Get Mystery Box with random crypto!

Президент қарори билан маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий | Zafarbek Solijonov

Президент қарори билан маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди

Президент қарорига кўра, маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг яхлит вертикал “маҳалла – туман – вилоят – республика” бошқарув тизимини яратилиб, ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Ушбу етакчиларнинг штат бирликлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 10 минг нафар ёшлар етакчилари штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда штат бирликлари қисқартирилган ходимларнинг иш билан таъминланиши чораларини кўради.

Яъни ҳеч ким ишсиз қолмайди. Мактаблардаги етакчиларнинг ҳам иш билан таъминланиши бўйича мутасаддилар зарур ишларни амалга оширишмоқда. Жумладан, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳам мактабдаги ёшлар етакчилари учун бўш иш уринлари очиқ портал орқали эълон қилишини билдирган.

Маълумотларга кўра, мактаблардаги кўплаб етакчилар аллақачон иш билан таъминланган. Хусусан, мактаб етакчиларидан бугунгача 1376 нафарининг номзоди маҳалладаги ёшлар етакчилигига тасдиқланган, 24 нафари мактаб директорлигига, 177 нафари директор ўринбосарлигига, 2346 нафари бошқа лавозимларга ишга тайинланган.

Шахсан мени хурсанд қилгани эса, қуруқ тадбирлар эмас, аниқ амалий ишларни, фойдали лойиҳaларни амалга оширадиган, ҳар бир ёшнинг муаммоларини маҳалла даражасида эшитадиган, уларга эътибор кучайтириладиган жуда катта тизим йўлга қўйилмоқда. Маҳалладаги ёшлар етакчиларига муносиб ойлик иш ҳақи ҳам белгиланибди.

@Zafarbek_Solijonov