Get Mystery Box with random crypto!

Zafarbek Solijonov

Kanal manzili: @zafarbek_solijonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.82K
Kanalning ta’rifi

Фақат реклама:👉 @Victorbek
😎 Жаннатмакон каналим:👉 @Zafarello

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2023-10-09 22:03:38 “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” йўлга қўйилгач, кам таъминланган оилаларга бола пулини бериш тизими ўз йўлига тушиб олганди, чунки бу ваколат маҳалла раисларидан дастурнинг ўзига ўтган эди.

Аммо айрим “уддабурон” раислар вақт ўтиб дастурни ҳам тилини топганга ўхшамоқда. Масалан, аризани дастурга киритиш учун пенсия бўлимларига ҳужжатларни олиб бориш маҳалла раислари ваколатида қолдирилган экан. Бу дегани рақамлаштириш 100% йўлга қўйилмаган. Демак, бола пулини тайинлаш жараёни мутахассислар томонидан яна бир ўрганиб чиқилиши ва уни доимо мукаммаллаштириб бориш лозим.

Мисол учун, бир маҳаллада бола пулини бозорда савдо қиладиган, ўзига тўқ тадбиркор олади. Бу каби қонунга тўғри келмайдиган ишлар ҳар доим халқнинг эътирозига сабаб бўлиб келади.

@Zafarbek_Solijonov
12.8K viewsedited  19:03
Ochish/sharhlash
2023-10-02 12:48:03
Давлат ўқитувчига қандай муносабатда бўлса, аҳолиси ҳам шундай муносабат кўрсатади. Далага ҳайдаб, қалам ушлайдиган қўлга пахта чаноғи ушлатилса, одамлар ҳам ўқитувчига номуносиб, ёмон муносабатда бўлади. Ўқитувчини урадиган инсонлар ҳам юқоридаги каби бошқарувнинг ҳосиласи бўлади аслида.

Бошқарув ўқитувчини эъзозласа, ўқитувчига ҳамманинг муносабати ижобий томонга ўзгаради. Унга йўл кўрсатувчи касбдек қарашади. Шунда видеодагидек тадбиркорларимиз ҳам кўпаяди. Самарқандлик тадбиркор ўзининг ўқитувчисига икки хонали уй совға қилди. Вазир Ҳилола Умарова ҳам ўқитувчисига шундай ҳурмат кўрсатган тадбиркорни қуруқ қолдирмоқчи эмас.

@Zafarbek_Solijonov
19.5K views09:48
Ochish/sharhlash
2023-09-30 20:37:50
Устозлар ҳақидаги бир дона савол ўзбекистонлик санъат вакилларини ўйлантирди, довдиратди, кўзларини ёшлатди...

Сиз нима деб жавоб берган бўлардингиз бу саволга? Мен ҳам ўйланиииб қолдим...

@Zafarbek_Solijonov
13.3K views17:37
Ochish/sharhlash
2023-09-22 10:36:46
Тавсия

@Zafarbek_Solijonov
13.0K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-09-22 10:30:10 Йод операцияси хом эдими?

Одатда оммавий нимадир тарқатилишидан аввал ўша маҳсулотга кимларда эҳтиёж бор ёки йўқ, алоҳида рўйхат шакллантирилиши, эҳтиёжи йўқ инсонга ушбу дори, препаратнинг берилиши нимага олиб келади, огоҳлантирилиши ва бошқалар ўрганилиши шарт. Бироқ боғча, мактабларда оммавий йод ва бошқа дорилар тарқатилишида ушбу жиҳатларга эътибор қаратилинмаган кўринади.

Кеча Чустда боғча болалари оммавий шифохоналарга ётқизилди. Бугун бошқа ҳудудларда ҳам ушбу ҳолатга ўхшаш вазият юз бераётгани айтилмоқда. Боғча, мактабларда болаларимиз хавфсизми? Айни вақтда ушбу саволни бериш жуда оғир. Ушбу ҳолат шахсан президент Мирзиёев назоратига олиниши зарур. Керак бўлса, бу борада хавфсизлик кенгаши йиғилиши чақирилсин. Айни шу ҳолат алоҳида махсус комиссия томонидан ўрганилишга муҳтож, фикримча.

Нега бу ҳолат юз берди? Дори-препаратлар ким томонидан мамлакатга олиб кирилди? Ёки ишлаб чиқарилди? Кимнинг ташаббуси билан ушбу ҳаракатлар содир этилди, этилмоқда? Нега юқоридаги ҳолатлар юз бермоқда? Ўрганишлар ўтказилганми? Ўрганилишлар натижаси қани, рўйхатчи, фоизларчи? Ўрганилган бўлса, нега юқоридаги ҳолат юз бермоқда?

@Zafarbek_Solijonov
16.0K viewsedited  07:30
Ochish/sharhlash
2023-09-21 17:53:35
Ленинградда руслар ўзбек, тожик мигрантларини урушга она тилисида тарғиб қилмоқда.

@Zafarbek_Solijonov
13.7K viewsedited  14:53
Ochish/sharhlash
2023-09-21 17:08:48 Ўтган йили Ёшлар ишлари агентлиги икки босқичли “Билим учун 100 миллион” олимпиадасини ўтказиб, 1-ўринни қўлга киритган математик укамизга 100 млн сўм, қолган 99 финалчининг ҳар бирига эса 1 млн сўмдан пул мукофотини нақд санаб берганди.

Алишер Саъдуллаев олимпиаданинг 2023 йилги мавсуми бошланганини эълон қилди. Қувонарлиси, ҳеч қандай ёш чегараси қўйилмаган, барча бирдек қатнашиши мумкин экан. Кўпчилик учун кенг имконият, яхши ўйлашибди шу томонини. 1-ўринга яна 100 млн сўм мукофот экан.

@bilimtestbot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтиб, олимпиадада қатнашишни бошланг, нафақат пул мукофоти учун, балки билимларни синаб кўриш учун ҳам қатнашиб кўравериш керак. Олимпиаданинг 1-босқичи 1 декабргача бўлиб ўтаркан. Уёғи кейин финал ва тақдирлаш.

Қатнашинг, фарзандларингизга, яқинларингизга ҳам тавсия қилинг. Билим олиш масалалари ҳамиша трендда юриши керак. Иштирок этиш учун: @bilimtestbot

@Zafarbek_Solijonov
13.9K viewsedited  14:08
Ochish/sharhlash
2023-09-20 17:02:39
Ижтимоий тармоқларда одамлар тинимсиз эътироз билдирадиган радар мавзуси парламентда кўтарилибди.

Қонунчилик палатаси Спикерининг маълум қилишича, ҳайдовчи радар ва фотокамера қаерда жойлашганини аниқ билиши керак ва бўлмаса, уни маъмурий жавобгарликка тортиш ноўрин иш.

Сариқ чироқ ёнгани учун юришда давом этган ҳайдовчи жарима тўлайверса, унинг оиласини ким боқади?

Йўлларда ҳайдовчиларни ҳар нуқтадан жаримага тортаётган камераларни тартибга солиш бўйича депутатлар Бош вазир ўринбосарига сўров юборишди. Қонунчилик вакиллари ташаббуси билан тез орада яхши янгиликлар бўлиши мумкин.

@Zafarbek_Solijonov
17.9K views14:02
Ochish/sharhlash
2023-09-19 14:12:37 Тўқилмаган латифа

Бугун эрталаб аппарат йиғилишидан сўнг, Эркинжон Турдимов "Ҳамма вақт топиб Ялангтўш Баҳодирни кўргани борсин", деб тавсия берган.

Тавсиядан илҳомланган бир туман ҳокими йиғилишдан сўнг қўл остидагилардан Ялангтўш Баҳодир қайси шифохонада ётганини тезлик билан аниқлашни сўрабди!

P/S: Самарқанд вилоят драма театрида устозимиз Фармон Тошевнинг Ялангтўш Баҳодир ҳақидаги драмаси қўйилмоқда.

Журналист Исомиддин Пўлатов

@Zafarbek_Solijonov
15.1K viewsedited  11:12
Ochish/sharhlash
2023-09-14 06:36:11
Бор имкониятдан унумли фойдаланишни Зойир Мирзаевдан ўрганиш керак. Шу кунларда Паркентда узум сайли бўларкан. Ички туризм учун ҳам фойда. Тадбиркорлар келиб миришкорлар билан танишиб, шартномалар тузиши учунам тайёр шароит. Қизиқ, нега мен туғилган Олтиариқда шунақа сайллар бўлмайди? Олтиариқ ҳокимлигида шунақа ташаббус қиладиган инсон йўқми? Ёки биз бехабар қолдикми?

@Zafarbek_Solijonov
16.0K viewsedited  03:36
Ochish/sharhlash