20 10:07:40
Президентнинг Хитойга ташрифидан хабарингиз бор. Мирзиёев миллиардлаб капиталига эга Хитой магнатлари билан учрашди. Унда бизникилар янги автозавод ишга туширилишига старт берди. Яхши хабар. Истеъмолчи сифатида айтадиган бўлсам, бозорда эндиликда рақобат пайдо бўлади. Узавто ва BYD соҳада мусобақалашди. BYD электромобиллари ҳақида гапириб ўтиришга ҳожат йўқ. Завод жаҳон бозорини эгаллашда рекорд қўймоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий Осиё бозорини таъминлашда, лидер бўлишида айланма маблағлари 33 миллиард доллардан ортиқ бўлган бундай конгломерат билан ҳамкорлик қилишдан фақат ютади. Айни вақтда Жиззахда 10.6 гектар майдон янги машиналарни ишлаб чиқаришга тайёр. Жараён кузда бошланади. Икки мингдан ортиқ инсон ишли бўлади. Бошланишига BYD "Chazor" ва "Song Plus" моделларининг йиллик 50 мингдан ортиқ “NEV”автомобилларини ишлаб чиқариш режаланган.

Батафсил

@Zafarbek_Solijonov
10.4K views07:07
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:31:24 ​Бизнесда ёқимли адашишлар ҳам бўлиб туради.

Шулардан бири ҳақида айтиб бермоқчиман.

Питер Ҳопкиркнинг «Катта ўйин. Икки империя тўқнашуви китоби»ни илк маротаба Парижда кутубхонада Марказий Осиё бўлимида кўриб қолгандим. Ўшанда китобдан 15 бет ўқиб, манга роса ёққанди. Кейин ҳар куни кутубхонага бориб 2-3 соат эринмасдан ўқийдиган бўлдим. 740 бетлик китоб анча вақт олганди. Лекин, китобни ўқиб роса маза қилдим. Китобда бизнинг яқин ўтмишимиз, ХIХ аср ва ХХ аср бошида Марказий Осиёни эгаллаш учун Россия ва Буюк Британия империяси ўртасида бўлиб ўтган кураш ҳақида гап кетади. Китобда муаллиф жуда содда тильда, қизиқарли қилиб воқеалар ривожини айтиб бергани қойил қолдирган эди. Мен шпионлар билан бирга гўёки Марказий Осиё, Афғонистон ва Ҳиндистон бўйлаб сайр қилган эдим.
Китобдан тушунган энг катта ҳақиқатим, халқаро сиёсат дўст бўлмаслиги, ҳаммаси манфаат устида қурилганлиги эди. Шу учун бугун ҳам Ўзбекистон халқаро сиёсатда фақат ўз манфаатидан келиб чиқиб ҳаракатланиши кераклигини доим таъкидлайман.
У вақтларда китоб лойиҳаси у ёқда турсин, ҳатто Asaxiy интернет-дўконни яратиш ҳам хаёлда йўқ эди. Францияда ўқиб, ўша ерда қолишни орзу қилиб юрган магистр эдим. Кейинчалик, китобни кўпчиликка тавсия қилиб бошладим.

Ўзбекистонга қайтиб келгач, бир муддат туризмда ишладим. Ҳар сафар туристларга ҳам шу китобни тавсия қилардим ва кейинчалик жуда яхши шарҳлар ва раҳматни қабул қилиб олардим.

«Asaxiy Books» лойиҳасини бошлаганда китобни шу заҳоти рўйхатга киритдик. Лекин, 740 бетлик тарих ҳақидаги китобни Ўзбекистонда сотиш осон эмаслигини билардик. Лойиҳада одатда 3-4 китобдан биттаси ҳеч қачон фойдага кирмаслигини билиб туриб чиқарилади. Бу китобларга кам одам қизиқсада, ўзбек тилида чиқишини муҳим деб биламиз. Масалан, «Тўртинчи саноат инқилоби», «Ажиб янги дунё» шунақа китоблар сафига киради. «Катта ўйин»га қайтсак, аксига олиб муаллифлик ҳуқуқини харид қилиш қийин бўлди. 3.5 йиллик музокаралардан сўнг ниҳоят Питер Ҳопкирк китобини ўзбек тилида чиқишига рози бўлди.

Шундан кейин ҳам китобни чиқаришда иккиланишда давом этдим. Масаланинг, молиявий томони одамни қийнарди. Нима бўлса бўлди деб илк нашрни чоп этдик. Сотилиш эҳтимолидан қўрқиб, бошқа 600-700 бетлик китоблар каби нархни 75-80 минг қилиб эмас, 69 минг қилиб белгиладик. Нархни пасайтириш учун китобнинг маркетингига ҳам катта харажат қилмасликни маъқул кўрдик.

Лекин, кутилмаганда китоб машҳур бўлиб кетиб, илк нашр сотиб тугатилди. Бугун янги нашр чиқди. Тўғри, китоб ҳали ўзини молиявий томондан оқламади, ҳали ноль нуқтадаги 10000 нусхага етиши учун бор. Лекин, хаёлан илк нашр ҳам сотиб тугатилишига ишонмаган эдим. Амалда бўлса, илк нашр бир неча ойда сотилиб кетди. Яна китоб ҳақида ажойиб изоҳлар ва раҳматлар ҳам келяпти. Бу биз учун ёқимли сюрприз бўлди.

Айтганча, «Катта ўйин»ни кимлардир маза қилиб ўқиган бўлса, «Яланғоч иқтисодиёт»ни ҳам аниқ ўқисин. Бу ерда ҳам муаллиф ўта мураккаб мавзуни содда ва қизиқарли тильда, жуда кулгили ҳазиллар билан очиб беради. Ўқигач, бир неча йил китоб ҳақида фикрлаб юрасиз.
8.7K views15:31
Ochish/sharhlash
2023-05-19 18:03:11
Менга шу икки расм ёқди. Бирида Eriell тармоғида меҳнат қилаётган самимий инсон юзи тасвирланган. Иккинчисида фотограф фалсафасини ҳис қилишга уринаётган ўзим

Heroes among us

@Zafarbek_Solijonov
8.5K views15:03
Ochish/sharhlash